Бугун, 10 декабрь куни Андижон вилоятининг Избоскан туманида президент маслаҳатчиси ўринбосари ҳамда вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов бошчилигида сессия бўлиб ўтди ва унда туман ҳокими ишдан олинди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Президент маслаҳатчиси ўринбосари ва Андижон вилояти ҳокими иштирокида ўтказилган сессияда вилоят ҳокими қарорига асосан туман ҳокими лавозимида фаолият юритаётган Серoбиддин Исмоиловни вазифасидан озод этиш масаласи кўриб чиқилди. Депутатлар томонидан тасдиқланган ҳолда, туман ҳокими лавозимидан озод этилди, — дейилади ҳокимлик хабарида.
Таъкидланишича, туман ҳокими вазифасини вақтинча бажариш айни кунгача туман ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Ҳожиакбар Умаровга юклатилган.
Серoбиддин Исмоилов Избоскан туманига 2018 йилдан бери раҳбарлик қилиб келаётганди.
Изоҳ (0)