“Манчестер Сити” сафини мавсум якунида тарк этадиган ярим ҳимоячи Кевин Де Брюйне фаолиятини Англия Премьер Лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда таниқли инсайдер Мелиса Редди ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида хабар берди.

Манбага кўра, белгиялик футболчини бир вақтнинг ўзида беш жамоа ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. Жумладан, “Арсенал”, “Челси”, “Манчестер Юнайтед”, “Астон Вилла” ва “Ньюкасл” клублари 32 ёшли юлдуз учун курашга киришади.
Эслатиб ўтамиз, Де Брюйне ва “Манчестер Сити” ўртасидаги амалдаги шартнома 2025 йилнинг июнь ойида якунига етади. Яқинда у мавсум якунлангач, жамоани тарк этишини расман эълон қилди. Шу билан футболчи эркин агентга айланади ҳамда уни исталган жамоа текинга қўлга киритиши мумкин.
Жорий мавсумда тажрибали плеймейкер жами 35 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 5 та гол ва 8 та голли узатма ёздириб қўйган.
Изоҳ (0)