• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Футбол

    Президент билан суҳбат, “Монако”дан қизиқиш, ота-онасининг орзуси. Қандай қилиб 21 ёшли Аббосбек Файзуллаев РПЛ юлдузига айланди?

    Аббосбек Файзуллаев — РПЛнинг охирги пайтлардаги энг ёрқин футболчиларидан бири. 21 ёшида аллақачон “ЦСКА” ва Ўзбекистон терма жамоасининг етакчиларидан бирига айланди. Деярли ҳар ой Аббоснинг Европага кетиши ҳақида хабарлар янграмоқда. Sport24 нашри ўзбекистонлик футболчи билан интервью уюштирди. Қуйида ушбу суҳбатни ўзбек тилида ўқиш мумкин.

    Фото: Getty Images
    Сўнгги 2 йил давомида атиги икки ҳафта дам олдим. Баъзида машғулотларга боргим ҳам келмай қоларди.

    — Аббос, ишларинг қандай?

    — Яхши. Мавсумнинг қийин бўлган биринчи қисми якунланди, ниҳоят таътилга чиқиш вақти келди. Ҳам жисмоний, ҳам психологик жиҳатдан дам олиш керак, чунки сўнгги 2 йил мобайнида икки ҳафтагина дам олгандим.

    — Терма жамоа туфайлими?

    — Ҳа. 2022 ва 2023 йилларда ёшлар терма жамоасида тўп сурдим. 23 йилнинг май ойида эса ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этдим, бир ҳафтадан сўнг Миллатлар Лигаси доирасидаги ўйин бўлиб ўтди. 2024 йилнинг қишида миллий терма жамоа билан Осиё Кубогига бордим, баҳорда яна ёшлар термасига қайтдим. Улар билан турнирда 2-ўринни эгаллаб, Париж Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритдик. Хуллас, тақвим ақл бовар қилмас даражада тиғиз. Шундай пайтлар бўлардики, уйғонганимда бутун танам оғрирди ва ҳеч қандай машғулотга боргим келмасди. Ўзимни мажбур қилишимга тўғри келарди.

    Фото: Sport24

    — Бу босқичларни қандай қилиб жароҳатларсиз ўтказаётганингни айтиб бера оласанми?

    — Аввало, Аллоҳдан мени жароҳатлардан асрашини сўрайман. Албатта, тикланиш билан жиддий шуғулланаман — массаж, совуқ сув, криосауна. Ҳар доим базадан энг охирги бўлиб кетаман. Уйимда ҳам турли фойдали нарсалар бор: лимфодренаж шимлари, массаж пистолети ва Ҳоландники сингари кўк нурни филтрлайдиган кўзойнак.

    — Улар қандай ёрдам беради?

    — Уларни ухлашдан бир неча соат олдин тақиш керак. Тақиш биланоқ танада мелатонин ишлаб чиқарила бошлайди, бу эса уйқу яхшиланишига олиб келади — натижада организм яхшироқ тикланади. Бундан ташқари, бу кўзойнак кўзларни дам олишига ёрдам беради. Аммо битта шарт бор: уларни таққандан кейин дастлабки 45 дақиқа давомида ҳеч қандай гаджетга қараш мумкин эмас. Бу жуда муҳим.

    — Бу кўзойнак ҳақида қаердан хабар топдинг?

    — Уларни биринчи марта Виктор Давилада кўрганман. Синаб кўрдим ва таъсири менга ёқди. Уларни қандай сотиб олиш мумкинлигини сўраганимда, у Россияга бундай нарсалар етказиб берилмаслигини айтди. Охир-оқибат, у менга бу кўзойнакларни Жанубий Америкадан, терма жамоа сафига борганида, олиб келди.

    — Қизиқ.

    — Ундан ташқари менда Whoop бор — уйқу яхшилигини аниқлайдиган ва тананинг неча фоизга тикланишини ҳисоблайдиган браслет бор. Бу ҳам ажойиб нарса.

    “Зенит” ёки “Жирона”га ўтиш варианти бўлса, иккинчисини танлайман. Россия ичида ниманидир ўзгартириш нима учун керак?

    — Бир неча ҳафта олдин оммавий ахборот воситаларида “Монако” сени ўз сафига қўшиб олишни жуда хоҳлаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. У ерда ўзингга уй топиб қўйдингми?

    — Ҳа-ҳа, йўқ. Бу янгилик пайдо бўлиши биланоқ Мусаев ва Дивеев дарҳол мени мазах қила бошлашди, ота-онам эса барча қариндошлар уларни табриклашни бошлаганини айтишди. Лекин мен ҳаммани тинчлантириш учун шошилдим — барча янгиликларни ўзим ҳам интернетдан эшитдим. “Монако”нинг менга қизиқаётгани ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмасман.

    Фото: Sport24

    — Умуман олганда, сўнгги пайтларда сени тез-тез Европага жўнатишмоқда: “Бавария”, “Вильярреал”, “Реал Сосьедад”, “Жирона” ва “Парма” ҳақида миш-мишлар тарқалди. Шундай шов-шув сенга босим ўтказмайдими?

    — Бунга хотиржамлик билан қарайман. Албатта, бундай клубларнинг қизиқиши ёқимли — демак, мен ҳамма нарсани тўғри қилаётган эканман. Лекин бу ҳақда кўп ўйласангиз, ўйин сифати аниқ пасаяди. Шунинг учун турли трансфер миш-мишларига эътибор бермасликка ҳаракат қиламан. Ўз агентларимдан ҳам мавсум давом этаётганда, менга бошқа жамоаларнинг қизиқишлари ҳақида ҳеч нарса айтмасликни сўрадим. Натижада мен ҳеч нарса сўрамайман ва менга ҳеч нарса айтишмайди. Бу идеал вазият. Ҳозир мен “ЦСКА” футболчисиман, мени ҳамма нарса қониқтиради. Кейинчалик нима бўлишини эса ўшанда кўрамиз.

    — Ўзинг ҳам Европага бормоқчимисан?

    — Албатта. Бу менинг мақсадим. Лекин ҳамма нарсанинг ўз вақти бор. Ҳозирча “ЦСКА”га бирорта Европа жамоасидан расмий таклиф келиб тушмаган. Борлари ҳам шунчаки оғзаки сўров даражасида.

    — Қаерда ўйнамоқчисан?

    — Испанияда. Худо хоҳласа — “Барселона”да. Лекин мен топ-клубдан бошламайман — балки ўртамиёна жамоага ҳам боришга рози бўларман.

    — Сенингча ҳозир трансфер нархинг қанча?

    — “Трансфермаркет”да менинг нархим 8 миллион евро эканини кўрдим.

    — Нима деб ўйлайсан, “ЦСКА” сени қанчага сотиши мумкин?

    — Билмайман. Мен бу саволга жавоб беришим керак деб ҳисобламайман. “ЦСКА” менга ишонди, имконият берди. Мен бу клубни яхши кўраман ва ҳурмат қиламан, агар таклиф “ЦСКА”га маъқул бўлса, кетаман.

    — Сен РПЛдаги бошқа клубга ўтишинг мумкинми?

    — Менимча, йўқ. “ЦСКА”да менга ҳаммаси қулай. Россия ичида ниманидир ўзгартиришнинг нима кераги бор?

    — Агар “Зенит” сенга кўп пул берса-чи?

    — Хўш?

    — Уни танлайсанми ёки ўртача маошли “Жирона”ни?

    — “Жирона”ни.

    — Футбол томондан Европада ўйнашга тайёрмисан?

    — Ёзда тайёр бўлмаганим аниқ. Ҳозир эса билмайман. Жисмоний жиҳатдан яна қўшишим керак, бунинг устида ишлаяпман — ёздан бошлаб қўшимча равишда жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий билан шуғулланаман. У ҳар ой менга шахсий режани юбориб туради. Ўзимни бақувват қилиб юборишни хоҳлайман, чунки тезлик ва техника йўқолади. Лекин мен кучлироқ бўлишим керак. Шахсий машғулотлар менга ёрдам бераётганини ҳис қиламан, мен кучлироқ бўлдим. Буни майдонда ҳам кўриш мумкин — деярли барча яккакурашларга дадил бораман.

    Фото: Sport24

    — Рақибларингдан қайси бири билан жиддийроқ тўқнашувда иштирок этдинг?

    — “Рубин”даги Кабутов билан. У билан ишимиз яхши кетяпти — доим бир-биримизга қараб учамиз.

    Онам доимо ўз уйи бўлишини орзу қиларди. Имконият туғилиши биланоқ сотиб олдим.

    — Борди-ю, “Монако”га кўчиб ўтгудек бўлсанг, яқинларингни олиб кетасанми?

    — Албатта.

    — Нега Москвага олиб келмадинг?

    — Улар бу ерда зерикишади. Баъзан бир-икки ҳафтага келишади-ю, кейин Сирдарёни соғиниб қолади. У ерда ҳамма қариндошлар, дўстлар бор.

    — Сен онанг уй бекаси, даданг эса дорихонада ишлашини айтгандинг. Ҳануз шу ишдами улар?

    — Ҳа. Лекин мен буни қандайдир катта иш ҳақи деб айтмаган бўлардим, — фақат ўзим учун. Уйимиз ёнида дорихона бор. Отам қўнғироқни эшитcа, чиқади ва сотади. Қисқаси — худди хобби каби. Мен уларга онам билан Тошкентга кўчиб ўтишни таклиф қилдим, у ерда 13 ёшли укам ўқийди. Лекин дадам хоҳламайди.

    — Ота-онангга олиб берган энг катта совғанг?

    — Тошкентдаги уй. Онам доим уни орзу қиларди. Унинг орзусини амалга ошириш имконияти туғилиши биланоқ шундай қилдим. Менинг укам худди шу уйда, бошқа акам билан бирга яшайди.

    — Ижтимоий тармоқларда ярим миллион обуначинг бор. Сен ҳозир Ўзбекистондаги президентдан кейинги энг машҳур одаммисан?

    — Ҳа-ҳа, менимча, сиз муболаға қиляпсиз. Бизда мендан анчагина машҳур бўлган қўшиқчи ва актёрлар бор. Айтганча, мен қўшиқчи Гафур ва рэпер Конста билан доим гаплашиб тураман. Конста билан бир жойданмиз, у ҳам асли сирдарёлик. Ҳамиша унинг концертига боргим келади, лекин вақт тўғри келмаяпти.

    — Умуман, концертларга борганмисан?

    — Йўқ.

    — Қандай қилиб?

    — Шунақа, футболчиларнинг жадвали тиғиз. Мен баҳорда Бастанинг концертига боришим деярли аниқ эди, лекин “Аҳмат” билан ўйинда сариқ карточка олдим.

    — Буларни бир-бирига қандай алоқаси бор?

    — Кейинги ўйинни — “Спартак”ка қарши баҳсни ўтказиб юборганим учун мени терма жамоага чақиришди. Шунинг учун мен бу карточкани атайлаб олганимни айтган одамларга айтмоқчиман: дўстларим, менинг чипталарим куйиб кетган (кулади).

    — Кел, сенинг машҳурлигингга қайтайлик. Сени Ўзбекистонда тез-тез таниб қолишадими?

    — Ҳа, кўп ёнимга келишади, суратга тушишади. 

    — Москвада-чи?

    — Бўлиб туради. Лекин Москва катта шаҳар бўлгани учун машҳурлик Ўзбекистонда бўлгани каби кучли сезилмайди. У ерда мени деярли ҳамма билади. Ресторанга хотиржам чиқиб бўлмайди — кимдир таниб қолади ва албатта, ёнимга келади. Бу ёқимли.

    — Сен суратга тушишдан бош тортадиган одамга ўхшамайсан.

    — Худди шундай, рад этмайман.

    — Кўпинча, ёш футболчилар машҳурликка эришгач, “юлдузлик касали”га дучор бўлишади. Бунга йўлиқмаслик учун сенга нима ёрдам беради?

    — Мен ота-онам ва амаким тарбиясини олганман — бу муҳими. Нимагадир эришганим, бошқаларга нисбатан ҳурматсизлик қилишим кераклигини билдирмайди.

    Фото: Championat
    Амаким агар Европада ўйнашни хоҳласанг, инглизчани ўрганишинг шарт деганди. Ҳозир испан тилини ҳам ўрганяпман.

    — Инглиз тилини ўрганаётганингни айтгандинг. Қандай қилиб бу фикрга келгансан?

    — Тўққиз ёшимда амаким мени Тошкентга олиб келганди. Орадан бир ярим йил ўтиб: “Агар Европада ўйнамоқчи бўлсанг, инглиз тилини ўрганишинг шарт”, деганди. Амаким Америкада ўқиб келгани боис инглизчани яхши биларди.

    — Ҳозир ҳам репетиторга боряпсанми?

    — Инглиз тилиданми? Йўқ. Инглиз тилини русчадан ҳам яхшироқ биламан. Инглиз тилидаги фильмларни бемалол томоша қила оламан, китоблар ўқий оламан. Репетиторга 3 ой борганман ва футбол сабабли бир ярим йил ташлаб қўйгандим. Худди шу ҳол яна такрорланган. Кейин ўзим мустақил шуғулланишни бошладим. Ҳозир испан тилидан репетиторга қатнаяпман.

    — Қайси тилда ўйлайсан?

    — Ўзбек тилида. Баъзи сўзлар хаёлимга инглиз тилида келади, лекин русчада эмас.

    Ҳусанов “ПСЖ” ва “Тоттенҳэм”да ўйнаб кетиши мумкин. У мендан тезкорроқ — соатига 35 километр тезликда югуради”.

    — Ўзбекистон президенти билан суратинг бор. Шавкат Мирзиёев билан суҳбатлашгансанми?

    — Икки марта. U-20 Осиё Кубогида ғалаба қозонган пайтимизда у киши майдонга чиқиб келган ва кубокни топширган. Президент қўлидан кубокни қабул қилиш — икки карра фахр. Иккинчи марта эса ўтган йилнинг ёзида, Олимпиададан сўнг кўришдик. Президент мен, Ҳусанов ва Алиқулов билан учрашди.

    — Нима деди?

    — Футболни томоша қилишини, бизнинг муваффақиятимизни кузатиб боришини таъкидлади. Менга тўп тушиши билан дарҳол хавфли вазиятни кутишини, ота-онамга миннатдорликни етказиб қўйишимни ва тўхтаб қолмаслигимни айтди. Ота-онамга бу ҳақида айтганимда, улар жудаям хурсанд бўлишди.

    — Ҳусановни эслаб ўтдинг. У “ПСЖ”га ўтиши мумкинми?

    — Ўтган йили Беларусда ўйнаб юрган йигитга, ҳозирда “ПСЖ”, “Тоттенҳэм” ва яна бир қанча грандлар қизиқмоқда. Бу терма жамоадаги ўйинлар сенинг келажагингга кучли таъсир қилишининг белгиси — бу жуда яхши реклама.

    Абдуқодир Ҳусанов
    Фото: Sport24

    — Ҳусанов ҳақиқатан кучлими?

    — Ҳа. У Европа даражасига чиқишига ишонаман. Абдуқодир менинг энг яхши дўстларимдан, жуда кўп суҳбатлашамиз. У нималарга қодирлигини жуда яхши биламан. Исталган топ-клубда ўйнаб кета олади. “ПСЖ” ва “Тоттенҳэм” — унинг даражаси. Унда деярли барча сифатлар — техника, куч, биринчи пас юқори даражада. Тезлик борасида эса умуман таърифга тил ожиз — Ўзбекистон термасидаги энг тезкор футболчи. 

    — Сендан ҳам тез югурадими?

    — Юз фоиз. Кичик масофаларга яхши югураман, Ҳусанов эса катта қадамлари билан узоқроқ масофаларни бемалол ёпа олади. Биз буни ўлчаб кўрганмиз — у соатига 35 км тезликда югура олади.

    “Кийим-кечак ва кроссовкалар — менинг заиф томонларим. Энг қиммати 1500 доллар туради”

    — Дам олиш кунларинг қандай ўтади?

    — Дўстларим билан кўпроқ вақт ўтказаман. Москвада уни севиб қолдим, чунки совуқ. Лекин кўпинча залга бораман, акамни ҳам у ерга боришга ундайман.

    — Бирор марта тунги клубга борганмисан?

    — Йўқ. Лекин тез-тез чойхонага бораман.

    — Кийим-кечакларгачи, уларни ҳам сотиб олишга тез-тез бориб турасанми? Масалан, Ўрунов турли брендлар сумкаси билан тушган сурати анча шов-шув бўлди.

    — Кийим-кечак ва кроссовкалар менинг заиф томонларим. Брендлардан ҳам нимадир сотиб олишим мумкин, лекин кўп ҳам эмас.

    Остон Ўрунов
    Фото: Sport24

    — Кокорин 15 минг долларга кроссовка сотиб олган. Сенда энг қиммат оёқ кийим қанча бўлган?

    — Travis ва Louis Vuitton кроссовкалари бор. Энг қиммати — 1500 доллар. Уларни Туркия ва БААдан олиб келадиган одамларга буюртма бераман.

    — Машинанг борми?

    — Москвада йўқ. Ўзбекистонда эса Chevrolet Gentra машинам бор. Қиммат автомобилни сотиб олишни кераги йўқ. Шунчаки туриши учун сотиб оламанми? Ўзбекистонга камроқ боряпман охирги пайтлар.

    — Москвада 4000-5000 доллар сарфлашингни айтгандинг. Нималарга сарфлайсан?

    — Квартирага, таксига ва озиқ-овқатга сарфлайман. Ота-онамга ҳам етарлича пул жўнатиб тураман.

    — Сен Москвада тирбандлик ҳайрон қолдирди, дегандинг. Ҳозир ҳам шу фикрдамисан?

    — Москва жуда ёқди, яшаш учун ҳамма нарса бор. Тирбандлик — асосий муаммо, кўп вақтингни йўлда ўтказасан. Яқинда 40 дақиқада етиб бориш мумкин бўлган йўналиш бўйича бир ярим соат йўл босдим. Айтганча, Тошкентда ҳозир ҳам худди шундай — 10 баллик тирбандлик.

    “Акинфеев — ҳамон Россиянинг энг кучли дарвозабони”

    — “ЦСКА”га келганингда, сенинг қойилмақом ўйининг муҳокамалар марказида эди. Ҳозир Батраков билан шу ҳолат юз беряпти. Ҳасад қилмаяпсанми?

    — Йўқ. Нега ҳасад қилишим керак? Биз турли хил одамлармиз. Батраков муваффақиятга эришса, бу ўзи учун жуда яхши. Мен эса фақат ўзимга эътиборимни қаратганман.

    — Ўйин жиҳатидан ўхшаш томонлар йўқми?

    — Балки, Батраков ҳам техник томондан кучли. “Локомотив”га қарши ўйинда унинг ажойиб зарбаси ва стандартларни яхши ижро этишига гувоҳ бўлганман.

    — Техника ва дриблинг — сенинг энг муҳим жиҳатларинг. Бу борада РПЛда кимнинг ўйини сенга ёқади?

    — Сперцян ва Обляковнинг ўйини ёқади. Шунингдек, Барко ҳам тўп билан яхши муомала қилади.

    — Россияликлар орасида дриблерлар камлигини нима билан боғлаш мумкин?

    — Шунчаки Россия футболида кучга кўпроқ эътибор берилади.

    — Россияда қандай қилиб бунчалик тез порладинг?

    — Яхши муҳитга тушиб қолдим, дарҳол жамоага қўшилиб кетдим. Кейин менга ўйин вақти ҳам кўпроқ берилди.

    — Аввалига сенга етарлича баҳо беришмади, деб ўйламайсанми?

    — Россияга келганимда, Ўзбекистонда ҳамма мени мослашолмаслигимни ва тезда ортга қайтишимни айтганди. Кўпчилик менга ишонмасди. Қўлимдан нима келишини исботлашим керак эди. Менимча, исботлаб бўлдим.

    — Кўпчиликнинг таъкидлашича, сен бу мавсумда ва ўтган йилнинг охирида ёрқин ўйнай бошлаган экансан. Барқарорлик етишмаётганини ўзинг сезяпсанми?

    — Эҳтимол. Ёшим туфайли ўзимни суперстабил ўйинчи деб ҳисобламайман. Фақат дунёда икки футболчи стабил ўйин намойиш этади — Месси ва Роналду. Баъзида футболчида пасайишлар бўлиши оддий ҳол. Борди-ю, таслим бўлсам, аллақачон захирада бўлардим.

    — Барқарорлик учун нималарни қўшиш керак?

    — Вақт керак, бу тажриба билан келади. Ўйлайманки, бир неча йилдан кейин мен яхши даражани барқарорроқ кўрсатаман. Бунинг учун қўлимдан келган ҳамма ишни қиламан.

    — Сен баҳорда бир муддат Федотовнинг ишончини йўқотганингни айтгандинг. Нега бундай бўлди?

    — Осиё чемпионатидан қайтганимдан кейин у билан гаплашдим. Чарчаганим сезилиб турарди. Федотов “Ўзингни бос, шунақа бўлади. Чарчаганингни кўриб турибмиз. Сенга аста-секин ўйин вақти берамиз. Сен кўп фойда келтиришинг мумкин”, деганди. 

    — Ўзбекистон Олимпия терма жамоасини бошқарган Тимур Кападзе Акинфеев сени яхши қабул қилганини айтиб ўтганди. Игор билан боғлиқ қандай хотираларинг бор?

    — Акинфеев менга: сен иштирок этган қандайдир сўровнома ўтказилса, албатта ғалаба қозонасан, чунки барча ўзбеклар сенга овоз беради, деб ҳазиллашади.

    — “ЦСКА”га келишдан олдин ҳам Акинфеевни билармидинг?

    — Албатта, айниқса, унинг Россияда ўтган Жаҳон Чемпионатидаги ўйини ёдимда қолиб кетган. Игор — ҳамон Россиядаги энг кучли дарвозабон.

    — Машғулотларда унга гол урганмисан?

    — Албатта. Деярли бир ярим йилдан буён бирга шуғулланамиз-ку.

    — Кападзе машғулотлардаги мусиқаларга сен жавоб беришингни таъкидлаганди. Қандай мусиқаларни қўясан?

    — Асосан Американча реп: Gunna, Central Cее, Bad Bunny. Ва Констанинг мусиқалари.

    — Русча мусиқалардан-чи?

    — Алблак 52 ни қўйишим мумкин.

    — Олимпиада сенинг орзуйинг эди. Ҳозир нималарни орзу қиляпсан?

    — Европанинг топ-клубида ўйнаш ва Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонишни орзу қиламан. Терма жамоа билан эса Жаҳон Чемпионатида иштирок этишни. Барчасини амалга ошира оламан деб ўйлайман.

    — Бир йилдан сўнг қаерда бўласан?

    — Фақатгина худо билади. Ўйлайманки, майдонда бўламан.

    4 январ, 19:03   Изоҳ (0)   26838
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Аббосбек Файзуллаев#ЦСКА#РПЛ#Ўзбекистон терма жамоаси

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Бавария”дан қизиқиш, “Реал” таклифини рад этмаслиги ва болалик хотиралари — Аббосбек Файзуллаевдан катта интервью 

    29.02.2024, 17:39

    Аббосбек Файзуллаев жорий мавсум РПЛда 10+ очко тўплаган энг ёш футболчига айланди

    21.05.2024, 00:53

    Аббосбек Файзуллаев жаҳон чемпионати, Олимпиада йўлланмаси, “ЦСКА” клуби ва спиртли ичимлик ҳақида

    24.05.2024, 10:50

    Агент: “Аббосбек Файзуллаев борасида “Бавария“ клубидан қўнғироқ бўлган” 

    04.07.2024, 11:23

    Аббосбек ўзининг устун жиҳатлари ва камчиликлари ҳақида гапирди

    22.08.2024, 09:20

    РПЛ. Аббосбек Файзуллаев ассист қайд этган ўйинда “ЦСКА” ғалаба қозонди 

    24.08.2024, 19:18

    РПЛ. “ЦСКА” “Рубин” билан дуранг ўйнади. Аббосбек Файзуллаевдан ассист

    22.09.2024, 01:34

    РПЛ. Аббосбек Файзуллаев дубль қайд этган ўйинда “ЦСКА” “Аҳмат”ни йирик ҳисобда мағлуб этди 

    28.09.2024, 18:03

    Аббосбек Файзуллаев РПЛнинг 10-тур рамзий жамосидан ўрин олди

    01.10.2024, 11:36

    РПЛ. Аббосбек Файзуллаев тўп киритган ўйинда “ЦСКА” меҳмонда ғалаба қозонди

    07.10.2024, 09:38

    Легионерлар. “Ланс” ва “ЦСКА” ғалаба қозонган баҳсларда ўзбекистонлик футболчилар қандай баҳоланди?

    20.10.2024, 05:51

    РПЛ. “ЦСКА” сафарда “Крилья Советов”ни мағлуб этди, Аббосбек Файзуллаевдан голли узатма 

    10.11.2024, 17:03

    Ўзбекистон тарихидаги энг яхши авлод: миллий жамоасини мундиалга етаклаётганлар ҳақида

    26.11.2024, 12:07

    Легионерлар: Аббосбек Файзуллаев — энг яхши ўйинчи, Абдуқодир Ҳусановда ғалаба, Шомуродов қайдномага киритилмади

    30.11.2024, 10:40

    Ўзбекистоннинг энг яхши ўйинчиси бўлишга даъвогарлар эълон қилинди. Рўйхатда Аббосбек Файзуллаев, Шомуродов, Ҳусанов, Машарипов бор

    30.11.2024, 11:23

    Аббосбек Файзуллаевга “Реал Сосьедад” қизиқиш билдирмоқда

    03.12.2024, 23:50

    “Милан” Файзуллаев учун 50 миллион евро сўраган бўларди — эксперт

    05.12.2024, 09:28

    “ЦСКА” Аббосбек Файзуллаев билан шартномани узайтирмоқчи

    06.12.2024, 22:45

    Легионерлар: Абдуқодир Ҳусанов энг яхши ўйинчи, Машарипов ва Эркиновдан ассист, Шомуродов яна захирада

    10.12.2024, 15:10

    Абдуқодир Ҳусанов Ўзбекистоннинг энг қиммат футболчисига айланди

    10.12.2024, 17:28

    Аббосбек Файзуллаев — энг яхши ўйинчи, Тимур Кападзе — энг яхши мураббий. ЎФА йил лауреатларини аниқлади (фото)

    14.12.2024, 17:25

    “Аббосбек Файзуллаевнинг шартномасини узайтирмасдан ҳам унинг маошини оширдик” – “ЦСКА” бош директори

    25.12.2024, 22:19

    Аббосбек Файзуллаев Франция клубига ўтиши ҳақидаги маълумотларга изоҳ берди

    27.12.2024, 11:04

    Абени енгган Диёра, Олимпиададаги энг яхши натижа, Суперлигада янги чемпион — ўзбек спортида 2024 йилнинг энг ёрқин воқеалари

    29.12.2024, 14:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 



    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда дарахт босиб қолган фуқаро вафот этди

    Ўзбекистон | 24 май, 23:21

    Суперлига. “Бухоро” меҳмонда “Сўғдиёна” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 24 май, 23:08

    Тошкент ва Андижондаги ошхона ҳамда хонадонда ёнғин содир бўлди (видео)

    Ўзбекистон | 24 май, 22:40

    Наманган ҳокими 100 йиллиги нишонланаётган мактабдаги “Сўнгги қўнғироқ” тадбирида иштирок этди

    Ўзбекистон | 24 май, 22:00

    Қуёшдан ҳимояловчи кремлардан фойдаланишда тез-тез учрайдиган хатолик аниқланди

    Лайфстайл | 24 май, 21:40

    Самарқанд 2025 йили Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади

    Ўзбекистон | 24 май, 21:25

    Суперлига. “Нефтчи” ўз майдонида бир киши кам бўлиб қолган “Шўртан”ни тор-мор этди

    Спорт | 24 май, 21:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.