31 август, шанба куни футбол бўйича Англия чемпионатининг 4-тури доирасида навбатдаги 6 та ўйин ўз ниҳоясига етди.
Фрэнк Лэмпард қўл остидаги Лондоннинг «Челси» клуби «Стемфорд Бриж»да «Шеффилд Юнайтед»ни қабул қилди.
Учрашувнинг 19 ва 43-дақиқаларида «аристократлар» ҳужумчиси Тэмми Абраҳам дублга эришган бўлса, 46-дақиқага келиб меҳмон жамоа ярим ҳимоячиси Каллум Робинсон орадаги фарқни қисқартирди (2:1). Ўйиннинг асосий вақти якунланишига 1 дақиқа қолганда Лондон клубининг франциялик ҳимоячиси Курт Зума автогол муаллифига айланди.
Шу тариқа «Челси» ўз уйида «Шеффилд Юнайтед» билан дуранг ўйнади (2:2) ва томонлар бир очкодан бўлишиб олди.
Мазкур ўйиндан сўнг «кўклар» очколари сонини 5 тага етказиб олди ва мусобақа жадвалида 15-ўриндан 9-ўринга кўтарилди.
Шу куни Хосеп Гвардиола бошқарувидаги «Манчестер Сити» ўз майдонида «Брайтон»ни синовдан ўтказди.
Беллашув давомида «манкунианлар» аъзолари Кевин де Брюйне (2), Серхио Агуэро (42, 55) ҳамда Бернарду Сильва (79) томонидан киритилган голлар «шаҳарликлар»нинг «Брайтон» устидан қозонилган йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлади (4:0).
Ушбу ғалабадан сўнг «Манчестер Сити» 10 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалида етакчиликни ўз қўлига олди.
АПЛ
4-тур баҳслари
31 август, шанба
«Челси»—«Шеффилд Юнайтед» 2:2
Голлар: 1:0 — 19 Абраҳам, 2:0 — 43 Абраҳам, 2:1 — 46 Робинсон, 2:2 — 89, автогол, Зума«Кристал Пэлас»—«Астон Вилла» 1:0
Гол: 1:0 — 73 Жордан Айю«Лестер»—«Борнмут» 3:1
Голлар: 1:0 — 12 Варди, 1:1 — 15 Уилсон, 2:1 — 41 Тилеманс, 3:1 — 73 Варди«Манчестер Сити»—«Брайтон» 4:0
Голлар: 1:0 — 2 де Брюйне, 2:0 — 42 Агуэро, 3:0 — 55 Агуэро, 4:0 — 79 Бернарду Сильва«Ньюкасл»—«Уотфорд» 1:1
Голлар: 0:1 — 2 Хьюз, 1:1 — 41 Шер«Вест Ҳэм»—«Норвич» 2:0
Голлар: 1:0 — 24 Аллер, 2:0 — 56 ЯрмоленкоЯнада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)