• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Омадсиз Гвардиола ва «Челси», қайтаётган «Арсенал» ва тўхтамаётган «Ливерпуль». АПЛнинг тур тафсилотлари

    Футбол мухлислари 17—20 август кунлари футбол бўйича Англия Премьер лигасининг 2-тур баҳсларига гувоҳ бўлди. Биз эса анъанага мувофиқ қизиқарли ва курашларга бой бўлган тур тафсилотлари билан бўлишамиз.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    «Арсенал»—«Бёрнли»

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter
    Мазкур турни Унаи Эмери қўл остидаги «Арсенал» клуби Лондондаги «Эмирейтс» стадионида «Бёрнли»га қарши баҳс билан очиб берди. Иккала жамоа ҳам ўйинга кўтаринки кайфиятда етиб келганди. Хусусан, меҳмонлар илк турда «Саутҳэмптон»ни 3:0 ҳисобида таслим қилган бўлса, «Арсенал» эса сафарда «Ньюкасл»ни Пьер-Эмерик Обамеянгнинг ягона голи эвазига мағлуб этганди. Ўйин аввалида «Реал»дан ижарага олинган Дани Себальоснинг узатмасини франциялик Александр Ляказетт меҳмонлар посбони Ник Поуп дарвозасига жойлаб қўйган бўлса, 43-дақиқада «Бёрнли» тўпурари Эшли Барнс Лондон клуби дарвозасини ишғол этишнинг уддасидан чиқди. Иккинчи бўлимнинг 64-дақиқасига келиб яна ўша тиниб-тинчимас Себальоснинг навбатдаги узатмасини «тўпчилар» голеадори Пьер-Эмерик Обамеянг голга айлантира олди. Ўйиннинг қолган қисмида эса томонлар бошқа гол ура олмади. Натижада «Арсенал» 2009/10 йилги мавсумдан бери илк марта Премьер лигада мавсумни кетма-кет 2 та ғалаба билан бошлади.

    «Саутҳэмптон»—«Ливерпуль»

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter
    Илк турда «Норвич»ни мағлуб этган Юрген Клопп шогирдлари бу сафар меҳмонда «Саутҳэмптон» меҳмони бўлди. Томонлар ўйинни жуда эҳтиёткор бошлаши сабаб ҳам мухлислар биринчи голни фақатгина 46-дақиқага келибгина гувоҳи бўлди. Жеймс Милнернинг узатмасидан сўнг бир нечта рақибини чалғита олган Садио Мане чиройли гол соҳибига айланди. 71-дақиқага келиб Маненинг саъй-ҳаракатлари эвазига ҳимоячиларни ортда қолдирган Роберто Фирмино «қизиллар»нинг ўйиндаги сўнгги голини урди. Учрашувга якуний нуқтани эса ўз вақтида «Ливерпуль»да тўп сурган Дэнни Ингз қўйди. Дэнни мерсисайдликлар дарвозабони Адрианнинг қўпол хатосини кечириб ўтирмади. Шу тариқа «Ливерпуль» мавсумдаги иккинчи ғалабасига эришди.

    «Манчестер Сити»—«Тоттенҳэм»

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Турнинг сўзсиз марказий ўйини Манчестердаги «Иттиҳод» стадионида бўлиб ўтди. Унда сўнгги вақтлар бир-бирига кўп бора дуч келиб, азалий рақибга айланиб қолган «Манчестер Сити» ҳамда «Тоттенҳэм» ўзаро тўқнаш келди.

    Учрашувда ҳисобни 20-дақиқада ўтган турда ҳет-трикка эришган Раҳим Стерлинг очди. Орадан уч дақиқа ўтиб аргентиналик Эрик Ламела мувозанатни тиклади. 35-дақиқада эса бошқа бир аргентиналик Серхио Агуэро мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Қайд этиш жоиз, «Сити»нинг иккала голига ҳам Кевин де Брюйне ўзининг қойилмақом узатмалари билан ҳаммуаллифлик қилди. Иккинчи бўлим эса биринчисидан ҳам қизиқарлироқ ўтди. Захирадан майдонга тушганига 1 дақиқа ҳам бўлмаган Лукас Моура ватандоши Эдерсон қўриқлаётган дарвозани боши билан ишғол қилди. 92-дақиқада Габи Жезус «шпорлар» дарвозасини ишғол қилди. Бироқ ҳакам VAR’га таянган ҳолда «Сити»нинг голини бекор қилди. Ўтган мавсум «Манчестер Сити» Чемпионлар Лигасидан худди шу тарзда чиқиб кетганди. Ўшанда ҳам рақиб «Тоттенҳэм» эди.

    «Челси»—«Лестер»

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter
    Ўтган турда «Манчестер Юнайтед»дан қаттиқ «тарсаки»ни қабул қилиб олган Фрэнк Лэмпард бошқарувидаги «Челси» 2-турда «Лестер»ни ўз майдонида қабул қилди. Ўйин «аристократлар» учун омадли бошланди. Мэйсон Маунт «тулкилар» ярим ҳимоячиси Уилфред Ндидининг хатосидан унумли фойдаланиб, Каспер Шмейхель дарвозасини ишғол қилди. Биринчи бўлим шу тарзда якунланди. 67-дақиқада эса биринчи бўлимдаги хатосидан тўғри хулоса чиқара олган Ндиди жамоасининг ҳисобни тенглаштирувчи голига муаллифлик қилди. Натижада томонлар дурангга имзо чекди.

    «Вулверҳэмптон»—«Манчестер Юнайтед»

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Турнинг сўнгги ўйинида «Манчестер Юнайтед» сафарда «бўрилар» меҳмони бўлди. 27-дақиқада Маркус Рэшфорднинг узатмасини Антони Марсьяль қойилмақом тарзда португалиялик посбон Руи Партисиу дарвозасига жойлаб қўйди. Иккинчи бўлиминг 55-дақиқасида эса Рубен Невеш Давид де Хеа дарвозасини жарима майдони ташқарисидан ўққа тутди ва жуда чиройли голга муаллифлик қилди. 68-дақиқада Пол Погба ўзи ишлаган 11 метрлик жарима зарбасини голга айлантира олмади. Натижада «қизил иблислар» иккинчи турга келибоқ очко йўқотди.

    Тур рақамларда

    •  1. 25 та гол урилди
    • 2. Иккита 1:0, учта 2:1, битта 3:1, учта 1:1 ҳисоблари қайд этилди.
    • 3. Фақат битта ўйин 2:2 ҳисоби билан тугади.
    • 4. Битта ўйинда энг кўп 4 та гол урилди.
    • 5. Биринчи бўлимда умумий 17 та, иккинчи бўлимда эса 8 та гол урилди.
    • 6. Фақат битта ўйинда ҳет-трик қайд этилди.
    • 7. Фақат иккита ўйинда меҳмонлар ғалаба қозонди. Иккала ўйинда ҳам 1:2 ҳисобида.
    • 8. Тўртта ўйинда мезбонлар ғалаба қозонди. Яна тўртта ўйин эса дуранг билан якунланди.

    АПЛ

    2-тур баҳслари

    17 август, шанба

    «Арсенал»—«Бёрнли» 2:1

    Голлар: 1:0 — 13 Ляказетт, 1:1 — 43 Барнс, 2:1 — 64 Обамеянг

    «Астон Вилла»—«Борнмут» 1:2

    Голлар: 0:1 — 2 Кинг, 0:2 — 12 Уилсон, 1:2 — 71 Соареш

    «Брайтон»—«Вест Ҳэм» 1:1

    Голлар: 0:1 — 61 Эрнандес, 1:1 — 65 Троссард

    «Саутҳэмптон»—«Ливерпуль» 1:2

    Голлар: 0:1 — 45 Мане, 0:2 — 71 Фирмино, 1:2 — 83 Ингз

    «Эвертон»—«Уотфорд» 1:0

    Гол: 1:0 — 10 Бернард

    «Норвич»—«Ньюкасл» 3:1

    Голлар: 1:0 — 32 Пукки, 2:0 — 63 Пукки, 3:0 — 75 Пукки, 3:1 — 90 Шелви

    «Манчестер Сити»—«Тоттенҳэм» 2:2

    Голлар: 1:0 — 20 Стерлинг, 1:1 — 23 Ламела, 2:1 — 35 Агуэро, 2:2 — 56 Лукас Моура

    18 август, якшанба

    «Шеффилд Юнайтед»—«Кристал Пэлас» 1:0

    Гол: 1:0 — 47 Лундстрам

    «Челси»—«Лестер» 1:1

    Голлар: 1:0 — 7 Маунт, 1:1 — 67 Ндиди

    19 август, душанба

    «Манчестер Юнайтед»—«Вулверҳэмптон» 1:1

    Голлар: 0:1 — 27 Марсьяль, 1:1 — 55 Рубен Невеш

    Мусобақа жадвали

    Фото: АПЛ

    Фото: АПЛ

    Тўпурарлар рўйхати

    1. Раҳим Стерлинг («Манчестер Сити») — 4 та гол
    2. Теему Пукки («Норвич») — 4 та гол
    3. Эшли Барнс («Бёрнли») — 3 та гол
    20.08.2019, 15:53   Изоҳ (0)   33989
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Реал» Эриксен трансфери учун 60 миллион евро таклиф қилади

    20.08.2019, 13:59

    Магуайр, Феликс, Роналду. Дунёнинг энг қиммат футболчиларидан тузилган рамзий терма жамоа ҳақида

    19.08.2019, 18:33

    «Сантос» собиқ президенти: Неймар «Реал»га ўтмаслиги учун унинг отасига 1 млн доллар тўлагандим

    19.08.2019, 17:23

    Ўзбекистон Миллий паралимпия ассоциациясига янги раҳбар сайланди

    19.08.2019, 17:20

    «Бавария» илк турдаёқ «қоқилди», «Боруссия Д» эса мавсумни 5:1 ҳисоби билан бошлади. Бундеслигада тур тафсилотлари

    19.08.2019, 15:41

    Тайсон Фьюри: Яна ким билан жанг қилишим керак? Бири Россияга қочиб кетди, яна биттаси Болгарияга

    19.08.2019, 15:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.