• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт Футбол

    Жаҳон чемпионати йўлланмаси 99 фоизга ҳал бўлиши мумкин. Ўзбекистон Эронга қарши “Озоди”да ўйнайди (превю)

    Осиёда 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичи ўзининг қизғин палласига кириб келди.  Ўзбекистон миллий терма жамоаси 25 март куни 8-тур доирасидаги навбатдаги баҳсда Эронга қарши майдонга тушади.

    Фото: ЎФА

    Ушбу ўйин олдидан ҳар икки терма жамоанинг ҳозирги ҳолати, ЖЧга чиқиш имкониятлари ва таркибидаги энг қиммат футболчилари ҳақида батафсил тўхталамиз.

    Ҳозиргача қайд этилган натижалар ва турнир жадвали

    Ўзбекистон терма жамоаси

    Ўзбекистон терма жамоаси Мундиал саралашидаги дастлабки ўйинни Тошкентда Шимолий Кореяга қарши ўтказиб, кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган. 2-турда эса Бишкекка сафар уюштириб, Қирғизистондан 3:2 ҳисобида устун келган. 3-турда жамоанинг азалий рақибларидан бири Эрон билан “Бунёдкор”да ўйин ўтказилди. Учрашувда ҳисоб очилмади — 0:0. Кейинги баҳс ҳам Тошкентда бўлиб ўтди. Бу сафар жамоа Бирлашган Араб Амирлигини қабул қилди ва Отабек Шукуровнинг пенальтидан киритган голи эвазига 3 очкони қўлга киритилди. 5-турда Ўзбекистон Доҳада Қатар билан ўйин ўтказди. Биринчи таймда “оқ бўрилар” кетма-кет иккита гол ўтказиб юборди. Ўйиннинг иккинчи бўлимида жамоа қайта олди ва Аббосбек Файзуллаевнинг дубли эвазига ҳисоб тенглашди, бироқ учрашув якуни арафасида Қатар яна битта гол уриб, ғалабани ўз томонига оғдирди. Ўзбекистон 6-турда КХДР билан ўйин ўтказди. Кореядаги сиёсий вазиятлар туфайли учрашув Лаосда бўлиб ўтди. Қийин кечган баҳсда жамоа 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

    Фото: “Дарё”/Мадина Нурман

    22 январь куни терма жамоа устози Сречко Катанец соғлиғидаги муаммолар сабаб МТЖ постидан кетишга мажбур бўлди ва унинг ўрнига Темур Кападзе тайинланди. 20 март куни жамоа унинг қўл остидаги расмий дебютини Қирғизистонга қарши ўтказиб, 1:0 ҳисобидаги қийин ғалабани қўлга киритди.

    Эрон терма жамоаси

    А гуруҳидаги ягона мағлуб бўлмаган жамоа — Эрон. Форслар дастлабки турни Теҳронда Қирғизистонга қарши ўтказиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Кейин эса Ал-Айнда БААга қарши майдонга тушиб, 3 очко билан ортга қайтди — 1:0. 3-турда Амир Галенои бошчилигидаги жамоа Тошкентда Ўзбекистон билан дуранг ўйнади. Кейин эса Қатар йирик ҳисобда таслим этилди (4:1). Улар 5-турда Шимолий Кореяни (3:2), 6-турда Қирғизистонни (3:2), 7-турда БААни (2:0) ҳам мағлуб этишни уддалади.

    Фото: ЎФА

    Турнир жадвалидаги ҳолатга назар соламиз. 7-турдан кейин А гуруҳида Эрон етакчилик қилмоқда. Ҳозирда форслар 19 очко билан ЖЧ йўлланмасини 99 фоизга ҳал қилган. 8-турда бўладиган Ўзбекистонга қарши баҳсдаги дуранг ҳам Эронни Америка қитъасида бўладиган Мунидалга олиб чиқади. Ўзбекистон 16 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа ортда қолган 7 турда 5 ғалаба, 1 дуранг ва 1 мағлубият қайд этган. 10 очко тўплаган БАА ва Қатар мос равишда 3—4-ўринлардан жой олган. Қирғиз Республикаси (3 очко) ҳамда Шимолий Корея (2 очко) аутсайдер сифатида охирги ўринларда кетмоқда.

    А гуруҳи турнир жадвали

    1. Эрон — 19 очко
    2. Ўзбекистон — 16 очко
    3. БАА — 10 очко
    4. Қатар — 10 очко
    5. Қирғизистон — 3 очко
    6. Шимолий Корея — 2 очко
    Фото: Sofascore

    Саралаш босқичи тўпурарлари

    Ўзбекистон терма жамоаси ортда қолган 7 турда 9 та гол уришни уддалаган. Аббосбек Файзуллаев 3 марта рақиб дарвозасини ишғол қилиб, “оқ бўрилар” тўпурари бўлиб турибди.

    Қолган 6 гол эса 6 нафар футболчи томонидан киритилган. Элдор Шомуродов, Жалолиддин Машарипов, Ҳусниддин Алиқулов, Остон Ўрунов, Ҳожиакбар Алижонов ва Отабек Шукуров каби футболчилар ўз ҳисобига биттадан гол киритишни уддалаган.

    Фото: “Дарё”/Мадина Нурман

    Эрон 14 марта рақиб дарвозабонини ранжитган. Форслар ўтган 7 турда фақат Ўзбекистон терма жамоаси дарвозасига гол кирита олмади, қолган 6 баҳснинг барчасида тўп киритган. Сардор Азмун ва Муҳаммад Моҳеби 4 тадан гол уриб, Эрон терма жамоаси тўпурарлари бўлиб турибди. Шунингдек, Меҳди Тареми ва Меҳди Гаеди 2 мартадан рақиб дарвозасини ишғол қилган. Салеҳ Ҳардани битта гол урган бўлса, битта гол автогол эвазига киритилган.

    Ўзаро учрашувлар тарихи

    Ўзбекистон ва Эрон 15 марта тўқнаш келишган. Форслар ўтказилган баҳсларнинг 10 мартасида ғалаба қозонишни уддалаган бўлса, 1 марта имкониятни бой берган. 4 та учрашув эса дуранг билан якунланган.

    Ушбу жамоалар ўртасидаги илк баҳс 1998 йилда ўтказилган бўлиб, унда Эрон йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Охирги учрашув эса 2024 йилда бўлиб ўтган. “Бунёдкор” стадионида кечган баҳс 0:0 ҳисобида якунланган.

    Ўзбекистон ягона ғалабасини 2012 йил 2014 йилги Жаҳон чемпионати саралаш доирасидаги баҳсда қўлга киритган. Теҳронда кечган баҳс тақдирини битта гол ҳал қилган. 71-дақиқада Улуғбек Бақоев томонидан киритилган тўп якунда “оқ бўрилар”га ғалаба тақдим этган.

    Ўзаро ўйинлардаги тўплар нисбати ҳам Эрон томонда. Форслар 18 марта ўзбекистонликлар дарвозасини ишғол қилган бўлса, 5 маротаба дарвозасидан тўп олиб чиққан.

    Фото: Football360

    Энг қиммат футболчилар

    Ўзбекистон Осиё қитъасида энг қиммат 3-жамоа ҳисобланади. Ҳозирда Темур Кападзе бошчилигидаги “оқ бўрилар”нинг умумий қиймати 70 миллион еврони ташкил қилади.

    Таркибдаги энг қиммат футболчи “Манчестер Сити” аъзоси Абдуқодир Ҳусанов ҳисобланади. Ҳимоячи Transfermarkt томонидан 35 миллион еврога баҳоланмоқда. Кейинги ўринлардан Аббосбек Файзуллаев (8 миллион евро) ва Элдор Шомуродов жой олган (4 миллион евро).

    Ўзбекистоннинг энг қиммат 10 нафар футболчиси:

    1. Абдуқодир Ҳусанов — 35 миллион евро;
    2. Аббосбек Файзуллаев — 8 миллион евро;
    3. Элдор Шомуродов — 4 миллион евро;
    4. Остон Ўрунов — 2,5 миллион евро;
    5. Отабек Шукуров — 1,8 миллион евро;
    6. Жалолиддин Машарипов — 1,8 миллион евро;
    7. Ҳусниддин Алиқулов — 1,7 миллион евро;
    8. Абдувоҳид Неъматов — 1,5 миллион евро;
    9. Акмал Мозговой — 1,3 миллион евро;
    10. Шерзод Насруллаев — 1,3 миллион евро.
    Фото: “Дарё”/Мадина Нурман

    Эрон терма жамоаси трансфермаркт томонидан 46,30 миллион еврога баҳоланган. Форслар таркибида ҳаракат қиладиган энг қиммат футболчи “Интер” ҳужумчиси Меҳди Тареми ҳисобланади — 8 миллион евро. Кейинги ўринда эса БААнинг “Аш-Шабаб” клуби сафида ҳаракат қиладиган Сардор Азмун қайд этилган, унинг қиймати 7,5 миллион евро деб белгиланган. Меҳди Гаеди эса 4 миллион евро билан кучли учликка якун ясаган.

    Эроннинг энг қиммат 10 нафар футболчиси:

    1. Меҳди Тареми — 8 миллион евро
    2. Сардор Азмун — 7,5 миллион евро
    3. . Меҳди Гаеди — 4 миллион евро
    4. Муҳаммад Моҳеби — 3,5 миллион евро
    5. Алиризо Жаҳонбаҳш — 2,3 миллион евро
    6. Ҳусайн Канони — 2 миллион евро
    7. Саман Ғоддос — 1,8 миллион евро
    8. Али Ғолизода — 1,5 миллион евро
    9. Муҳаммад Амин — 1,2 миллион евро
    10. Милад Муҳаммади — 1,2 миллион евро
    Фото: Дзен

    Мураббийлар фикри:

    Темур Кападзе Эронга қарши баҳс олдидан матбуот анжуманида қатнашди.

    Бизни қизиқарли ўйин кутиб турибди. Эрон қандай кучга эгалигини биламиз. Ўзбекистон терма жамоаси ҳам нималарга қодирлигини ҳамма хабардор. Иккита кучли  жамоа ЖЧ йўлланмаси учун кураш олиб боради. Ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик.

    Охирги йилларда бир неча бор тўқнаш келганимиз учун Эрон терма жамоасини яхши биламиз. Ўзимизда етрлича маълумот бор ҳамда ва Эрон Про Лигасида ўйнайдиган футболчилардан ҳам маълумотлар олдик.

    Машарипов жамоамизнинг муҳим футболчиси ҳисобланади. Футболда дисквалификациялар учраб туради. Остон билан ҳаммаси жойида. Кичик жароҳати бўлса-да, усҳрашувга тайёргарлик кўрмоқда. Қолган ҳеч қайси футболчининг соғлиғи билан муаммо йўқ.

    Фото: “Дарё”/Мадина Нурман

    Амир Галенои Ўзбекистонга қарши баҳс олдидан матбуот анжуманида қатнашди.

    Ўзбекистон терма жамоаси таркибида ажойиб футболчилар бор, улардан уч нафари Эрон чемпионатида тўп тепади. Биз оғир ўйин кутаётганини биламиз. Ўзбекистон 3-4-3 тактикасида ўйнайди. Улар ушбу схема билан ўйнаб натижага эришиб келмоқда. Биз ҳам шу тактика устида ишладик. Эҳтимол, эртага биз ҳам 3-4-3 тактикасида ҳаракат қилишимиз мумкин.

    Ўзбекистонга қарши баҳсдан кейин яна икки муҳим финал бор. Миллий жамоада ҳар бир ўйин финалга тенг, чунки у тарихга муҳрланади. Шимолий Кореяга қарши биринчи ўйинда жуда қийналган эдик, шу боис ҳисоб-китоб қиладиган нарсалар бор.

    БААни мағлуб этганимиздан кейин мен барча футболчиларимга Ўзбекистон ҳақида ўйлашимиз кераклигини айтдим. Улар ҳам яхши мотивацияга эга ва яхши натижага эришишни истамоқда. Лекин натижа Аллоҳнинг қўлида.

    Фото: Turkmenportal

    Учрашув ҳақида:

    Эрон — Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги баҳс 25 март, сешанба куни бўлиб ўтади. Учрашув Теҳрондаги “Озоди” стадионида Тошкент вақти билан 21:00 да бошланади. 

     

    24 март, 17:23   Изоҳ (0)   24108
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Ўзбекистон#Эрон#ЖЧ-2026#ЖЧ—2026 саралаш

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жамшид Искандеров БААга қарши ўйин олдидан: Осон ўйин бўлмайди

    14.10.2024, 21:04

    Ўзбекистоннинг Жаҳон чемпионатига чиқиш имконияти 4-турдан сўнг кескин ошди

    16.10.2024, 09:45

    Сречко Катанец ноябрь ойи ўйинлари учун чақирилган футболчилар рўйхатини эълон қилди 

    06.11.2024, 11:18

    Wе Global: Ўзбекистоннинг Жаҳон чемпионатига чиқиш имконияти 5-турдан сўнг бир оз пасайди

    16.11.2024, 13:58

    Осиёда ЖЧ—2026 саралаши А гуруҳининг 6-тур учрашувлари якунига етди. “Ўзбекистонлик” легионернинг голлари БААга Қатар устидан ғалаба келтирди

    20.11.2024, 09:50

    ЖЧ—2026 саралаши. Sofascore 6-тур рамзий жамоасини тузиб чиқди: Ўткир Юсупов, Кожо ва Лима таркибда

    20.11.2024, 15:28

    Wе Global: 6-турдаги ғалабадан сўнг Ўзбекистоннинг Жаҳон чемпионатига чиқиш имконияти ошди

    21.11.2024, 09:40

    Ўзбекистон тарихидаги энг яхши авлод: миллий жамоасини мундиалга етаклаётганлар ҳақида

    26.11.2024, 12:07

    Кападзе ЖЧ—2026 саралаш баҳслари олдидан мураббийлар штаби таркибини тасдиқлади

    6 феврал, 16:28

    ЖЧ—2026 саралаши. Ўзбекистон — Қирғиз Республикаси учрашувининг вақти ўзгарди

    7 феврал, 12:16

    ЖЧ— 2026 саралаши. Эрон — Ўзбекистон ўйини қаерда ўтиши аниқ бўлди

    14 феврал, 16:12

    ЖЧ—2026 саралаши. Ўзбекистон МТЖнинг Қирғизистон ва Эронга қарши учрашувларида қайси ҳакамлар ишлаши маълум бўлди

    24 феврал, 17:40

    Остон Ўрунов машғулотларга қайтди — фото

    5 март, 19:44

    Максим Шацких: “Абдуқодир Ҳусанов — “Манчестер Сити”нинг келажаги”

    6 март, 18:49

    Ўзбекистон озиқ-овқат маҳсулотлари энг арзон 20 мамлакатдан бири бўлди

    6 март, 17:10

    Элит ОЧЛ. “Пахтакор” футболчиси  1/8 финалнинг дастлабки учрашувлари рамзий терма жамоасидан жой олди

    9 март, 14:46

    Абдуқодир Ҳусановга “Гелик”ни ким совға қилгани маълум бўлди (видео)

    17 март, 15:03

    Абдуқодир Ҳусанов Саудия Арабистони, Қатар, Ироқ, Австралия терма жамоаларининг тўлиқ таркибидан ҳам қиммат

    19 март, 08:46

    “Урушда қатнашган эмас, қатнашмаган ютади”. Украина инқирози Марказий Осиё давлатларига қандай таъсир кўрсатди?

    19 март, 11:20

    Қирғизистон устидан қозонилган ғалабадан кейин Ўзбекистон FIFA рейтингида нечанчи ўринга чиқди?  

    22 март, 11:10

    Wе Global Football Ўзбекистоннинг Жаҳон чемпионатига чиқиш имкониятини баҳолади

    22 март, 12:46

    2 очко етарли, 3 очко кам — Ўзбекистоннинг Мундиалга чиқиш имконияти кўриб чиқилди

    22 март, 18:04

    “Ўн йил бирга туз еган одам бизни судга берди”. Хонанда Фарҳод Сулаймонов шоир Бобур Бобомурод билан бўлган келишмовчилик ҳақида  

    22 март, 23:25

    Ўзбекистон жаҳон парламентаризмининг марказига айланади 

    23 март, 08:51

    Саудия Арабистонида ҳибсга олинган 19 нафар ўзбекистонлик аёл ватанга қайтарилди

    23 март, 11:12

    Шомуродов тепган пенальтини қайтарган дарвозабонга Ўзбекистон клубларидан таклиф бор 

    23 март, 12:08

    Марказий банк февралда катта миқдорда олтин сотди

    23 март, 13:55

    Бир асрлик “низо уруғи”нинг қуриши: Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги “миналар” тарихи

    23 март, 18:00

    Банкларда қайтарилмаётган кредитлар миқдори рекорд даражада кўпайди

    23 март, 18:55

    Ўзбекистон Россия орқали Францияга уран етказиб беради

    23 март, 21:40

    Ўзбекистон биздан ўтиб кетди — Эрон матбуоти  

    24 март, 11:19

    Ўзбекистон ҳарбийлари АҚШдаги мусобақада рекорд натижалар билан ғолиб бўлди 

    24 март, 12:27

    ЖЧ—2026 саралаши. Икки футболчи Ўзбекистон терма жамоаси машғулотларига қайтди

    24 март, 13:51

    Афғонистонда Ўзбекистон қурилиш материаллари учун савдо уйи очилади

    24 март, 15:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.