Ўзбекистон фуқароларига БААга кириш тақиқлангани рад этилиши, ҳайдовчилар учун жарима баллари 1 майдан кучга кирмаслиги, Наманганда Damas’да 25 нафар бола олиб кетилаётгани аниқланиши – “Дарё” нашри 28 апрелда эълон қилинган Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид эътиборга молик хабарларни бир жойга тўплади.
Ўзбекистон фуқароларига БААга кириш тақиқлангани рад этилди
ТИВ ушбу давлат билан визасиз тартиб ўз кучида қолаётганини билдирди.
Россиядаги қурилишда яна бир ўзбекистонлик ҳалок бўлди
У 15 метр баландликдан тушиб кетган.
Тошкентда қурилиш маҳсулотлари омборхонасида ёнғин чиқди (видео)
Уни ўчиришга 12 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилди.
Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида умра ҳақида ноқонуний реклама жойлаштирганлар жаримага тортилди
Бухоро, Самарқанд, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги туроператорлар лицензияси йўқ бўлса-да, шундай рекламалар эълон қилган.
Ўзбекистонда ҳайдовчилар учун жарима баллари 1 майдан кучга кирмайди
ЙҲХХ ушбу тизим ишга тушиши бўйича изоҳ берди.
Наманганда Damas’да 25 нафар бола олиб кетилаётгани аниқланди (видео)
Ҳайдовчига маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомобиль жарима майдонига қўйилган.
Тошкентда гуллар фестивали сабаб айрим кўчалар 5 кунга ёпилади
Ушбу кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати 3 майгача чекланади.
Ўзбекистонда доллар курси пастлади
Евро ҳам тушди, рубль кўтарилди.
Қамчиқ довонида юк машинаси йўлдаги темир тўсиққа урилди
Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи кабинада қисилиб қолган.
Самарқандда 6 кишини Германия ва Англияга ишга юбормоқчи бўлган шахс ушланди
Шунингдек, Тошкентда 5 кишини Германияга жўнатмоқчи бўлган фуқаро ҳам қўлга олинди.
Шавкат Мирзиёев Тошкентда иш бошлаган “Иннопром. Марказий Осиё” халқаро кўргазмасини бориб кўрди (фото)
Давлат раҳбари иқтисодий кооперация учун катта салоҳият ва янги бизнес ғоялар ишлаб чиқишга яхши имкониятлар мавжудлигини алоҳида таъкидлади.
Сирдарёда 2,1 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган метан заправка аниқланди
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Ўтган йили иш жойидаги бахтсиз ҳодиса сабаб 261 киши ҳалок бўлган — Бандлик вазирлиги
Йил давомида корхоналарда 868 та бахтсиз ҳодиса юз берган.
Тошкентдаги бозорлардан бирида тўрт киши жанжаллашди
Ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судига юборилган.
Ўзбекистонда ОТМларида хорижлик талабалар сони ошди
10 йилда чет эллик талабалар сони қарийб 18 баробарга кўпайган.
Март ойида Ўзбекистонда автотранспорт воситалари савдоси 3 фоизга камайди – таҳлил
Енгил автомобилларнинг бирламчи бозорида сотувлар февраль ойига нисбатан 6 фоизга камайди.
Изоҳ (0)