Футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралашининг 3-босқичи 8-туридан ўрин олган Эрон – Ўзбекистон учрашуви (2:2) ўтказилди.

Ушбу учрашувда майдонга тушиб, ҳаракат қилган ўзбекистонлик футболчиларнинг ўйини турли платформалар томонидан баҳоланди.
Жумладан, Flashсcоре талқинига кўра энг яхши футболчи Аббосбек Файзуллаев бўлди. Вингерга 7,6 балл берилди. Шу билан бирга, Элдор Шомуродов ҳамда Ҳожимат Эркиновга 7,4 баллдан берилди.

Бир қатор сейвлар билан жамоаси жонига оро кирган Ўткир Юсуповга 7,3 балл берилди.
Бундан ташқари, Sofascore портали ҳам футболчиларга баллар берди. Унда Файзуллаевга 7,8 балл берилган. Кейинги ўринда эса Отабек Шукуров – 7,5 балл.

Ҳимояда яхши ўйин кўрсатган Умар Эшмуродов эса 7,3 балл билан баҳоланган.
Изоҳ (0)