• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12500.01
    • RUB151.96
    • EUR14471.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Чемпионлар Лигасида инглизча финал. «Манчестер Сити» — «Челси» ўйини ҳақида

    Чемпионлар Лигасида инглизча финал! Хосеп Гвардиоланинг ёрқин ва ғалабага чанқоқ услуби, Томас Тухелнинг прагматик футболига қарши. «Манчестер Сити» 2020/21 йилги мавсумда Англия чемпионлигини қўлга киритди ва 4-ўринни олган «Челси»ни 19 очкога ортда қолдирди. Бир қарашда фаворит аниқдек, бироқ Томас Тухель кетма-кет иккита ўйинда «Сити»ни мағлуб этгани финалга интрига қўшади.

    Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

    Жамоалар босиб ўтган йўл

    «Манчестер Сити» гуруҳда биринчи ўринни олишга у қадар қийналмади. «Порту», «Олимпиакос» ва «Марсель» — уларни Пеп Гвардиола жамоаси учун жиддий рақиб деб бўлмайди. «Сити» ишончли тарзда биринчи ўринни олди. Нимчорак ва чорак финалларда жамоага «Боруссия»лар дуч келди. Авваллига Мюнхенгладбах клуби таслим этилган бўлса, кейинги босқичда дортмундликлар мағлуб қилинди. Инглиз клуби финал остонасида «ПСЖ»дан устун келди.

    Лондонликлар «Севилья», «Ренн», «Краснодар» билан бир гуруҳдан жой олди ва осонликча плей-офф масаласини ҳал қилди. Нимчорак финалда «Челси» «Атлетико»га иккита ўйинда жавобсиз учта гол ҳолда кейинги босқичга йўл олди. Қуръа «кўклар»га яна омадли келди ва ярим финал йўлида «Порту» таслим этилди. Тухель жамоаси ярим финалда «Реал»ни ортда қолдиришга муваффақ бўлди.

    «Манчестер Сити»

    Вазифа — биринчи бўлимдан ўтиб олиш

    Хосеп Гвардиола «Челси»га қарши ўйиндан аввал жамоаси Чемпионлар Лигасидаги ўйинларнинг биринчи бўлимида қийинчиликка учраётганига эътибор қаратди. Айниқса «Боруссия Д»га қарши жавоб баҳси ва «ПСЖ» билан дастлабки ўйинда парижликларга осон бўлмади.

    Дортмундликлар қарши жавоб ўйинининг биринчи бўлими 0:1 ҳисобида бой берилганди. Ҳужум чизиғида бир қатор ижрочиларга эга жамоа танаффусга қадар рақиб дарвозаси томон фақат бир бор аниқ зарба бера олганди. Бироқ иккинчи бўлимда жамоа ўзига келган ва рақиб дарвозасига иккита тўп киритганди. Шунингдек, «шаҳарликлар» Париждаги ўйиннинг биринчи бўлимида ҳам яхши кўринмаганди. Очиқ ўйинда танаффусга қадар «ПСЖ» дарвоза томон тўртта зарба берган бўлса, инглизлар икки марта бу ишни уддалади. Ўз имкониятлардан фойдаланиш ва рақибнинг қўл-оёқларини боғлай олиш иккинчи бўлимда уддаланди. Учрашувнинг иккинчи ярмида «ПСЖ» дарвоза томон бирорта ҳам аниқ зарба бермади, «Сити» эса бу ишни тўрт бор уддалади.

    Фото: Twitter

    «Челси» билан эса ҳаммаси ўзгачами?

    Сўнгги ўзаро икки ўйинда «Челси» статистика томондан «Манчестер Сити»дан яхшироқ ҳаракат қилди. Кубок ярим финалида «шаҳарликлар» кубок ўйинида аниқ зарбалар борасида Манчестер жамоаси яхшироқ натижага эришди (аниқ зарбалар — 3:0), чемпионатда эса биринчи бўлимни ўз фойдасига ҳал қилган (3:1). Ўшанда Серхио Агуэро пенальтини аниқ ижро этган ҳолда ўйин масаласини ҳал қилиб қўйиши мумкин эди, бироқ у пенальтидан фойдалана олмаганди.

    Қизиғи чемпионатдаги ўйиннинг иккинчи бўлимида «Манчестер Сити» тизгинни буткул «Челси»га топшириб қўйди. Лондонликлар тўплар нисбати ва аниқ зарбалар борасида устунликка эга бўлди. Бироқ Чемпионлар Лигаси финалида аввалги натижаларнинг барчаси унутилади ва ҳаммаси бошидан бошланади.

    «Челси»

    Канте ва Менди қайдномага киритилди

    Мавсум охири «кўклар» учун нафақат мағлубиятлар, балки жароҳатларга ҳам бой бўлди. Чемпионлар Лигаси финали олдидан ярим ҳимоячи Нголо Канте ва дарвозабон Эдуард Мендининг иштироки масаласи сўроқ остида қолди.

    Франциялик ярим ҳимоячи «Лестер»га қарши ўйин (2:1) вақтида жароҳат олди ва АПЛнинг сўнгги туридаги «Астон Вилла»га қарши баҳсни ўтказиб юборди. Менди эса айнан 38-тур баҳсида сафдан чиқди. Яқинда Томас Тухель финалда Кепа Аррисабалагани ўйинга ташлаши эҳтимоли борлигини тан олганди.

    Фото: EPA

    Бироқ ўйинга уч кун вақт қолганда Канте ва Менди умумий гуруҳ машғулотларига қайтгани маълум бўлди. Кейинроқ улар финал қайдномасидан жой олди. Шу тариқа Тухель «Манчестер Сити»га қарши ўйинга тўлиқ таркиб билан етиб келди.

    «Челси» «омадсизлик келтираётган» одатидан воз кечади

    «Челси» бу ўйинга 2020/21 йилги мавсумдаги либосида майдонга тушади. Бир неча йилдан буён лондонликлар мавсумнинг якуний қисмини янги мавсум либосларида ўтказиб келаётганди. Жорий мавсумдаги сўнгги ўйинлар ҳам янги либос билан ўтказилганди. «Челси» янги мавсум либосида Англия Кубоги финалида «Лестер»га қарши ўйнади. Шунингдек, «Челси»нинг аёллар жамоаси ҳам Чемпионлар Лигаси финалида «Барселона»га қарши янги экпировкада чиқди. Натижа — иккита мағлубият.

    Шундан кейин клуб кўплаб мухлислар томонидан эски вариантга қайтишга чақирилди. Қизиғи бундай ҳолат «Челси» билан олдин ҳам кузатилган. 2008 йилги финалда Лондон клуби «Манчестер Юнайтед»га қарши кечган финалда янги либосда майдонга тушади ва ютқазиб қўяди. 2013 йилги ЕЧЛ ва 2019 йилги Европа Лигаси финалида эса жамоа либосни ўзгартирмайди. Бу ўйинларда «кўклар» ғалаба қозонади.

    Фото: Twitter

    Статистика ва фактлар

    • Томас Тухель «Челси» бошқарувида Пеп Гвардиолага қарши икки ўйинни ҳам ютди;
    • «Манчестер Сити» — Чемпионлар Лигаси финалига қадар етиб келган 9-инглиз жамоаси;
    • Чемпионлар Лигаси финалида кетма-кет учинчи мавсум ушбу босқич дебютанти қатнашмоқда («Тоттенҳэм», «ПСЖ», «Манчестер Сити»);
    • 2005/06 йилги мавсумдан бери илк бор Чемпионлар Лигасининг икки финалчиси мавсум давомида бештадан кам гол ўтказиб юборди;
    • «Манчестер Сити»даги сўнгги ўйинини ўтказиши мумкин бўлган Серхио Агуэро фаолияти давомида «Челси»га 13 та гол урган, аргентиналик футболчи фақат «Ньюкасл»га бундан кўпроқ тўп киритган;
    • 2018 йилда «Лион»дан учралган мағлубиятдан кейин Бернарду Сильва Чемпионлар Лигасида кетма-кет 26 ўйиндан буён ютқазмаяпти (23 ғалаба, 3 дуранг);

    Мавзуга доир:

    • Хосеп Гвардиола: «Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш учун яхшигина қийналишимиз керак»
    • Томас Тухель: «Аутсайдер бўлсак ҳам, ғалаба қозонамиз деган умиддаман»

    Жамоаларнинг сўнгги 10 та ўйиндаги статистикаси

    Жамоаларнинг сўнгги 10 та ўйиндаги статистикаси
    Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

    Тахминий таркиблар

    «Манчестер Сити»: Эдерсон, Рубен Диаш, Жон Стоунз, Александр Зинченко, Кайл Уокер, Родри, Илкай Гундоған, Бернарду Сильва, Фил Фоден, Риёд Маҳрез, Кевин де Брюйне.

    «Челси»: Эдурад Менди, Антонио Рюдигер, Тиаго Сильва, Рис Жеймс, Бен Чилуэлл, Сесар Аспиликуэта, Нголо Канте, Жоржиньо, Мэйсон Маунт, Кристиан Пулишич, Тимо Вернер.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    29.05.2021, 18:24   Изоҳ (0)   26332
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Англия Премьер Лигасининг май ойидаги энг яхши ўйинчиси ва мураббийи аниқланди

    29.05.2021, 17:05

    Элдор Шомуродовнинг отаси: «Ўғлим А Серияда 8 та гол уради деб ўйламагандим»

    29.05.2021, 16:02

    Томас Тухель: «Аутсайдер бўлсак ҳам, ғалаба қозонамиз деган умиддаман»

    29.05.2021, 13:02

    Ла Лиганинг май ойидаги энг яхши ўйинчиси аниқланди

    29.05.2021, 12:02

    Хосеп Гвардиола: «Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш учун яхшигина қийналишимиз керак»

    29.05.2021, 11:21

    Бокс. Ўзбекистонлик боксчиларнинг 7 нафари Осиё чемпионати финалига чиқди, Баҳодир Жалолов нокаут эвазига ғалаба қозонди

    29.05.2021, 00:19
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади



    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда доллар курси 4 кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

    Ўзбекистон | 30 июл, 16:10

    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айла...

    Реклама | 30 июл, 15:00

    Канада ҳам Фаластин давлатини тан олмоқчи

    Дунё | 30 июл, 16:05

    Ўзбекистонда иссиқхона ишчилари учун ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоизга туширилади

    Ўзбекистон | 30 июл, 15:52

    “Асу Алмабаевнинг навбатдаги рақиби Рамазон Темиров бўлиши керак” — мутахассис

    Спорт | 30 июл, 15:50

    Самарқандда яна бир келин эри томонидан бўғиб ўлдирилди

    Ўзбекистон | 30 июл, 15:48

    Қон ва очарчилик ичида қолган Ғазо: Исроил ҳужумларида ҳалок бўлганлар сони 60 мингдан ошди

    Дунё | 30 июл, 15:45

    Таиланд ва Камбоджа ўртасидаги можаро: сабаблар ва кимнинг қўли баландлиги ҳақида

    Дунё | 30 июл, 15:36
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.