Голливуд фильмлари юлдузи Анжелина Жолининг собиқ турмуш ўртоғи Бред Питтдан олти нафар фарзандибор: 23 ёшли Меддокс, 21 ёшли Пакс, 20 ёшли Захара, 18 ёшли Шайло ва 16 ёшли эгизаклар Нокс ҳамда Вивен бор. Уч нафар тўнғич болаларини Жоли ва Питт асраб олишган, кичиклари эса биологик фарзандлари.

Энди эса улар улғайиб, мустақил ҳаёт сари йўл олишмоқда. Яқинда актриса ўғилларидан бири ўзининг Нью Йоркдаги квартирасига кўчиб ўтганини айтди. Нокс ҳали вояга етмаган, Паксни эса тез-тез Лос Анжелесда кўришади, шунинг учун алоҳида яшашни танлаган фарзанд Меддокс бўлиши эҳтимоли юқори. Бу ҳашаматли квартира ҳозирда унинг бошқа фарзандлари учун ҳам Нью Йоркка келганларида вақтинча бошпана хизматини ўтамоқда.
Яқинда актриса ўғлини кўришга боришни истаган, бироқ у аввал хонани тозалаб олиш учун бир кун вақт кераклигини айтиб, онасини уйга таклиф этмаган. Жолининг танишларидан бири бу ҳолат уни жуда ранжитганини айтган:
“Анжелинага бу жуда оғриқли бўлди, ўғлининг онаси билан кўришишни истамаганини билиш унинг юрагига санчилган пичоқдек таъсир қилди. Бу ҳолат эндиликда фарзандлари ҳаётининг марказида эмаслигини Жолига яна бир бор эслатиб қўйди,” дейилади манбада.

“Оскар” мукофоти соҳибаси бўлган актриса тез орада фарзандлари унинг Калифорниядаги уйини тарк этишини англамоқда. Ёлғиз қолиш қўрқуви уни руҳий чарчоқ ҳолатига олиб келган. “Малефисента” фильми юлдузи барча фарзандлари билан бирга бўлиш учун Нью Йоркка кўчиб ўтишга тайёр, бироқ Бред Питт билан тузилган васийлик шартномасига кўра, ҳозирча улар Лос Анжелесдан чиқиб кета олмайди.
“Агар имкони бўлса, Анжелина барча болаларини олиб, Нью Йоркка кўчиб ўтар ва улар учун кенгроқ уй топган бўлар эди. Аммо бунинг учун эгизаклар Нокс ва Вивен 18 ёшга тўлишини кутиш керак. Шу сабабли актриса ўзини жуда ёлғиз ҳис қилмоқда,” деди инсайдер.
“Болалар улғайди, мустақил бўлишди, айримлари алоҳида чиқиб кетди, бошқалари эса кетиш арафасида. Анжелина эса бунга мутлақо тайёр эмас. Улар тобора вақтни ундан узоқда ўтказишмоқда ва Жоли ёлғиз қолмоқда”, деб ёзади Radar Online нашри.
Анжелина 2016 йилда Бред билан ажрашганидан бери бошқа ҳеч ким билан муносабат ўрнатмаган. Оғир ажрим жараёни тўлиқ ҳал этилишига саккиз йил кетди. “Янги ҳаёт бошлаш ўрнига Анжелина барча эътиборини фақат болаларига қаратди. Энди эса у болаларига керак бўлмай қолганида, актриса нима қилишни билмай қолди,” деб ёзади инсайдерлар.
Изоҳ (0)