• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт Футбол

    Қирғизистонга қарши Кападзенинг янги Ўзбекистони. Ёқимли анъана 9-бор давом этадими?

    Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 20 март куни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида Жаҳон чемпионати саралашидан ўрин олган учрашувлар доирасида Қирғизистонга қарши баҳс олиб боради.

    Ушбу ўйин олдидан ҳар икки терма жамоанинг ҳозирги ҳолати, ЖЧга чиқиш имкониятлари ва таркибидаги энг қиммат футболчилари ҳақида сўз боради.

    Тошкент. “Бунёдкор” стадиони.

    20 март, пайшанба

    Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи

    Ўзбекистон — Қирғизистон 21:00

    Бош ҳакам: Юсуке Араки (Япония)

    Ўзбекистон

    Ўзбекистон миллий жамоаси 2026 йил бўладиган футбол бўйича Жаҳон чемпионатига чиқиш учун яхши имкониятга эга. А гуруҳидан жой олган “оқ бўрилар” 13 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди. 6 учрашувдан кейин ўзбекистонликлар 4 ғалаба, 1 дуранг ва 1 мағлубият қайд этган. Жамоа ҳозиргача рақиблар дарвозасига 8 марта гол киритган бўлса, 5 бора ўз дарвозасидан тўп олиб чиққан.

    Ўзбекистон термаси солвениялик мураббий Сречко Катанец бошчилигида майдонга тушиб келаётган эди. Бироқ 22 январь куни унинг соғлиғида муаммолар чиқиб, терма жамоа постидан кетди. Унинг ўрнига ўзбек футбол мухлисларига яхши таниш бўлган Темур Кападзе тайинланди. Миллий жамоа Кападзе билан бир ўртоқлик учрашуви ўтказишга ҳам улгурди. 27 январь куни Қатарда йиғин ўтказган ”оқ бўрилар” Иорданияга қарши майдонга тушди ва 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.

    Фото: ЎФА

    Ўзбекистон терма жамоасида 2 та йўқотиш бор. Туркия чемпионатида ўйнайдиган легионерлар Азизбек Турғунбоев ва Ҳусниддин Алиқулов мартдаги йиғинни жароҳат сабаб ўтказиб юборади.

    Қирғизистон

    Қирғизистон терма жамоасининг ЖЧга чиқиш имконияти пастроқ баҳоланмоқда. “Оқ лочинлар” 6 учрашувдан кейин 3 очко тўплашни уддалади. Улар ягона ғалабасини ўз майдонида Шимолий Корея устидан қўлга киритган. Қолган барча баҳсларда имкониятни бой берган. Қирғизлар ўтган баҳсларда 6 марта гол уришни уддалаган бўлса, 13 бора ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юборган.

    Жамоа охирги учрашувни 2024 йилда Эронга қарши ўтказган ва 2:3 ҳисобида имкониятни бой берган.

    Фото: ЎФА

    Ўзаро учрашувлар тарихи

    Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳозиргача 8 марта тўқнаш келган ва барчасида “оқ бўрилар” ғалаба қозонган. Ушбу баҳсларда энг йирик ҳисоб 2007 йилда қайд этилган, унда Ўзбекистон 6:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Жамолар ўртасидаги охирги баҳс 2024 йилнинг 9 сентябрь куни ўтказилган ва унда ўзбекистонликлар 3:2 ҳисобида рақибидан устун келган.

    Барча учрашувларда қайд этилган натижалар:

    1. Қирғизистон — Ўзбекистон 0:6
    2. Ўзбекистон — Қирғизистон 4:0
    3. Қирғизистон — Ўзбекистон 0:3
    4. Ўзбекистон — Қирғизистон 5:0
    5. Ўзбекистон — Қирғизистон 3:1
    6. Ўзбекистон — Қирғизистон 3:1
    7. Қирғизистон — Ўзбекистон 1:4
    8. Қирғизистон — Ўзбекистон 2:3
    Фото: ЭСПН

    Тўплар нисбати ҳам Ўзбекистон томонда — жамоа 8 учрашувда 31 марта қирғизлар дарвозасини ишғол қилган, 5 марта ўз дарвозасидан гол ўтказиб юборган.

    Transfermarkt маълумотларига кўра, Ўзбекистон терма жамоасининг умумий қиймати 70 миллион еврони ташкил қилади. Кападзе шогирдлари сафида ҳаракат қиладиган энг қиммат футболчи — “Манчестер Сити” аъзоси Абдуқодир Ҳусанов ҳисобланади. Унинг Transfermarkt нашридаги қиймати 35 миллион евро этиб белгиланган. Кейинги ўриндан “ЦСКА” аъзоси Аббосбек Файзуллаев жой олган. Футболчининг нархи 8 миллион еврога баҳоланган. Ўзбекистон терма жамоасининг энг қиммат учинчи футболчиси эса Элдор Шомуродов ҳисобланади. “Рома” клуби ҳужумчисининг ҳозирги кундаги нархи 4 миллион еврони ташкил қилади.

    Фото: ЎФА

    Ўзбекистон терма жамоасининг энг қиммат 10 футболчиси:

    1. Абдуқодир Ҳусанов — 35 миллион евро;
    2. Аббосбек Файзуллаев — 8 миллион евро;
    3. Элдор Шомуродов — 4 миллион евро;
    4. Остон Ўрунов — 2,5 миллион евро;
    5. Отабек Шукуров — 1,8 миллион евро;
    6. Жалолиддин Машарипов — 1,8 миллион евро;
    7. Ҳусниддин Алиқулов — 1,7 миллион евро;
    8. Абдувоҳид Неъматов — 1,5 миллион евро;
    9. Акмал Мозговой — 1,3 миллион евро;
    10. Шерзод Насруллаев — 1,3 миллион евро.

    Ўзбекистон Осиёдаги учинчи энг қиммат терма жамоа ҳисобланади. Улардан олдинги ўринларда Япония (307 миллион евро) ва Жанубий Корея (121,10 миллион евро) жой олган. Ўзбекистон FIFA рейтингида 58-ўринда эгаллаб турибди.

    Қирғизистон терма жамоасининг умумий нархи 7,5 миллион евро ҳисобланади. “Оқ Лочинлар”нинг энг қиммат футболчиси — Гулжигит Алиқулов. Москванинг “Торпедо” клубида ҳаракат қиладиган футболчинг Transfermarkt нашридаги нархи 800 минг еврога баҳоланган. Самарқанднинг “Динамо” клуби собиқ футболчиси, ҳозирги кунда Эроннинг “Истиқлол” жамоасида ўйнаётган Жоэл Кожо қирғизистонликларнинг иккинчи энг қиммат футболчиси бўлиб турибди. Унинг нархи Transfermarkt порталида 700 минг евро этиб кўрсатилган. Индонезянинг “Персита” жамоасида ўйнайдиган Тамирлан Козубаев эса кучли учликка якун ясаган. Унинг трансфер нархи 500 минг евро ҳисобланади.

    Фото: ЎФА

    Қирғизистон терма жамоасининг энг қиммат 10 футболчиси:

    1. Гулжигит Алиқулов — 800 минг евро
    2. Жоэл Кожо — 700 мимг евро
    3. Тамирлан Козубаев — 500 минг евро
    4. Элдиёр Зарипбеков — 450 минг евро
    5. Кристиан Браузман — 450 минг евро
    6. Алимардон Шукуров — 450 минг евро
    7. Кайрат-Жиргалбек — 350 минг евро
    8. Валерий Кичин — 350 минг евро
    9. Эржон Токотаев — 300 минг евро
    10. Эрбол Атабоев 275 минг евро

    Қирғизистон терма жамоаси Осиёдаги энг қиммат 20-терма жамоа ҳисобланади. FIFA рейтингида 107-поғонадан жой олган.

    Маълумот учун, Ўзбекистон — Қирғизистон терма жамоалари ўртасидаги баҳс 20 март, соат 21:00 да бошланади. Учрашув Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтади.

    19 март, 15:56   Изоҳ (0)   29003
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Шомуродов#Ҳусанов#Ўзбекистон терма жамоаси#Қирғиз Республикаси#ЖЧ—2026 саралаши

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Легионерлар. Файзуллаев, Шомуродов ва Ҳусановнинг ўйинлари қандай баҳоланди? 

    28.10.2024, 10:45

    Сречко Катанец ноябрь ойи ўйинлари учун чақирилган футболчилар рўйхатини эълон қилди 

    06.11.2024, 11:18

    Жаҳон чемпионатига йўл хатарли Қатар орқали бўлади: Ўзбекистон Осиё Кубогидаги мағлубият учун қасос оладими?

    13.11.2024, 15:06

    Умар Эшмуродов: “Мухлисларни уялтириб қўйишга ҳақимиз йўқ”

    14.11.2024, 09:50

    ЖЧ — 2026 саралаши. Қатар сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига ғалабани илиб кетди 

    14.11.2024, 23:25

    Шимолий Корея—Ўзбекистон: миллий жамоа иккинчи ўринда қолиши учун ғалаба қозониши шарт бўлган баҳс ҳақида

    18.11.2024, 15:02

    Ўзбекистон тарихидаги энг яхши авлод: миллий жамоасини мундиалга етаклаётганлар ҳақида

    26.11.2024, 12:07

    Легионерлар: Аббосбек Файзуллаев — энг яхши ўйинчи, Абдуқодир Ҳусановда ғалаба, Шомуродов қайдномага киритилмади

    30.11.2024, 10:40

    Ўзбекистоннинг энг яхши ўйинчиси бўлишга даъвогарлар эълон қилинди. Рўйхатда Аббосбек Файзуллаев, Шомуродов, Ҳусанов, Машарипов бор

    30.11.2024, 11:23

    Легионерлар: Абдуқодир Ҳусанов энг яхши ўйинчи, Машарипов ва Эркиновдан ассист, Шомуродов яна захирада

    10.12.2024, 15:10

    Абдуқодир Ҳусанов Ўзбекистоннинг энг қиммат футболчисига айланди

    10.12.2024, 17:28

    Абени енгган Диёра, Олимпиададаги энг яхши натижа, Суперлигада янги чемпион — ўзбек спортида 2024 йилнинг энг ёрқин воқеалари

    29.12.2024, 14:15

    Максим Шацких: “Абдуқодир Ҳусанов — “Манчестер Сити”нинг келажаги”

    6 март, 18:49

    Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити”нинг февраль ойидаги энг яхши футболчиси бўлди

    6 март, 22:12

    Европа Лигаси. Элдор Шомуродовнинг голи “Рома”га ғалаба тақдим этди (видео)

    7 март, 07:02

    “Атлетик” билан ўйинда ғалаба голини киритган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?

    7 март, 07:59

    Элдор Шомуродов “Атлетик”га қарши баҳсдан кейин ўйин ҳақида ўз фикрини билдирди

    7 март, 11:21

    Италия чемпионати. “Рома” сафарда қийин ғалабага эришди

    10 март, 06:09

    “Эмполи”га қарши баҳсда Элдор Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?

    10 март, 06:22

    “Рома” сардори: “Элдор жуда ғазабланди”

    10 март, 13:20

    Элдор Шомуродов “Атлетик”ка қарши баҳсни асосий таркибда бошлайдими?

    13 март, 13:21

    Европа Лигаси. “Рома” Испанияда “Атлетик Бильбао”га мағлуб бўлди ва мусобақани тарк этди (видео)

    14 март, 08:56

    Европа Лигаси. Захирадан майдонга тушган Шомуродовнинг “Атлетик”га қарши ўйини қандай баҳоланди?

    14 март, 10:52

    Элдор Шомуродов: “Ҳуммелс бутун жамоадан узр сўради”  

    14 март, 13:15

    Италия чемпионати. “Рома” кичик ҳисобда ғалаба қозонди

    17 март, 09:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими



    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    Илғор қурилиш технологиялари асосида қад ростлаётган Қуйи Чотқол ГЭС


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил барча фаол пиёда ва зирҳли бригадаларини Ғазога киритди 

    Дунё | 25 май, 19:15

    Трамп Гарвард университетида ўқийдиган хорижлик талабалар маълумотини сўради 

    Дунё | 25 май, 18:40

    Европанинг икки топ клуби япониялик футболчи учун курашмоқда

    Спорт | 25 май, 18:21

    Қозоғистонда чигирткаларга қарши дронлардан фойдаланилади

    Қозоғистон | 25 май, 18:10

    Ўзбекистон ва Венгрия вагонсозлик соҳасида биргаликда ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

    Ўзбекистон | 25 май, 17:40

    Путиннинг Курск вилоятига ташрифида дронлар ҳужум қилган — ОАВ 

    Дунё | 25 май, 17:11

    Хави Осиё қитъасига қайтиши мумкин

    Спорт | 25 май, 16:40

    Ўзбекистонда экологик назоратда сунъий йўлдош маълумотларидан фойдаланилади

    Ўзбекистон | 25 май, 15:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.