28 ёшли испаниялик футболчи, 2024 йилги Европа чемпионати совриндори Родри кимни энг буюк футболчи деб билиши ҳақида гапирди. Бу ҳақда Goal портали хабар бермоқда.
Манбага кўра, ярим ҳимоячидан барча даврларнинг энг яхши футболчиси ким экани ҳақида ўз фикрини билдириш сўралган. Футболчи Криштиану Роналду ёки Лионель Мессини эмас, балки Кевин Де Брюйне номини айтган.
Эътиборлиси, Родри Де Брюйнени энг зўр футболчи деб атаган ягона “Манчестер Сити” футболчиси эмас. “Шаҳарликлар”нинг яна бир ўйинчиси, Жек Грилиш ҳам январь ойида белгиялик футболчини энг яхши ўйинчи эканини қайд этганди.
Ўтган мавсумда Де Брюйне “Манчестер Сити” сафида барча турнирларда 26 ўйин ўтказиб, 6 та гол урди ва 18 та голли узатмани амалга оширди.
Изоҳ (0)