• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Унинг ҳайкали бизнинг стадионимизда туради». Серхио Агуэро қандай қилиб «Манчестер Сити» афсонасига айланди?

    «Манчестер Сити»да 10 йил фаолият юритиб, 2021 йилнинг ёзида «Барселона» сафига ўтган Серхио Агуэро Манчестер шаҳри жамоасининг ҳақиқий афсонасига айланди. «Дарё» 33 ёшини қаршилаётган ҳужумчи фаолиятидаги энг ёрқин вазиятларни ёдга олади.

    2011 йилда араб шайхларининг «Манчестер Сити»га киритган бир неча миллионлик инвестициялари ўз натижасини берди – Роберто Манчини қўл остида жамоа Чемпионлар Лигасига чиқди ва 1976 йилдан кейин биринчи бор соврин қўлга киритди (Англия Кубоги). Мураббий ёзда Ҳалдун ал-Муборак билан учрашиш мақсадида БААга ташриф буюрди ва трансферлар учун маблағ сўради, эвазига янги мавсумда «Сити» АПЛ соврини учун курашишига кафолат берди.

    Ҳужум чизиғини кучайтириш учун қисқа рўйхатда «Атлетико» ҳужумчиси Серхио Агуэро (аргентиналик футболчи ўша вақтда энг яхши мавсумини ўтказган эди: Ла Лигада 32 ўйинда 20 та гол урганди) ва «Удинезе» футболчиси Алексис Санчес (А Серияда 12+7) бор эди. Кейинчалик Манчини ёдга олади: «Санчес бу рўйхатда Агуэродан ҳам олдинда турган эди. Лекин «Барселона» уни қўлга киритиш учун ҳаракатни бошлаганди. Биз «Удинезе»га қўнғироқ қилганимизда, улар биз билан боғланишни ҳам истамади. Санчес қўлдан кетганини тушунгандик».

    2011 йилнинг май ойидаёқ Агуэро «Атлетико»ни тарк этмоқчи эканлигини эълон қилди — ўшанда ҳужумчининг «Реал»га ўтаётгани ҳақидаги миш-мишлар тарқалди. Диего Марадона ҳам «Барселона» билан муносиб рақобат қилиши учун Жозе Моуриньога Агуэрони сотиб олиш кераклиги ҳақида маслаҳат берди. Лекин «Сити» чаққонроқ ҳаракат қилди ва «Атлетико» ғазнасига 40 миллион евро ўтказди. Агуэро трансфери ўша вақтда жамоа учун рекорд трансфер эди. Кейинчалик эса энг фойдали трансферга ҳам айланди

    Жамоада 10 йилини ўтказган, барча мусобақаларда 250 дан ортиқ гол урган, 5 та АПЛ чемпионлигига эришган Агуэро «Манчестер Сити»ни тарк этди.

    Биринчи хет-трик

    Ёздаги ажойиб харидлари туфайли «Сити» 2011/12 йилги мавсумни 14 ўйинда 12 та ғалаба билан бошлади – Агуэро 11 та голни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Ҳаммадан ҳам кўпроқ «Уиган» дарвозабони Ал-Ҳабси жабр чекди. Ҳужумчи унинг дарвозасига 3 та тўп жойлади. Бу Агуэронинг АПЛдаги 12 та хет-тригининг дастлабкиси эди. Серхио АПЛда 12 марта хет-трик қайд этган – бу натижа Роналду, Кантона, Бергкамп, Клинсманн, Виалли, Саҳа, Бэйл, Фирмино, Старриж, Этo'О ва Жируларникини бирга қўшиб ҳисоблаганда ҳам, улардан кўпроқ.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Норвич» дарвозасига урилган гол

    Ўша 2011/12 йилги мавсумда «Манчестер Сити» «Норвич»ни 5:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ўйин қаҳрамони Серхио Агуэро бўлди. 32-дақиқада у «Норвич» жарима майдони ичида пайдо бўлди. Атрофини ўраб олган беш ҳимоячи аргентиналик футболчининг алдамчи ҳаракатларига қарши ҳеч нарса қила олмади. Натижада, Жон Радди учун кутилмаган зарба амалга оширилди.

    «Манчестер Юнайтед»га қарши юбилей гол

    Сер Алекс Фергюсон ўрнига «Манчестер Юнайтед» мураббийлигига келган Дэвид Моес учун биринчи Манчестер дербиси ҳақиқий даҳшатга айланди. Фердинанд ва Видич жуфлиги аввалгидек мустаҳкам ҳимоя қўрғонини ҳосил қила олмади, Агуэро икки марта Де Хеа дарвозасини ишғол қилди. «Манчестер Юнайтед» 1:4 ҳисобида мағлубиятга учради. Агуэро эса принципиал ўйинда «Сити» сафидаги 49 ва 50-голларини урди.

    20 дақиқада 5 та гол

    2015 йилнинг октябрь ойида Агуэро «Ньюкасл»ни тор-мор этди. Бу учун унга 20 дақиқа кифоя қилди. Қизиқ жиҳати, «Ньюкасл» Митровичнинг голи эвазига анча вақт ҳисобда олдинда бораётганди. Лекин 42-дақиқада «Сити» ҳужумчиси Тим Крул дарвозасига биринчи голини киритди. Шундан сўнг Агуэро яна 4 марта – 49, 50, 60 ва 62-дақиқаларда гол урди. Ўша ўйинда Кевин де Брюйне ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. «Шаҳарликлар» 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

    «Бавария»га қарши ўйинда хет-трик

    2014/15 йилги мавсум Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичида «Бавария» Агуэро томонидан унумли фойдаланилган пенальтига Хаби Алонсо ва Левандовскининг (яна бир киши кам бўлиб) голлари эвазига жавоб қайтарди. Немислар 85-дақиқагача ҳисобда олдинда борди. Лекин ўйин якунланаётган бир паллада «Манчестер Сити» босимни кучайтирди ва Агуэро яна икки марта Нойер дарвозасини ишғол қилди. Аргентиналик ҳужумчининг хет-трик қайд этиши учун учта зарба кифоя қилди – даҳшатли статистика.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Лестер»га қарши ўйинда покер

    2017/18 йилги мавсумда «шаҳарликлар» Гвардиола қўл остида биринчи бор чемпионликни нишонлади. Ўша мавсумнинг энг ёдда қоларли лаҳзалардан бири февраль ойидаги «Лестер»га қарши ўйин бўлди. Биринчи бўлимда Стерлинг ва Варди ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Лекин танаффусдан сўнг «Сити» юқори даражадаги прессинг ва рақибнинг қилган хатоларидан унумли фойдаланган ҳолда «Лестер»га голлар шоусини намойиш этди. Агуэро ҳар бир ҳужумни ўз ниҳоясига етказарди. Бир бўлимда 4 та гол – ёмон натижа эмас.

    Дербидаги ғалаба голи учун 7 дақиқа

    Алекс Фергюсон 2012/13 йилги мавсумдан сўнг фаолиятини тугатди. У «Манчестер Юнайтед»ни охирги чемпионлигига яқинлаштирган эди: 31-турдан сўнг «Сити» 15 очко ортда эди. Принципиал дерби олдинда эди – Агуэро энди жароҳатидан қутулганди, аммо Манчини ўйиндан олдин унга бир бўлим етарли эканлигини айтди. Серхио захира ўриндиғида қолдирилди. Милнер ва Жонснинг голидан сўнг таблода 1:1 ҳисоби ёниб турарди. Манчини таваккалга қўл урди ва Агуэрони 71-дақиқада майдонга туширди. 78-дақиқада эса Серхио ғалаба голини урди.

    «Шаҳарликлар» тарихидаги энг яхши тўпурар

    2017 йилнинг ноябрь ойида Агуэро «Ман Сити» сафидаги 178-голини «Наполи» дарвозасига урди ва Эрик Брукнинг рекордини янгилади. Эрик Брук 177 та гол уриши учун 494 та ўйин ўтказган бўлса, Агуэрога эса бу натижага эришиш учун 264 ўйин кифоя қилди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Ўша чемпионлик голи

    «Куинз Парк Рейнжерс»нинг собиқ ҳимоячиси Антон Фердинанд (Рио Фердинанднинг укаси) хотирлайди: «Агуэронинг ўша голи… Мен ёпа олмаган Балотеллидан тўпни қабул қилиб олди. Бу гол – менинг хатом. Тўғри биз АПЛда қолдик, лекин мен туфайли Рио яна бир олтин медални қўлга кирита олмади».

    Ақл бовар қилмас 2011/12 йилги мавсумда «Сити» ва «Юнайтед» охирги турга бир хил очко билан етиб келди. Манчини жамоаси совринга эга чиқиши учун кучли бўлмаган «КПР»ни енгиши лозим эди. Аммо яна бир жиҳат бор эди – Лондон жамоаси чемпионатда қолиш учун ҳаракат қилаётганди.

    66-дақиқада «КПР» Жейми Макининг голи эвазига ҳисобда олдинга чиқиб олганди, ўша пайтда «Манчестер Юнайтед» «Сандерленд»га қарши баҳсда 1:0 ҳисобида олдинда бориб, хотиржам равишда ўйинни назорат қилаётганди. Манчини Жеко ва Балотеллини майдонга туширди. Лекин «КПР» битта ўйинчи кам ҳолатда (55-дақиқада Бартон қизил карточка олиб майдонни тарк этганди) автобус ҳимоя ҳосил қилди. Охирги дақиқаларгача 2:1 ҳисобини ушлаб қолмоқчи эди.

    Антон Фердинанд Манчинининг ўйин охиридаги асабийлашганини ёдга олди: «У ўз шогирдларига қандай бақираётганини эшитиб турардим». 92-дақиқада Жеко ҳисобни тенглаштирди. «Мен тинмасдан соатга қарардим. 65-дақиқа, хўп. Яна қарайман, наҳотки, энди 67-дақиқага келдик. Сиз соатга кўп қараяпсизми, демак, жуда кучли босим остидасиз», – дея эслайди «КПР» ҳимоячиси Недума Онуоҳи.

    «Алекс Фергюсондан қизил вино олиш имкониятини қўлдан чиқардик деб ўйлардим», – дейди «КПР»нинг бошқа бир футболчиси Шон Дерри. Айнан у Агуэронинг йўлидаги энг охирги футболчи эди ва ҳал қилувчи зарбани қайтариши мумкин эди. Кейин эса – гол, портлаш, Жо Ҳарт ва Манчинининг ҳайқириши ҳамда Венсан Компани боши узра кўтарилган АПЛ соврини.

    Айнан мана шу лаҳза учун «Etihad» стадиони қошида Агуэрога ҳайкал қўйиш мумкин. Яқин орада бу иш амалга ошиши кутилмоқда. Бу ҳақида март ойи охирида «шаҳарликлар» президенти Ал-Муборак айтиб ўтди: «Унинг ҳайкали бизнинг стадионимизда туради». Айтишларича, Агуэронинг ҳайкали Венсан Компани, Давид Сильва ва бошқа афсоналар ҳайкали ёнида туради.

    Аргентиналик футболчи 2014 йилда берган ваъдасини бажара олмади. Ўшанда Агуэро Чемпионлар Лигаси совринини қўлга киритмасдан «шаҳарликлар» сафини тарк этмаслигини айтган эди. 2020/21 йилги мавсумда Агуэро «Манчестер Сити» билан ушбу совринни қўлга киритиши мумкин эди. Аммо Чемпионлар Лигаси финалида «Челси»нинг қўли баланд келди. Агуэро охирги имкониятдан ҳам фойдалана олмади.

    2021 йилнинг 31 июнь санасида Серхио Агуэро Испаниянинг «Барселона» жамоасига ўтгани эълон қилинди. Аргентиналик ҳужумчи каталонияликлар сафига ўтиши фаолиятидаги олдинга ташланган қадам эканлиги, «Барса» учун ўйин услубини ҳам ўзгартиришга розилиги, жамоа билан совринлар ютишни исташини айтиб ўтди.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    02.06.2021, 16:00   Изоҳ (0)   20616
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Суперлиганинг май ойидаги энг яхшилари аниқланди

    02.06.2021, 14:42

    Шавкат Мирзиёев Осиё чемпионатида 7 та олтин медалга эга чиққан бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоасига табрик йўллади

    02.06.2021, 14:17

    Доннаруммадан Инсиньегача. Италиянинг Евро—2020 учун якуний қайдномаси маълум бўлди

    02.06.2021, 11:35

    Англия терма жамоаси Евро—2020 учун якуний таркибни эълон қилди

    02.06.2021, 10:09

    Расман: Карло Анчелотти «Реал» бош мураббийи этиб тайинланди

    01.06.2021, 22:03

    Футзал бўйича Жаҳон Чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон терма жамоасининг гуруҳ босқичидаги рақиблари маълум

    01.06.2021, 20:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Машҳур патир, ҳамма биладиган қабристон, тор кўчали маҳаллалар. Кадрларда Олмазор

    10 апрел, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Польша Россиянинг Краковдаги бош консулхонасини ёпиб, дипломатларни чиқариб юборади

    Дунё | 12 май, 18:15

    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда

    Реклама | 12 май, 18:00

    Ўзбекистонда аҳил оилалар ҳамда ёш келин-куёвлар иштирокида “Оилалар сайли” ўтказилади

    Ўзбекистон | 12 май, 18:00

    Франция 2040 йилгача робот армияга эга бўлади

    Дунё | 12 май, 17:50

    Дэвид ва Виктория Бекхемнинг келини уларни “заҳар ва ўзига бино қўйган” деб ҳисоблайди

    Лайфстайл | 12 май, 17:40

    Тошкентдаги мактабда ўқитувчи болаларга “Катюша”ни ёдлатгани учун ишдан олиндими?

    Ўзбекистон | 12 май, 17:25

    “Реал” Хаби Алонсо билан 3 йиллик шартнома имзолади — манба

    Спорт | 12 май, 17:16
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.