• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Таниқли Голливуд актрисалари болалигида қандай кўринишда бўлган? 

    Ушбу Голливуд юлдузларини ҳозир миллионлаб мухлислар танийди. Аммо уларнинг болалик суратларини кўриб таниган бўлармидингиз?

    Марго Робби

    Марго Робби қисқа вақт ичида Голливудда сезиларли даражада катта карьера қурди. 2010 йиллар бошида у ҳали Австралияда эди, аммо уч йил ўтиб дунёга машҳур актриса бўлиб улгурди. Ўшандан буён Марго “Уолл Стрит бўриси”, “Фокус”, “Барби” ва “Бир пайтлар Голливудда” каби фильмларда рол ижро этди. Квентин Тарантинонинг фильмида у Шерон Тейт ролини ўйнади. Маргонинг бу ролга танлангани Шероннинг туғишган синглиси томонидан маъқулланди. Синглиси уларнинг ташқи ўхшашлигидан ҳайратга тушиб, ҳатто суратга олиш пайтида актрисага Шероннинг ҳақиқий тақинчоқларини бериб турди.

    Анна Кендрик

    Анна Кендрик кенг томошабинларга “Овоз” фильми ва унинг иккита давоми, шунингдек, “Оддий илтимос” ва “Тўлов” фильмлари орқали танилган. Унинг фильмографиясида “Сумерки”да ҳам муҳим ўрин эгаллайди, бироқ бу фильмлар энг юқори ўринда бўлиши ҳам мумкин эди. Аслида, иккинчи фильмнинг дастлабки сценарийсида Анна қаҳрамонининг кўпроқ саҳналари бўлган, аммо уларнинг деярли барчаси қирқиб ташлангач, у қарийб эпизодик персонажга айланиб қолган.

    Пенелопа Крус

    1992 йилда Пенелопа Крус “Ветчина, ветчина” фильми билан катта кинодаги дебютини амалга оширди. Бу фильмда Ҳавер Бардем ҳам рол ўйнаганди. Пенелопа ва Ҳавер бир-бирини ёқтириб қолди, аммо Крус суратга олиш пайтида атиги 17 ёшда, Бардем эса 22 ёшда бўлгани учун улар турли йўллардан кетишди. 16 йил ўтгач, улар “Вики Кристина Барселона” фильмини суратга олиш пайтида яна учрашишди ва деярли дарҳол муносабат ўрнатишди. Бу муносабат 2010 йилда мустаҳкам никоҳга айланди.

    Мерил Стрип

    Мерил Стрип — Голливудда аёллар мураккаб ва турли хил ролларни ижро этиши мумкинлигини ўз намунаси билан кўплаб ёш актрисаларга илҳом берган актриса. Бироқ бу Мерил учун осон кечмаган. У “Медисон округи кўприклари”, “Крамер Крамерга қарши”, “Африкадан” ва “Софининг танлови” каби фильмлари билан машҳур бўлган бўлса-да, карьерасининг бошида рол олиш унинг учун ҳақиқий синовга айланганди.

    Стрип ўз фаолиятининг бошида 1976 йилги “Кинг Конг” фильмида Дуэйн ролини ижро этиш учун продюсер Дино Де Лаурентис билан учрашган. Аммо Дино Стрипнинг ташқи кўриниши ҳақида жуда салбий фикр билдирган ва у кетиб қолган. Уч йилдан сўнг у “Крамер Крамерга қарши” фильмида Дастин Ҳоффман билан ҳамкорлик қилган. Ҳоффман атайлаб Мерилни ғазаблантирган ва уни чинакамига йиғлашга мажбур қилишга уринган: у буни асосан Мерилга яқинда “Кийик овчиси” фильмида бирга суратга тушган яқин инсонини — Жон Казалени йўқотганини эслатиш орқали амалга оширган.

    Анжелина Жоли

    Анжелина Жолининг фаолиятини икки даврга бўлиш мумкин: Бред Питт билан учрашувгача ва ундан кейинги. Питт билан танишишидан аввал Жоли “Лара Крофт: сағана ўғриси”, “Васвасага солиш”, “Жиа”, “Қўрқув ҳукмронлиги” ва “Олтмиш сонияда ўғирлаш” каби фильмларда суратга тушган. Қисқаси, Анжелина энг машҳур актрисалардан бири бўлиб, унинг роллари доимо мухлисларни ҳайратга соларди.

    Бред билан танишгач, Жоли эътиборини оиласига қаратди ва фильмларда камроқ рол ўйнай бошлади, айниқса, уларнинг муносабатлари ёмонлашганидан сўнг. 2015 йилда Жоли ва Питт ҳатто ўзаро муносабатларини акс эттирувчи “Мовий қирғоқ” фильмида биргаликда суратга тушишди, бироқ фильм касса даромадларида муваффақиятсизликка учради ва танқидчилар томонидан кескин танқид қилинди.

    Кира Найтли

    Кира Найтлини кўпинча “Юлдузлар жанги” фильмининг биринчи қисмида ҳамкор бўлган Натали Портман билан таққослашса-да, унинг кинодаги фаолияти бошқа йўналишда ривож топди. Натали асосан жангари фильмларга боғланиб қолган бўлса, Найтли ўзини драма, фантастика ва тарихий жанрларда синаб кўрди.

    Кира “Кариб денгизи қароқчилари”, “Тавба”, “Андиша ва ғурур”, “Ҳақиқий севги” ва “Тақлид ўйини” каби фильмларда муваффақият қозонди. 2020 йилдан бошлаб Найтли “Сокин тун” фильмида бош ролни ижро этди ва 2011 йилдан бери қилмаган ишини амалга оширди — сериалда суратга тушди. 2011 йилда Найтли “Neverlend”да рол ўйнаганди, 2024 йилда эса “Қора кабутарлар” номли триллер сериалига қўшилди.

    Рейчел Макадамс 

    2004—2005 йиллар ёш актриса Рейчел Макадамс учун ҳақиқий ютуқли даврга айланди. У “Хотира дафтари”, “Ярамас қизлар”, “Чақирилмаган меҳмонлар” ва “Тунги парвоз” каби фильмларда рол ижро этди. Айниқса, “Хотира дафтари” унинг драматик қобилиятини намоён қилиб, карьерасини янада юқори босқичга кўтарди. Қизиқ томони шундаки, у бош ролини деярли бой бериши ҳам мумкин эди. Райан Гослинг дарҳол Рейчелга нисбатан совуқ муносабатда бўлди ва бир муддат ўтгач, режиссёрдан уни ишдан бўшатишни қатъий талаб қилди.

    Ҳатто агар бу амалга ошмаса, ўзи кетишини айтиб таҳдид қилди. Бироқ режиссёр вазиятни юмшатишга, бош рол ижрочилари ўртасида муносабатларни яхшилашга ва ишни якунлашга эришди. Мухлисларнинг тахминича, Гослингнинг Рейчелни ёқтирмаслиги Перис Ҳилтон билан боғлиқ эди. Перис ҳам рол учун кастингда қатнашган, аммо Рейчелга ютқазган эди. Райан эса ўсмирлик пайтида “Микки Маус клуби”да Перис билан биргаликда суратга тушганда унга ошиқ бўлган, аммо ўша пайтда унинг севгиси жавобсиз қолганди.

    Скарлетт Йоханссон

    Скарлетт Йоханссон ҳисобида “Таржима машаққати”, “Ваъда бериш уйланиш дегани эмас”, “Матч Пойнт”, “Люси”, “Қуён Жожо”, “Орол” ва бошқа кўплаб турли асарлар мавжуд. Аммо кўпчилик уни “Қасоскорлар” ва Marvelнинг бошқа фильмларидаги Наташа Романофф роли орқали эслайди. Йоханссоннинг сўнгги ижроси “Қора бева” фильми бўлди. Бу фильмдан кейин Скарлетт Marvel кино оламини ижобий оҳангда тарк этиши керак эди, бироқ ҳаммаси суд жараёнига айланиб кетди.

    Маълум бўлишича, студия кинотеатрларга эксклюзив намойиш ҳуқуқини бермаган, натижада Йоханссоннинг фильмдан оладиган даромади сезиларли даражада камайган. Шундан сўнг у судга мурожаат қилди ва уни бошқа актрисалар қўллаб-қувватлади. Бироқ Скарлетт ишни охиригача олиб бормасликка қарор қилди — студия унга рад эта олмайдиган таклиф билан чиққач, иш ёпилди.

    Меган Фокс

    Меган Фокснинг “Трансформерлар” фильмида иштирок этганига қарамай, уни “Женнифернинг танаси” фильми орқали ҳам танишади. 2009 йилги даҳшатли комедия фильми томошабинлар томонидан совуққонлик билан қабул қилиниб, кинопрокат даромади 30 миллион доллардан сал ошган бўлса-да, у Меган Фокснинг таниқлилигига катта таъсир кўрсатди.

    Айнан ўшанда у гўзаллик рамзига айланди ва бутун дунё ҳамда барча даврларнинг энг гўзал актрисалари рўйхатига киритила бошланди. Бироқ Меган фақат жозибадорлиги туфайли узоққа бормади. “Трансформерлар” фильмидаги ролини йўқотгач, гарчи мунтазам равишда, баъзан жуда қизиқарли уринишлар қилган бўлса-да, у кино соҳасида ўз ўрнини топа олмади.

    Никол Кидман

    1990 йилда Никол Кидман “Момақалдироқ кунлари” фильмида рол ижро этди. Бу фильм кейинги бир неча йил ичида унинг актёрлик карьерасининг чўққисига чиқишига катта ёрдам берди. Суратга олиш жараёнида у Том Круз билан танишди. Том Круз Николнинг Голливуд юлдузи ва 90-2000 йилларнинг энг талабгор актрисаларидан бирига айланишида муҳим рол ўйнади. Гарчи у иккинчи даражали ролни ижро этган бўлса-да, кейинчалик “Совуқ тоғ”, “Мулен Руж!”, “Бошқалар”, “Амалий сеҳр” каби фильмларда бош ролларни қўлга киритди.

    Энн Ҳетеуэй

    Энн Ҳетеуэй ўсмирлик даврини ортда қолдиргач, “Маликанинг кундалиги” номли комедик-романтик фильм билан ўзини намоён этди. Беш йилдан сўнг, Энн бутун ҳаётини ўзгартирган “Қаттиққўл хоним” фильмида рол ижро этди, аммо у шу билан чекланиб қолмади. 2010 йилларда унинг фаолиятида янги давр бошланди: у “Interstellar”, “Хўрланганлар”, “Қора рицар: афсонанинг қайта туғилиши” ва “Шогирд” каби фильмларда рол ўйнади.

    Камерон Диас

    Узоқ вақт давомида Камерон Диас энг талабгир актрисалардан бири эди. Бу борада унга “Ниқоб”, “Чарли фаришталари”, “Таътиллар амашганда” “Жуда ёмон ўқитувчи”, “Дўстимнинг тўйи”, “Бир куни Вегасда” ва бошқа кўплаб фильмлар ёрдам берди. 2014 йилда эса Кемерон кинони тарк этди. Ҳаммаси аъло даражада бўлса-да, у вақтини оиласига бағишлашга қарор қилди ва ўн йил давомида танаффус қилди. Охир-оқибат Диас қайтиб келди ва бир вақтнинг ўзида иккита фильмда рол ўйнади.

    Кейт Уинслет

    Баъзи актрисалар йирик фильмларда суратга тушгандан кейин пайдо бўладиган имкониятлардан муваффақиятсиз фойдаланади. Бироқ Кейт Уинслет улар қаторига кирмайди. У “Титаник” фильми орқали бутун дунёга машҳур бўлди ва кейинчалик “Беғубор ақлнинг абадий нури”, “Таътиллар алмашганда”, “Ўқувчи” ва “Ўзгаришлар йўли” фильмларида рол ўйнади. Кейт ҳеч қачон ишлашдан тўхтамаган ва баъзида ҳатто сериалларга ҳам киришган, улардан бири — “Исттаунлик Мейр” култга айланган. Уч йил ўтгач, у “Режим” мини-сериалида рол ўйнади.

    15 март, 09:55   Изоҳ (0)   5823
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Голливуд#Кейт Уинслет#Марго Робби

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Кейт Уинслетнинг муваффақият тарихи: Доим тўлалигидан уялган қиз қандай қилиб Голливуд юлдузига айланди? (фото)

    08.10.2024, 09:50

    Оламшумул машҳурликдан сўнг ғойиб бўлиб, улғайгандан кейингина экранларга қайтган актёр болалар

    28 феврал, 14:56

    Голливуд актёрлари ва уларнинг дублёрлари (фото) 

    28 феврал, 19:10

    “Ўргимчак одам” трилогиясининг актёрлари 23 йилдан сўнг қанчалик ўзгарган?

    1 март, 12:55

    24 та асосий номинация: “Оскар” кимга берилишини ким ҳал қилади?

    3 март, 15:35

    Машҳур ролларидан воз кечишга мажбур бўлган Голливуд актёрлари

    3 март, 14:45

    2024 йилда энг кўп гонорар олган Голливуд актёрлари рейтинги эълон қилинди

    4 март, 13:39

    Голливудда суратга тушган кореялик актёрлар

    4 март, 17:35

    Ўз исми билан эмас, тахаллуси билан машҳурликка эришган жаҳон юлдузлари

    5 март, 20:30

    Эдриан Броудининг нутқи “Оскар” тарихидаги энг узоқ давом этган нутқ бўлди

    6 март, 10:39

    Instagram: Эгизак неварали бўладиган Валижон Шамшиев, янги автомобиль харид қилган Феруза Норматова, имиджини ўзгартирган Алфия кампир

    6 март, 09:46

    Жанг санъатини ўзлаштирган жаҳонга машҳур актрисалар (фото)

    10 март, 13:50

    Голливуднинг машҳур “тансоқчиси” Кевин Костнер ҳозир қандай кўринишда? (фото)

    12 март, 11:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар



    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўнта бўлса ўрни бўлак: жаҳон шоу-бизнесининг кўп фарзандли юлдузлари

    Лайфстайл | 24 май, 16:25

    Солиқ идоралари мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

    Ўзбекистон | 24 май, 15:31

    Атир ва дезодорантларнинг кутилмаган зарари аниқланди

    Лайфстайл | 24 май, 15:30

    Самарқанддаги корхона 5,3 млрд сўмлик электрдан ўғринча фойдалангани айтилди

    Ўзбекистон | 24 май, 15:00

    Қизиқарли ва фойдали: болаларнинг зерикишига йўл қўймайдиган 8 та интерактив ўйинчоқ

    Лайфстайл | 24 май, 14:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.