• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Кино Шоу-бизнес

    “Уддабурон болалар” фильми қаҳрамонлари 21 йилдан сўнг: улар қанчалик ўзгарган? (фото)

    “Уддабурон болалар” — жосуслик ҳақидаги бир қатор комедик фильмларни ўз ичига олган франшиза. Жами 4 та фильм ва битта анимацион сериал чиқарилган. 2001 йилда “Уддабурон болалар” фильмининг биринчи қисми экранларга чиққанидан кейин ундаги суперқаҳрамонлар катта машҳурликка эришди ва мазкур фильмга асосланган китоблар, комикслар ва видеоўйинлар яратилди. Қуйида 21 йил ўтиб жосус болалар образини гавдалантирган актёрларнинг бугунги кундаги фаолияти билан танишамиз.

    Дэрил Сабара — Жуни Кортес

    Фото: Дзен

    Актёр Дэрил Сабара карьерасида Жуни Кортес образи энг асосий роль бўлиб қолди. У “Энг яхши ота”, “Яшил жаҳаннам”, “Жон Картер” ва “Мачете” каби фильмларда суратга тушган. Актёр бир нечта фильмларда дубляжда иштирок этган. Хусусан, у “Немони излаб” мультфильмида ҳам озов берган. Дэрил хонанда Меган Трейнор билан 2016 йилда турмуш қургандан сўнг бошқа фильмларда роль ўйнамаган.

    Алекса Вега — Кармен Кортес

    Фото: Дзен

    Кўпчилик Алексани “Уддабурон болалар” франшизасидаги ролидан эслайди, гарчи унинг карьераси бундан олдинроқ бошланган бўлса ҳам. Унинг биринчи ишлари орасида “Смерч”, “Робот ҳаёти” ва “Океан тубида” каби фильмлар бор. Ҳозирда Алекса нафақат актриса, балки қўшиқчи ҳамдир. У собиқ Биг Тиме Руш актёри ва қўшиқчи Карлос Пенавега билан турмуш қурган. Оила қургач, Дерилдан фарқли равишда Алекса киноларда янада фаол иштирок эта бошлаган. Ҳозирда у уч нафар фарзанди тарбияси билан машғул.

    Рикардо Монтальбан — Валентин Авеллан

    Фото: Дзен

    “Уддабурон болалар: ўйин тугади” фильмида энг эсда қоларли образни гавдалантирган актёр Рикардо Монтальбан эди. У Валентин Авеллан бобо ролини ўйнаган ва фильмда виртуал ўйин туфайли қисқа муддатга оёққа туриб, ногирон бўлишига сабабчи бўлган собиқ дўстини излаб топган.

    Актёр 70—80 йилларда кино карьерасида фаол ижод қилган. У “Фантазиялар ороли”, “Жанг майдони”, “Сирли кўча”, “Нептун қизлари” каби фильмларда суратга тушган. Рикардо Монталбан 2009 йил 14 январда 88 ёшида вафот этган.

    Сильвестр Сталлоне — Кибердаҳо

    Фото: Дзен

    Миллионлаб томошабинлар қалбидан жой олган, асосан жангари фильмлари орқали танилган Голливуд актёри Сильвестр Сталлоне учун “Уддабурон болалар” фильми умуман ўзгача йўналишда ўзини намоён этишига сабаб бўлган. У “Рокки”, “Рембо” каби фильмларда роль ижро этган. Бугунги кунда Сильвестр фильмларда роль ўйнашни ва машҳур тадбирларда иштирок этишни давом эттирмоқда.

    Кортни Жайнс — Деметра

    Фото: Дзен

    Карьерасини эпизодик роллардан бошлаган Кортни Жайнс “Уддабурон болалар: ўйин тугади” фильмидан 3 йил ўтгач актёрлик фаолиятига нуқта қўйди. 2012 йилда ўзининг продюсерлик агентлигига асос солди. Сўнг 2014 йилда бир муддатга санъатга қайтиб, “Седи, ухла” номли қисқа метражли фильмда суратга тушди.

    Райан Пинкстон — Арнольд

    Фото: Дзен

    Райан Пинкстон карьерасини 2003 йилда бошлаган. “Уддабурон болалар: ўйин тугади” фильмидан ташқари у “Делириум”, “Сирли портал”, “Сартарошхона” фильмларида иштирок этган. Ҳозирда Райан актёрлик карьерасини давом эттириб келмоқда.

    Бобби Эднер — Фрэнсис

    Фото: Дзен

    Бобби Эднер “Уддабурон болалар” дан кейин фильмлардаги фаолияти кескин пасайиб кетган яна бир актёрлардан бири.  У аввал бир қанча фильм ва телесериалларда роль ўйнаган, “Ёш артист” мукофотига номзод бўлган. Шундан сўнг у фақат реклама роликларида пайдо бўлди ва икки марта дубляжда қатнашди. 2013 йилда Бобби Эднер ўз соҳасини бутунлай ўзгартириб, фитнес-тренер касбини танлади.

    Антонио Бандерас — Григорио Кортес

    Фото: Дзен

    Испаниялик актёр Антонио Бандерас “Филаделфия, “Вампир билан интервью”, Роберт Родригес режиссёрлигидаги “Таптортмас” ва “Зорро ниқоби” фильмларида суратга тушган. “Оғриқ ва шараф” драмаси учун “Оскар” мукофотини олган. Сўнгги йилларда Бандерас “Индиана Жонс” ва “Перудаги Паддингтон”да роль ижро этди.

    Карла Гуджино — Ингрид Кортес

    Фото: Дзен

    Карла Гуджино 1989 йилда кино саноатига кириб келди. “Уддабурон болалар” франшизасида эса катта ютуқларга эришди. Вазиятдан унумли фойдаланган актриса ҳамкасбларидан фарқли ўлароқ, кейинги бир неча йил ичида “Музейда бир тун”, “Гуноҳлар шаҳри”, “Қўриқчилар” ва “Гангстер” фильмларида роль ўйнади.

    Эмили Осмент — Герта Гигглс

    Фото: Дзен

    Актриса Эмили Осмент “Уддабурон болалар” франшизасининг икки қисмида суратга тушди. Шундан сўнг унга “Ҳанна Монтана” сериалида бош қаҳрамоннинг дугонаси роли таклиф этилди. 2000 йиллар бошида Эмили Осмент Disney’нинг энг бой юлдузлари рўйхатига киритилган.

    02.05.2024, 13:35   Изоҳ (0)   61947
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Болалигиданоқ машҳурликка эришган жаҳон киноси юлдузлари бугун қандай кўринишда ва ҳаётини ким билан боғлаган? (фото)

    30.08.2022, 16:50

    Болалигимизни эслатувчи фильм қаҳрамонлари ҳозир қандай кўринишда? (фото)

    30.11.2023, 17:38

    Бир вақтлар энг зўри ҳисобланган машҳур фильмлардаги камчиликлар (фото)

    10.04.2024, 17:22

    Чекиш билан баробар: ушбу модданинг етишмаслиги тамаки каби умрни қисқартиради

    02.05.2024, 12:40

    Ёзги киномарафон: жазирама мавсум каби қайноқ сюжетга эга 5 та фильм

    02.05.2024, 11:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мадагаскар яқинида 300 йил олдин чўкиб кетган ва денгиз қароқчилари ўлжасига айланган кема топилди

    Дунё | 5 июл, 23:55

    Бухоро ва Қорақалпоғистонда “валютчик”лар ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 23:30

    “Европа ўтмишда Африкани талаган” — ЖАР президенти 

    Дунё | 5 июл, 23:15

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” 9 киши бўлиб “Бавария”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 23:06

    USAID фаолияти тўхтатилиши туфайли нигерияликларга очлик хавфи таҳдид солмоқда — ОАВ

    Дунё | 5 июл, 22:47

    Сирдарёда 892 млн сўмлик ноқонуний заргарлик савдоси фош этилди

    Ўзбекистон | 5 июл, 22:22

    Суперлига. “ОКМК” Муборакда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 22:20

    Исроил Эроннинг бешта ҳарбий объектга зарба берганини яширгани аниқланди

    Дунё | 5 июл, 22:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.