• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12980.16
    • RUB161.63
    • EUR14606.57
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +25°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Абени енгган Диёра, Олимпиададаги энг яхши натижа, Суперлигада янги чемпион — ўзбек спортида 2024 йилнинг энг ёрқин воқеалари

    Ўзбекистон спорти учун ортда қолаётган 2024 йил ғалабаларга, юксак натижаларга бой бўлди. “Дарё” ушбу йилда рўй берган ўзбек спортидаги энг ёрқин воқеаларни эсга олади.

    Осиё чемпионати У 23 да кумуш медал

    Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 жамоаси Қатарда ўтказилган Осиё Кубогида муваффақиятли қатнашди. Саралаш доирасидаги барча учрашувларни енгган жамоа, гуруҳ баҳсларини ҳам муваффақиятли ўтказди ва биринчи ўрин билан чорак финалга йўл олди. 1/4 босқичида Саудия Арабистонини, ярим финалда Индонезияни мағлуб этиб Осиё Кубоги финалига йўл олган жамоа Ўзбекистон тарихида илк бор Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди. Ҳал қилувчи баҳсда жамоа японларга 90+1 дақиқада урилган гол сабаб мағлубиятга учради.

    Фото: “ЎФА”

    Осиё Кубогида чорак финалда тўхтадик

    Қатар бу йил жуда ҳам кўп мусобақаларга мезбонлик қилди. Шу жумладан, футбол бўйича Осиё Кубогига ҳам. B гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон миллий жамоаси 3 турдан 5 очко йиғди ва 2-ўрин билан нимчорак финалга йўл олди. Турғунбоев ва Файзуллаевнинг голи Таиланд устидан ғалаба келтирди. Чорак финалда мезбонлар пенальтилар сериясида Катанес шогирдларини мағлуб этди. Ашурматов, Абдураҳматов ва Машарипов (Паненка услубидаги пенальти эсингизда бўлса керак) ўз имкониятларидан фойдалана олмади ва Қатар ярим финалга йўл олди. Якунда Иорданияни енгган мезбонлар бош совринни қўлга киритди.

    Фото: ПФЛ

    Тарихий Олимпиада

    Париж Олимпиадаси Ўзбекистон делегацияси учун омадли келди. Биринчидан, Ўзбекистон делегацияси биринчи бор ўз тарихидаги энг катта таркиб билан мусобақаларга киришди.Бундан ташқари, ўз тарихида биринчи бор жамоавий спорт турларида Олимпиадага йўл олди. Ўзбекистон U-23 жамоаси Осиё чемпионатида финалга йўл олиб мамлакат тарихида илк бор Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди.

    Ўзбекистон ушбу Олимпиадада 13 та медалга эга чиқди. 8 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритган Олимпиячилар умумжамоа ҳисобида 13-ўринни қайд этди. Ушбу натижа ҳам Олимпиадалар тарихидаги энг яхшиси ҳисобланади.

    Бунгача ўзбекистонликнинг энг яхши натижаси Риода қайд этилган. Ўшанда мамлакат 21-ўриндан жой олган.

    Фото: МОҚ

    Ўзбекистон бокс терма жамоаси мамлакатга бешта олтин медални олиб келди. Бу натижа ҳам тарихий аҳамиятга эга. Ҳали ҳеч қайси жамоа бундай кичик таркиб билан 5 олтин медални қўлга киритмаган.

    Ҳозиргача ўзбек аёллари ҳеч қачон Олимпиада олтин медалини қўлга киритмаган эди. Диёра Келдиёрова бу нохуш анъанани йўққа чиқарди ва энг кучли спортчиларни мағлуб этиб, диёр учун олтин медални тақдим этган биринчи аёл спортчига айланди.

    Светлана Осипованинг таэквондо бўйича мусобақадаги кумуш медали эса ўзбек аёл спортчиларининг Олимпиадалар тарихидаги энг яхши натижасини қайд этишга ёрдам берди.

    Бокс бўйича мусобақаларда Баҳодир Жалолов, Ҳасанбой Дўстматов ва таэквондочи Улуғбек Рашитов Олимпиадада ўзларининг иккинчи олтин медалини қўлга киритди.

    Бундан ташқари, Абени енгган Диёра Келдиёрова барчани лол қолдирди. Қозоғистонлик боксчига ёрдам берган ўзбекистонлик мураббий ҳам қаҳрамон сифатида эсда қоладиган бўлди.

    Фото: “Дарё”

    Миллий Олимпия Қўмитаси биносида Олимпиадада ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар учун 8 та Tahoe (чемпионларга) ҳамда 5 та BYD Song Plus Champion (кумуш ва бронза медали соҳибларига) автомобиллари совға қилинди.

    Шунингдек, чемпионларга президент совғаси сифатида уй ҳам берилди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Олимпия ортидан Паралимпияда рекордлар

    Париж Паралимпиадаси Ўзбекистон делегацияси учун омадли келди. Биринчидан, Ўзбекистон делегацияси катта таркиб билан мусобақаларга киришди. Иккинчидан, мусобақаларда спортчилар муваффақиятли иштирок этди.

    Ўзбекистон делегацияси ушбу Паралимпия баҳсларида 26 та медалга эга чиқди. 10 та олтин, 9 та кумуш ва 7 та бронза медални қўлга киритган паралимпиячилар умумжамоа ҳисобида 13-ўринни қайд этди. Ушбу натижа ҳам улар учун тарихдаги энг яхшиси ҳисобланади.

    Фото: Paralympic

    Ушбу мусобақаларда ўзбекистонлик аёл спортчилар жуда ишончли ҳаракат қилди. Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги 26 медалнинг 12 тасини аёл спортчилар қўлга киритди. Баъзи спортчилар жаҳон рекордини янгилади.

    Т11 классида узунликка сакраш баҳсида иштирок этган ўзбекистонлик Асила Мирзаёрова 5,24 метр натижа қайд этиб, ушбу йўналишда Паралимпия ўйинлари рекордини ўрнатди ва Олимпиада чемпионига айланди.

    Фото: Paralympic

    Пара енгил атлетика бўйича аёллар ўртасида Ф54 классида найза улоқтириш дастурида финал баҳсларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Нурхон Қурбонова 21,12 метр натижа қайд этган ҳолда жаҳон рекордини янгилади ва олтин медални қўлга киритди.

    Ушбу мусобақа Нурхон Қурбонова учун омадли келди. Найза улоқтириш баҳсида олтин медални қўлга киритган ўзбекистонлик спортчи аввалроқ ядро улоқтириш мусобақасида бронза медалига эга чиқди.

    Фото: Getty Images

    Пара енгил атлетика бўйича эркаклар ўртасида Ф37 классида диск улоқтириш дастурида иштирок этган ўзбекистонлик Толиббой Йўлдашев 57.28 метр натижа қайд этган ҳолда делегация ҳисобига олтин медални ёздириб қўйди.

    Париждаги ядро улоқтириш баҳсларида ҳам қатнашган спортчи бронза медални қўлга киритди.

    Париж Паралимпиадасида Ўзбекистон делегацияси 10 та олтин медални қўлга киритди. Бунгача мамлакатнинг энг кўп олтин медални қўлга киритган мусобақалари Рио ва Токио (8 та) Паралимпия ўйинлари ҳисобланарди. Кумуш медаллар сонида ҳам Ўзбекистоннинг натижаси яхшиланди. Риодаги мусобақада делегация вакиллари 6 та кумуш медални қўлга киритган.

    Пара енгил атлетикада ядро улоқтириш баҳсларида Ҳусниддин Норбеков 16.82 метр натижа билан Паралимпиада рекордини ўрнатди ва олтин медални қўлга киритди.

    Фото: Getty Images

    Эътиборлиси, делегация байроқдори 3 карра Паралимпия ўйинлари ғолиби бўлган илк ўзбекистонлик спортчига айланди. Норбеков бунгача Рио—2016 ва Токио—2020 да ҳам тенгсиз бўлганди.

    Паралимпия ғолиблари ҳам худди Олимпиада чемпионлари сингари тақдирланди.

    Ғалабага тенг мағлубият

    3 август куни Ўзбекистонлик Исроил Мадримов фаолияти давомида мағлубиятга учрамаган, дунёнинг энг яхши боксчиларидан бири Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилди.

    Фото: Getty Images

    Ушбу баҳс WBA камари учун кечди. Тўлиқ давом этган жангда ҳакамлар америкалик боксчининг ғалабасини қайд этди. Аммо жангдан сўнг жуда кўп мутахассислар ушбу жангда ўзбекистонлик боксчи ғалаба қозонгани ҳақида фикр билдирди.

    Суперлигада “қирол” ўзгарди, кубок “Андижон”га кетди.

    Ўзбекистон Суперлигасида учрашувлар қизиқарли тарзда кечди. “Насаф” клуби муддатидан аввал чемпионликни қўлга киритди. 4 карра Суперлигада кумуш медалларини қўлга киритган ва шунча бор Ўзбекистон Кубогини қўлга киритган Қашқадарё клуби илк бор бош совринни қўлга киритди.

    Фото: “Насаф”

    “ОКМК” ўз тарихида илк бор кумуш медалларига эга чиқди. “Навбаҳор”, “Сўғдиёна” ва “Нефтчи” клубларининг очколари сони тенг келди. Наманган клуби ўзаро ўйиндаги устунлик эвазига бронза медалларини қўлга киритди.

    Ўзбекистон Кубоги финалида “Андижон” ва “Навбаҳор” жамоалари тўқнаш келди. Қизиқарли кечган учрашувда андижонликлар ғалаба қозонди ва ўз тарихида илк бор бош совринга эга чиқди.

    Жаҳон нигоҳидаги ўзбек футболчилари

    Бу йил бир нечта Ўзбекистонлик спортчилар Европа ва Осиё давлатларида ажойиб ўйин намойиш этди. Энг катта ўсиш Абдуқодир Ҳусановда бўлди. Ўтган йили “Ланс” клубига захира футболчиси сифатида олиб келинган футболчи ҳозирда Франциянинг энг ишончли ҳимоячилардан бирига айланди. Европанинг гранд клублари уни ўз сафида кўришга ҳаракат қилмоқда. Ҳозирги кун Абдуқодир Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг энг қиммат футболчисига айланди.

    Фото: Getty Images

    “ЦСКА” клубида тўп тепаётган Аббосбек Файзуллаев ҳам европалик агентларнинг асосий нишонида турибди. Ҳозирги пайтда Аббосбек Россия чемпионатида энг ёрқин ўйин кўрсатаётган футболчилардан бири бўлиб турибди. Аббосбек Осиёда энг яхши ёш ўйинчи, Ўзбекистонда эса энг яхши футболчи совринини қўлга киритди. Футболчининг нархи 8 миллион еврога етди.

    Фото: “ЦСКА”

    Ушбу мавсумни Элдор Шомуродов “Рома”да ўтказди. Футболчи ўз ўйинини топа олмаётган, бир неча бор мураббийни алмаштиришга мажбур бўлаётган римликлар сафида захира варианти бўлиб қолди. Бундан ташқари ёш Лазизбек Мирзаевнинг “Леганес” клубига йўл олганини эътироф этиш зарур.

    Осиё чемпионатидаги муваффақиятли юриш ва мундиал мезбонлиги

    Таиландда ўтган Осиё чемпионатида Ўзбекистон футзал жамоаси муносиб иштирок этди. 17-бор ўтказилган мусобақа ўзбекистонликлар гуруҳдаги барча ўйинда ғалаба қозонди. Чорак финалда Вьетнамни 2:1 ҳисобида мағлуб этган футзалчилар, ярим финалда Эрон билан дуч келди. Асосий вақтда тенгма-тенг курашишни уддалаган Хосе Венансио Лопес шогирдлари пенальтилар сериясида мағлуб бўлди. Якунда Тожикистон жамоасини мағлуб этган Ўзбекистон термаси мусобақада 3-ўринни эгаллади.

    Фото: “ЎФА”

    14 сентябрдан 6 октябрга қадар футзал бўйича Жаҳон Чемпионатида бўлиб ўтди. Ўзбекистон мезбонлик қилган мусобақа финалида Бразилия Аргентина устидан ғалаба қозонди. А гуруҳидан ўрин олган жамоа учрашувларнинг 2 тасида мағлуб бўлди, бир учрашувда дуранг қайд этди ва гуруҳда қолиб кетди.

    Айтиб ўтиш жоизки, Тошкент, Андижон ва Бухоро вилоятларида бўлиб ўтган мусобақа кўтаринки руҳда ўтди. Мусобақа идеал тарзда ташкил этилганини Жанни Инфантино ҳам эътироф этиб, ушбу мусобақани “футзал тарихидаги энг яхши турнир” бўлганини таъкидлади.

    Руслан Нуриддинов жаҳон рекордини янгилаб, уч карра жаҳон чемпиони бўлди

    Баҳрайнда оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати ўтказилди. Чемпионатда Руслан Нуриддинов жаҳон рекордини янгилаб, уч карра жаҳон чемпиони бўлди.

    Фото: МОҚ

    -109 кг вазн тоифасида иштирок этган Нуриддинов даст кўтариш машқида 182 кг билан бешинчи ўринни банд этган бўлса ҳам, силтаб кўтариш дастурида юксак маҳорат кўрсатиб, 242 кг билан 3 йил аввал Тошкентда ўзи ўрнатган жаҳон рекордини янгилади.

    Шахмат Олимпиадасида кучли учликдамиз

    Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида бўлиб ўтган 45-бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси бўлиб ўтди. Мусобақада амалдаги чемпионлар сифатида қатнашган Нодирбек Абдусатторов сардорлигидаги жамоа 17 очко билан учинчи ўринни қўлга киритди. Мусобақа ғолиби Ҳиндистон 21 очко тўплади. Кумуш медалларга эга чиққан АҚШ Ўзбекистон термасидан фақатгина қўшимча коэффициентлар эвазига ғалаба қозонди.

    Фото: Uzchess

    “Президент совғаси” сифатида BYD Chazor русумидаги автомобиллар ҳамда 170 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланди.

    Президент — Олимпия қўмитаси раиси

    Йилнинг сўнги кунларида яна бир спорт учун аҳамиятли воқеа юз берди. 25 ноябрь куни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг Бош ассамблеяси бўлиб ўтди. Йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилди. Миллий олимпия қўмитаси раиси лавозимига Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев номзоди илгари сурилди ва бир овоздан сайланди.

    Шунингдек, Бош ассамблея МОҚ раисининг биринчи ўринбосари лавозимига Отабек Умаровни, раис ўринбосари лавозимига Шерзод Ташматовни, қўмита бош котиби лавозимига Ойбек Қосимовни сайлади.

    Фото: МОҚ

    Энг яхшилар аниқланди

    Ўзбекистонда йилнинг энг яхшиларини аниқлаш маросими бўлиб ўтди. Унга кўра, Ҳасанбой Дўстматов энг яхши эркак спортчи, Диёра Келдиёрова эса энг яхши аёл спортчи деб топилди. Бундан ташқари, бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Тўлқин Қиличев йилнинг энг яхши мураббийи бўлди.

    Фото: МОҚ
    Фото: МОҚ

    Барча ғолиблар рўйхати билан танишинг:

    • Йилнинг энг яхши ёш спортчиси: Абдуқодир Ҳусанов (футбол)
    • Йилнинг энг яхши ёш паралимпиячиси: Асадбек Тоштемиров (пара таеквондо)
    • Ноолимпия спорт турларида йилнинг энг яхши терма жамоаси: Шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси
    • Нопаралимпия спорт турларида йилнинг энг яхши терма жамоаси: Пара шахмат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси
    • Йилнинг энг яхши пара терма жамоаси: Пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси
    • Йилнинг энг яхши терма жамоаси: Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси
    • Йилнинг энг яхши пара спорт мураббийи: Яҳё Якубов
    • Мухлислар меҳрини қозонган спортчи: Ситора Турдибекова (бокс)
    • Мухлислар меҳрини қозонган пара спортчи: Рўза Қўзиева (пара пауерлифтинг)
    • Йилнинг энг яхши аёл паралимпиячиси: Нурхон Қурбонова (пара енгил атлетика)
    • Йилнинг энг яхши аёл спортчиси: Диёра Келдиёрова (дзюдо)
    • Йил кашфиёти: Разамбек Жамалов (эркин кураш)
    • Йилнинг энг яхши эркак паралимпиячиси: Ҳусниддин Норбеков (пара енгил атлетика)
    • Йилнинг энг яхши эркак спортчиси: Ҳасанбой Дўсматов (бокс)

    Ўзбекистон футбол ассоциациясига кўра йилнинг энг яхши футболчиси сифатида Аббосбек Файзуллаев, энг яхши мураббий сифатида Тимур Кападзе эътироф этилди.

    Дунёга “машҳур” бўлган Суперлига ўйини

    Суперлиганинг 2-турида “Андижон” — “Бунёдкор” учрашувида бўлиб ўтди. “Бунёдкор” футболчиси Исмоналиев “Андижон” клуби футболчисини ҳакам олдида тепгиси келиб қолди. Ҳакам бу ҳаракати учун “Бунёдкор” футболчисига қизил карточка берди. Қизиқарлиси, ётиб олиб айёрлик ишлатмагани учун жамоадоши ҳам Муҳаммадкарим Тоировни йиқитиб, тепди.

    Ушбу видео ижтимоий тармоқда “вирус”дек тарқалди. Кейинчалик ПФЛ жамоадошини тепган Фарҳод Бекмуродовни ҳам жазолади.

    Хулоса ўрнида, 2024 йил ўзбек спортчилари учун муваффақиятли ўтди. Ўзбекистон терма жамоалари жуда кўп спорт турларида дунё рейтингида ўз ўрнини мустаҳкамлади. Энг яхши Олимпиада, энг яхши Паралимпиада, жамоавий баҳсда Олимпиада йўлланмаси, боксда жаҳонда тенгсиз жамоа бўлиш, Оғир ва енгил атлетикада илдам силжиш — буларнинг бари бир календарь йилида содир бўлгани фикримизнинг исботи. 

    29.12.2024, 14:15   Изоҳ (0)   24867
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шахматнинг рапид йўналиши бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонликлар қандай қатнашди?

    29.12.2024, 11:53

    Экология вазирлиги боксчи Шаҳрам Ғиёсовнинг айиқ билан жангига муносабат билдирди

    29.12.2024, 08:50

    Магнус Карлсен жинси шим кийгани учун шахмат бўйича жаҳон чемпионатидан четлатилди 

    28.12.2024, 20:05

    Игор Сергеев “Пахтакор” сафида 11-рақамда ўйнайди

    28.12.2024, 15:05

    Transfermarkt Ла Лига ўйинчиларининг нархини янгилади: Ямал Мбаппедан қимматроқ

    28.12.2024, 12:10

    “Винисиус Олтин тўпни ютиши керак эди, унга нисбатан адолатсизлик бўлди” — Роналду (видео)

    28.12.2024, 09:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Францияда ҳайвонот боғида чақмоқ уриши оқибатида 13 киши жароҳат олди 

    Дунё | 14 май, 23:55

    “Россия-Украина можаросининг якуни бутун Европа тақдирини ҳал қилади” — Фридрих Мерц 

    Дунё | 14 май, 23:40

    Роберт Де Ниро “Олтин палма япроғи”ни қўлга киритди ва Дональд Трампни танқид қилди

    Кино | 14 май, 23:25

    Туркия ҳукумати Трамп ташрифини 15 майда эмас, балки яқин кунларда кутмоқда — ОАВ

    Дунё | 14 май, 23:16

    “Дарё” дайжести: 14 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 14 май, 22:50

    Вақт синовидан ўтган: бош ролларни қайта-қайта ишониб топшириладиган 5 та кино жуфтлик

    Лайфстайл | 14 май, 22:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.