• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +23°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт Футбол

    Темур Кападзе миллий жамоада нималарни ўзгартиради? — Эксклюзив интервью (видео)

    Ўзбекистон миллий жамоаси март ойида Жаҳон чемпионати саралашидан ўрин олган 2 та баҳсда иштирок этади. Катанец соғлигидаги муаммо сабаб ўзаро келишувга асосан шартномани бекор қилгач, унинг ўрнига Темур Кападзе тайинланди. “Дарё” муҳим ўйинлар олдидан Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийидан интервью олди. Қуйида ушбу интервьюни эътиборингизга ҳавола этамиз.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Анталияга сафар ҳақида

    Ҳозирда деярли барча жамоамиз Анталияда йиғин ўтказмоқда. Мен ҳам клубларимиз ўтказаётган ўйинларни жойидан кўриш, футболчиларнинг ҳолати қандай эканлигига ўзим гувоҳ бўлиш учун Туркияга бориб келдим. Жамоаларимиз деярли ҳар куни ўйин ўтказишди ва ҳар бир ўйинга иложи борича боришга ҳаракат қилдим. Ҳозир қишки танаффус бўлганлиги учун кўп футболчилар оптимал формада эмас, шу сабабли жамоаларнинг йиғинлари орқали аниқ фикр билдира олмайман. Учрашувлар давомида клуб мураббийлари билан терма жамоага лойиқ бўлган футболчиларнинг ҳозирги ҳақида суҳбатлашдим. Сафар давомида баъзи футболчиларнинг ўйинини алоҳида кузатдим ва ўзим учун керакли хулосаларни олдим дея оламан. Энг асосийси — жамоалар янги мавсумга яхши тайёргарлик кўрмоқда, ҳамма футболчилар соғ-саломат.

    Терма жамоадаги дастлабки йиғин ҳақида

    Биласизлар, ушбу йиғин январь ойида бўлди. Кўплаб футболчиларимиз энди тайёргарлик кўраётган эди ва улар оптимал формада эмасди. Шунингдек, ушбу ўртоқлик учрашувига асосан ички чемпионатдаги терма жамоага номзод футболчилар таклиф қилинди. Бундан кўзланган асосий мақсад — терма жамоадаги ҳозирги муҳитдан хабардор бўлиш эди. Сабаби март ойида бўладиган йиғин пайти бизда жуда ҳам кам вақт бўлади ва бу пайтгача терма жамоада нималарни ўзгартирса бўлади, деган саволларга жавоб топиш эди. Терма жамоанинг ушбу йиғинида янги футболчилар кўп бўлди, уларнинг ҳолати қандай эканлиги бўйича аниқ тўхтамга келдим.

    Илк бора чақирув олган футболчиларга кам вақт берганим сабаби уларга бўлган ишончсизлик эмас, балки таркибдаги барча футболчиларни кўздан кечириш эди. Максимал даражасида бутун таркибни ўйнатишга ҳаракат қилдим. Баъзи футболчилар ўз даражасида ўйнай олмаган бўлса-да, уларни айблай олмаймиз. Чунки бу — терма жамоа. Унинг либосини кийгач, барчада ҳаяжон бўлиши табиий.

    Фото: ЎФА

    Яна бир асосий сабабларида бири — қишки йиғин пайти, Суперлигада мавсум тугаган, кўпчилик энди таътилдан машғулотларга қайтмоқда ва албатта бу ўйинга жиддий таъсир ўтказади. Шунингдек, терма жамоа ҳамда Суперлига баҳслари умуман бошқа даража. Унга муносиб бўлиш учун эса кўпроқ вақт керак.

    Легионерлар ҳақида

    Ҳар бир легионеримиз билан алоқада бўлиб турибман. Уларнинг ҳозирги ҳолати қандай эканлиги ҳақида деярли ҳар куни маълумот олишга ҳаракат қиляпман. Барчасининг жисмоний ҳолати яхши даражада. Бироқ Эрон чемпионатидаги икки футболчимизнинг жароҳати бир оз хавотирга солиши мумкин.

    Яқинда Жалолиддин Машарипов билан гаплашдим. Унинг ҳозирги ҳолати қандай эканлиги, қачон сафга қайтиши ва тиклана олиши учун қанча муддат кераклигини сўрадим. Билишимча, унинг ҳозирги формаси яхши, индивидуал машғулотлар олиб боряпти. Умид қиламанки, шифокорлар рухсат берса, кейинги учрашувда майдонга тушади.

    Остон Ўрунов борасида ҳам шу фикрларни билдириш мумкин. Тўғри унинг ҳолати Машариповникидан жиддийроқ, лекин гаплашганимда олдингидан анча яхши эканлигини айтди. Билишимча, яқин кунларда у ҳам умумий машғулотларга қайтади. Биз учун қанча тез тикланса, шунча яхши, лекин таваккал қилиш керак деб ўйламайман. Шу сабаби шифокор билан маслаҳатлашиб, кейин навбатдаги қадамни босиш керак.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    “Ақтобе”нинг таклифини рад этдим”

    Менга кўплаб клублардан таклиф бўлгани рост. Номини айтадиган бўлсам, “Ақтобе” вакиллари мен билан боғланишди. Биласиз, мен Қозоғистоннинг ушбу клубида ўйнаганман. Шу сабабдан ҳам улар менга ишонч билдиришган эди. Лекин у пайтда мен Олимпия терма жамоаси билан эдим. Шу сабабли уларнинг таклифига рад жавобини бердим.

    “Кўп нарсани ўзгартирмоқчи эмасман”

    Ўзбекистон терма жамоаси билан йил охиригача, аниқроғи ноябрь ойигача шартнома имзоладим. Лекин шуни айтишим керакки, мен учун ҳеч қандай битим рол ўйнамаган. Чунки бу — терма жамоа. Аслида ҳаммаси жуда тез бўлиб кетди. Сречко Катанец жамоа ихтиёрига кела олмаслигини билгач, раҳбариятдан истеъфо сўрашга мажбур бўлди. Шу сабабли, келишув муддати қачонгача ёки қандай эканлигига катта эътибор бермадим.

    Терма жамоада доим баланс бўлиш керак деб ҳисоблайман. Терма жамоа Катанец қўл остида бир оз ҳимоявий ўйин кўрсатган, мен эса айтгангиздек ҳужумкорроқ ўйинни маъқул кўраман. Лекин ҳар бир мураббийнинг ғалаба учун ўз режалари бўлади. Шу сабабли иккимизнинг қарашларимиз турлича бўлиши мумкин. Вақт кам эканлигини ҳисобга олсак, жамоада кўп нарсани ўзгартираман дея олмайман. Олдинги ўйинларни таҳлил қилиб чиқамиз, нимадур қўшиш лозим бўлса, қўшган ҳолда асосий мақсадимизга етиш учун ҳаракат қиламиз. Футболчиларимизнинг маҳорати ва потенциали анча юқори. Улар ўзларига юклатилган вазифаларни бажара олишига ишонаман. Учрашувга оз муддат қолганда йиғилишимизни ҳисобга олсак, барчасини мураббийлар штаби футболчилар билан маслаҳатлашган ҳолда маъқул вариантни қиламиз.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Катанецнинг ёрдамчилари ҳақида

    Сречко Катанецнинг ёрдамчи мураббийларини таркибда олиб қолиш менинг қарорим эди. Сабаби улар уч ярим йилдан бери терма жамоа таркибида ишлаб келмоқда ва ички ҳолатни менга қараганда яхшироқ билишади. Федерация раҳбарлари бу борада фикр сўрашганда, Қатардаги йиғиндан сўнг қароримни билдиришимни айтдим. Кейинчалик улар билан суҳбатлашдим, саволлар бердим ва улар билан машғулот олиб бордим. Тушундимки, уларда барчаси профессионал даражада. Агар таркибга янги мураббийлар қўшиш керак бўлса, бунинг ҳеч қандай муаммоли жойи йўқ. Раҳбарият билан келишган ҳолда барчасини амалга оширамиз.

    Фото: ЎФА

    Терма жамоага номзод футболчилар ҳақида
    Мен учун барча футболчи терма жамоа учун номзод футболчи ҳисобланади. Агар футболчининг потенциали юқори бўлса хоҳ хорижда ўйнасин, хоҳ Суперлигамизда ҳаракат қилсин мен учун доим МТЖ учун номзодлар қаторида бўлади. Ҳозирги вазиятдан келиб чиқиб, ушбу позицияга қайси футболчи номзод эканлигини таҳлил қилиб, қарор қабул қилишга мажбур бўламоқдамиз. Расмий учрашувларда 23 ёки 24 футболчи хизматидан фойдалана олишимиз мумкин. Шу боис, энг муносибларини чақиришга ҳаракат қиламиз.

    “Янги футболчиларни оловга ташлаш — катта таваккал”

    Катанец ўзи ишлаган уч ярим йил давомида Азизжон Ғаниев ёки Икромжон Алибоевни ҳам терма жамоа йиғинига таклиф қилган. Менимча, қайсидир жиҳатлари тўғри келмагандирки, уларни бошқа таркибга жалб қилмаган. Албатта бу унинг қарори ва бошқалар уни ҳурмат қилиши керак эди. Менга келадиган бўлсак, мен терма жамоага номзод футболчиларнинг ҳар бирининг ўйинларини кузатиб бормоқдаман. Айтиб ўтишим керакки, ҳозирги пайт бизнинг вақтимиз жуда кам. Расмий учрашувлардан 3 кун олдин йиғилиб, тезда ўйин ўтказишимизга тўғри келади. Янги футболчиларни олиб келиб, уларни синаб кўрмасдан оловга ташлаш эса катта таваккал ҳисобланади. Лекин олдин ўйнаган ёки яқин йиллар давомида чемпионат доирасида ўйнаган номзодлар кенгайтирилган таркибда бўлади. Имкон бўлиши билан уларни йиғинга таклиф қиламиз. Қирғиз Республикаси ва Эронга қарши баҳсларда янги футболчиларни таркибда кўришимиз мумкин. Лекин уларни янги деб ҳисоблаш ҳам хато, аслида. Сабаби, кўпчилик Қатардаги йиғинда МТЖдаги дебютини ўтказган бўлса, қолганлари аввалроқ миллий жамоа либосида ҳаракат қилган. Мураббийлар штаби билан ҳали маслаҳатлашиб кўрамиз ва якуний қарорни эълон қиламиз.

    Фото: ЎФА

    Аббосбек Файзуллаев қайси позицияда ўйнайди?

    Аббос Файзуллаев ЦСКА ва Миллий терма жамоада турли хил позицияларда ўйнайди. Мен эса футболчининг кучли тарафидан максимал фойдаланишга ҳаракат қиламан. Аббос турли хил позицияларда ўйнай олиши — унинг ва терма жамоанинг ютуғи. Жамоа ўйини учун танланган тактика бўйича қарор қабул қиламиз. Сабаби ҳозир ЦСКА ҳам турли хил тактикаларни синаб кўрмоқда. Ҳозир бу ҳақида эмас, кўпроқ футболчиларнинг йиғинга яхши формада ҳамда соғ-саломат келишидан умид қилмоқдамиз. Агар ўйин учун асосий таркибни танлашда қийинчиликка учрашсак, албатта бу бизнинг ва МТЖнинг ютуғи ҳисобланади.

    Тўлиқ видеони YouTubeдаги каналимизда кўришингиз мумкин.

    Жамшидбек Маҳмудов суҳбатлашди

    28 феврал, 18:32   Изоҳ (0)   6360
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Темур Кападзе#Миллий терма жамоа#ЖЧ-2026#Сречко Катанец

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон терма жамоаси Темур Кападзе қўл остидаги Ўзбекистон U-19 устидан иродали ғалабани қўлга киритди

    06.08.2020, 21:35

    Икки от жиловини тутганлар. Параллел 2 та лавозимда ишлаш Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлари учун фойдали бўлганми?

    03.09.2020, 18:00

    Диёр Имомхўжаев ҳам клубда, ҳам терма жамоада ишлаётган мураббийлар ҳақида: «Биз бунга жиддий қаршимиз ва бу борада ўз талабимизни қўйдик»

    15.11.2020, 23:09

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси мураббийлар штабига 2 нафар чет эллик мутахассис жалб қилинди. Улардан бири Эктор Купернинг собиқ ёрдамчиси

    08.02.2021, 18:02

    Темур Кападзе: «Олимпик»нинг мақсадларидан бири Суперлигага йўлланма олиш

    23.02.2021, 18:03

    Рақамлар сўзлаганда: Ўзбекистон — Сингапур қарама-қаршилигида устунлик ким томонда?

    07.06.2021, 19:45

    Италия ва Ўзбекистон футболи афсоналари ўртасидаги ўйинга бағишланган матбуот анжуманидан фотогалерея

    07.05.2022, 11:14

    Темур Кападзе: Охирги ўйинда ҳам ғалаба қозонмоқчимиз

    18.06.2022, 13:21

    Тарих ёзган шахматчилар, тўхташни билмаётган Чусовитина, Нуриддиновнинг камбэки ва интригага бой бўлган Суперлига. Ўзбек спортида йил сарҳисоби

    31.12.2022, 18:00

    Амир Ғаленои: “Ўзбекистон ва Эрон — Осиёнинг энг кучли жамоаларидан. Финалда яхши ўйин кўрамиз”

    19.06.2023, 16:56

    Суперлига. “Нефтчи” ўзида “Насаф”ни сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига мағлуб этди, “Олимпик” ва “Сурхон” ўртасидаги баҳсда дуранг қайд этилди 

    02.07.2023, 22:09

    Ўзбекистон U-23 терма жамоаси октябрь ойида Испанияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади 

    20.07.2023, 11:09

    Қатардаги йиғин учун Ўзбекистон ОТЖ таркиби эълон қилинди

    16.03.2024, 12:07

    Тимур Кападзе Кувайтга қарши ўйин ҳақида: Биз учун ҳар бир ўйин муҳим

    21.04.2024, 02:12

    Суперлига. “Динамо” — “Олимпик” ўйини қолдирилди. “Пахтакор” — “Металлург” санаси ўзгарди

    02.05.2024, 15:56

    “Оқ бўрилар” япон “самурайлари”га қарши. Бугун бош соврин эгаси аниқ бўлади (Превью)

    03.05.2024, 12:33

    “Мен ўзбекистонликман — қонимда ғалаба”. Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси мадҳияси тақдим этилади

    25.06.2024, 12:20

    Тимур Кападзе Парижга борадиган футболчилар номини эълон қилди. Таркибда бир ўзгариш бор

    09.07.2024, 21:58

    Париж—2024. Футбол бўйича чорак финалга йўл олган барча жамоалар аниқ бўлди 

    31.07.2024, 10:16

    Тимур Кападзе: “Осиё Кубогидан кейин тайёрланишга етарли вақт қолмаган эди. Легионерларимизда чарчоқ сезилди” 

    05.08.2024, 12:40

    Аббосбек Файзуллаев — энг яхши ўйинчи, Тимур Кападзе — энг яхши мураббий. ЎФА йил лауреатларини аниқлади (фото)

    14.12.2024, 17:25

    Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон МТЖ Иордания билан дуранг ўйнади

    27 январ, 23:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?

     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фуқароларни хорижга ишга жўнатишни ваъда қилган лицензиясиз ташкилотлар жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 12 май, 23:50

    “Дарё” дайжести: 12 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 12 май, 23:30

    Андижонда Equinox тез ёрдам машинаси билан тўқнашди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:50

    Самарқандда уч киши бир болани калтаклади (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:40

    Тошкентда электр тармоқлар корхонасининг икки ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди

    Ўзбекистон | 12 май, 22:30

    Навоийда мактаб директори ўқувчиларни калтаклади

    Ўзбекистон | 12 май, 22:20

    Европа Иттифоқи Украинага Россиянинг музлатилган активларидан 900 млн евро ажратади

    Дунё | 12 май, 22:20

    Пентагон мигрантларни Гуантанамога олиб бориш ва қайтариш учун миллионлаб доллар сарфлади 

    Дунё | 12 май, 22:10

    Қамчиқ довонида икки киши юк машинаси хандаққа тушиб кетиши оқибатида кабинага қисилиб қолди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 21:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.