• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Рамзий терма жамоага киритилмаган «ўзга сайёраликлар», АПЛга қайтаётган Коутиньо, «Реал» ва «Барса» ўртасида талаш бўлаётган Ҳоланд. Энг сўнгги спорт янгиликлари

    Дунё ва ўзбек спортига оид 4 январнинг энг муҳим хабарлари дайжести билан танишинг.

    Ўзбекистон

    IFFHS талқинига кўра Осиёнинг энг яхши ёш ўйинчиларидан иборат 2021 йил рамзий терма жамоаси тузилди. Ундан 2 нафар ўзбекистонлик футболчи жой олди

    Халқаро футбол тарихи статистикаси федерацияси (IFFHS) Осиёнинг энг яхши ёш ўйинчиларидан иборат 2021 йил рамзий терма жамоасини тузди. Ундан икки нафар ўзбекистонлик футболчи ҳам жой олди. Булар: «Насаф» дарвозабони Абдувоҳид Неъматов ва «Нижний Новгород» (Россия) ҳимоячиси Иброҳимхалил Йўлдошев.

    Фото: IFFHS

    Фото: IFFHS

    Суперлига клублари 2022 йилги мавсум учун янги футболчилар билан шартнома имзоламоқда

    Фото: «Локомотив»

    Фото: «Локомотив»

    «Локомотив Тошкент» ўтган мавсумни «Қўқон-1912»да ўтказган Муҳаммаданас Ҳасанов билан икки йиллик шартнома имзолади.

    2021 йилда «Турон» шарафини ҳимоя қилган Суннатулла Абдуллажонов эса «Нефтчи»га ўтди.

    «ОКМК» Хуршид Ғиёсов билан икки йиллик шартнома имзолади. Ҳужумчи 2021 йилги мавсумни «Бунёдкор» сафида ўтказганди.

    Олег Зотеев эркин агентга айланди

    Фото: «Чоннам Драгонс»

    Фото: «Чоннам Драгонс»

    Олег Зотеев Жанубий Кореянинг «Чоннам Драгонс» клубини тарк этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

    Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи шартномаси якунланганидан сўнг клубни эркин агент мақомида тарк этган. У 2020 йилнинг июнь ойидан бери мазкур клубда тўп тепиб келаётганди.

    Ноябрь ойида «Чоннам Драгонс» Жанубий Корея ФА Кубоги соҳибига айланганди ва ОЧЛ йўлланмасига эга бўлганди.

    Жаҳон

    Пушкаш совринига номзодлар эълон қилинди

    Фото: ФИФА

    Фото: ФИФА

    Йилнинг энг чиройли голи — Пушкаш совринига даъвогарлик қилаётган уч нафар футболчи номи маълум бўлди.

    Ғолибликка «Тоттенҳэм» ярим ҳимоячиси Эрик Ламеланинг рабона услубида «Арсенал»га (1:2) дарвозасига урган голи, Чехия терма жамоаси ҳужумчиси Патрик Шикнинг Евро—2020 да Шотландияга (2:0) узоқ масофадан йўллаган зарбаси ва «Порту» форварди Меҳди Таремининг Чемпионлар Лигаси доирасида «Челси»га (1:0) қарши ўйиндаги голи даъвогарлик қилмоқда.

    Эслатиб ўтамиз, тақдирлаш маросими 17 январь куни Цюрихда бўлиб ўтади, ўша куни The Best ғолиблари эълон қилинади.

    Аллегри Моратани «Барселона»га қўйиб юбормоқчи эмас

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Ҳужумчи Альваро Моратанинг «Ювентус»дан «Барселона»га трансфери амалга ошмаслиги мумкин.

    Турин клуби уни ҳозирча қўйиб юбориш ниятида эмас. Боиси жамоа бош мураббийи Массимилиано Аллегри мавсумнинг иккинчи ярмида ҳам Моратани режаларига киритмоқда. Бу ҳақда Аллегри душанба куни бўлиб ўтган йиғилишда футболчига маълум қилган. Бунга, биринчидан, испанияликнинг яхши ўйин кўрсатаётгани сабаб бўлаётган бўлса, иккинчидан, трансфер бозорида унга муносиб альтернатива йўқ.

    Аввалроқ Моратанинг «Барселона»га ўтиши деярли ҳал бўлгани ҳақида хабар берилганди.

    Коутиньо қишда «Барселона»дан кетмоқчи

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Ярим ҳимоячи Филиппе Коутиньо қишки трансфер ойнасида «Барселона»ни тарк этмоқчи.

    Таъкидланишича, бразилиялик футболчи Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон Чемпионатини инобатга олган ҳолда кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлмоқчи.

    Ҳозирда унга «Ньюкасл» ва «Арсенал»дан қизиқиш борлиги айтилмоқда. Унинг ўзи «тўпчилар» вариантига қизиқяпти.

    L’Equipe йил рамзий терма жамоасига Роналду ва Мессини киритмади

    Франциянинг L’Equipe журнали 2021 йил учун рамзий жамоасини тузди.

    Эътиборлиси, унга «Олтин тўп» соҳиби, ҳозирда «ПСЖ»да тўп сураётган Лионель Месси киритилмаган. Шунингдек, «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳам таркибдан ўрин олмаган.

    Фото: L’Equipe

    Фото: L’Equipe

    L’Equipe талқинига кўра 2021 йилнинг рамзий терма жамоаси:

    Дарвозабон: Эдуар Менди («Челси»).

    Ҳимоячилар: Трент Александер-Арнольд («Ливерпуль»), Рубен Диаш («Манчестер Сити»), Маркиньос («ПСЖ»), Тео Эрнандес («Милан»);

    Таянч ярим ҳимоячилари: Нголо Канте, Жоржиньо (иккиси ҳам «Челси»);

    Вингерлар: Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль»), Кевин де Брюйне («Манчестер Сити»).

    Ҳужумчилар: Роберт Левандовски («Бавария»), Карим Бензема («Реал»).

    Ҳоланд 31 январь куни келажаги борасида бир қарорга келади

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    «Боруссия Д» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд келажакда қайси жамоага ўтиши борасида январь ойи охиригача бир қарорга келади.

    Marca нашрининг ёзишича, 21 ёшли ҳужумчи ҳозирда унга қизиқаётган клублар билан норасмий музокаралар олиб бормоқда. «Барселона» вакиллари футболчи билан учрашув ўтказган, шунингдек, «Реал» ҳам келишувни амалга ошириш устида ишламоқда.

    Гарчи «Барселона»да молиявий имкониятлар мақтанадиган даражада бўлмаса ҳам клуб президенти Хоан Лапорта Ҳоланд трансфери учун ҳаммага нарсага тайёрлигини маълум қилган. Мадридликларда эса бу борада ҳаммаси кўнгилдагидек.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    04.01.2022, 21:43   Изоҳ (0)   29423
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АПЛ. «Манчестер Юнайтед» сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб, Ралф Raнгник қўл остидаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди

    04.01.2022, 00:30

    «Барселона»га йўл олишга яқин турган Мората, ЙТҲга учраган Абраҳам ва таркибини кучайтираётган «Нефтчи». Энг сўнгги спорт янгиликлари

    03.01.2022, 23:17

    «Бу энди бошланиши, ғалабалар бардавом бўлади». Нодирбек Абдусатторовни тақдирлаш маросимидан репортаж (фото ва видео)

    03.01.2022, 19:10

    Давлат мукофоти, Тошкент шаҳридан 2 хонали уй ва 250 миллион сўм. Шахмат бўйича жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторов муносиб тақдирланди

    03.01.2022, 13:22

    Ла Лига. «Барселона» сафарда қийин ғалабага эришди, «Атлетико» дербини ўз фойдасига ҳал қилди

    03.01.2022, 03:06

    АПЛ. «Ливерпуль» турнинг марказий ўйинида «Челси»ни енга олмади

    02.01.2022, 23:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ Япония ва Австралиядан Хитой—Тайван ўртасидаги эҳтимолий урушда тутадиган позициясини очиқлашни талаб қилмоқда — FТ

    Дунё | 13 июл, 14:50

    Тошкентда муддатли тўлов асосида автомашина сотувчи МЧЖ қасддан банкрот қилинди 

    Ўзбекистон | 13 июл, 14:25

    Эрон президенти Исроил ҳаво кучлари зарбасида жароҳат олган — ОАВ

    Дунё | 13 июл, 14:00

    Евроиттифоқнинг Россияга нисбатан санкцияларини блоклаб турган Словакия қароридан қайтиши мумкин 

    Дунё | 13 июл, 13:34

    Россия ва Беларусь “анъанавий қадриятларга асосланган” сунъий интеллект яратмоқчи

    Дунё | 13 июл, 12:48

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54

    Россия мамлакатнинг учинчи энг йирик олтин ишлаб чиқарувчисини миллийлаштирди

    Дунё | 13 июл, 10:38

    Фарғонада фуқаро ўз танишини Gentraʼда қасддан уриб, ўлдириб қўйди

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:14
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.