“ЦСКА”нинг ўзбекистонлик вингери Аббосбек Файзуллаев клуб билан шартномасини узайтириш борасида фикр билдирди.

Ҳозирча “ЦСКА” билан шартномани узайтириш масаласини муҳокама қилганимиз йўқ, дея Файзуллаевнинг сўзларини келтирмоқда Чемпионат нашри.
Аввалроқ тарафлар янги шартнома борасида музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Бироқ манбаларга кўра, футболчи фаолиятини Европада давом эттиришни истамоқда. Ҳозирда Файзуллаевга Туркия ҳамда Германиядан таклифлар бўлаётгани тўғрисида хабарлар тарқалган эди.
Жорий мавсумда 21 ёшли футболчи барча турнирлар доирасида 33 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3 та гол ҳамда 7 та голли узатма ёздириб қўйган.
Унинг “ЦСКА” билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали ўзбекистонлик футболчининг қийматини 8 миллион еврога баҳоланмоқда.
Изоҳ (0)