“ЦСКА” ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев “Спартак” устидан (2:1) қозонилган ғалабадан сўнг ўйин давомида ҳакам билан боғлиқ вазиятлар ҳақида фикр билдирди.

Ўзбекистонлик футболчининг фикрича, дербиларда ҳакамлар билан бўладиган тортишувлар нормал ҳолат:
Албатта, мен ҳам майдонда ҳис-туйғуларимни намоён қилиб тураман. Бундай дерби ўйинларида ҳакам билан баҳслашиш — нормал ҳолат. Буни фақат мен эмас, балки ҳамма қилиши мумкин. Бу даражадаги беллашувларда ҳиссиётлар бўлиб туради. Агар кимдир мутлақо нотўғри хатти-ҳаракат қилса, бунинг учун ҳакам бор, деди Файзуллаев Championat мухбири Владимир Четверик билан суҳбатда.
Эслатиб ўтамиз, Россия Премьер Лигаси 26-турида “ЦСКА” сафарда “Спартак” устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўзбекистонлик футболчи учрашувнинг 16-дақиқасида ҳакам томонидан огоҳлантирилди ва бир қанча вазиятларда у билан тортишиб қолди.
Маълумот учун, ҳозирда “армиячилар” Россия чемпионати турнир жадвалида 51 очко билан учинчи ўринда бормоқда. “Спартак” эса 50 очко жамғарган ҳолда тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.
Изоҳ (0)