Футбол бўйича Англия Премьер-Лигаси клублари 25-тур беллашувларини якунлаб олди. Мазкур тур кучли олтилик вакилларининг тенг ярми мағлуб бўлгани билан эсда қолди.
АПЛ. «Суонси» Уэльсда «Ливерпуль»дан кейин «Арсенал»ни ҳам таслим қилди. Лондон дербисида дуранг
Франциялик ҳужумчи Оливье Жиру 1 та турда икки бор мағлуб бўлди. У аввалига «Арсенал»нинг «Суонси»га қарши ўйинида сўнгги бор майдонга тушиб, 1:3 ҳисобида енгилди. Эртаси куни эса «Челси» футболчиси сифатида таништирилди. Ва шу куни лондонликлар 0:3 ҳисобида енгилди.
Мазкур турнинг марказий ўйинида «Манчестер Юнайтед» енгилди. «Тоттенҳэм»га қарши саф тортган «манкунианлар» жорий мавсумдаги энг тезкор голни ўтказиб юборди. Бу 40-сонияга тўғри келди. Кейинроқ Жонс ўз дарвозасига тўп киритди. «Шпорлар» қолган дақиқаларда «Юнайтед» аъзоларига ўйин бермади.
Англия Премьер-Лигаси 25-тур беллашувлари 31 январь, чоршанба
Изоҳ (0)