Европа Футбол Ассоциациялари Иттифоқи (УЕФА) ўзининг энг катта мусобақаларидан бири — УЕФА Чемпионлар Лигасидаги плей-офф босқичида қўшимча вақтни бекор қилишни кўриб чиқмоқда. Агар икки учрашувнинг умумий натижаси дуранг бўлса, жамоалар энди иккита 15 дақиқалик қўшимча вақтни ўтказмасдан, бевосита пенальтилар сериясига ўтиши мумкин.

Ушбу таклиф ҳозирча норасмий муҳокама босқичида, аммо УЕФА бу қарорни тезда амалга ошириши мумкин эмас. Эҳтимол, бу ўзгариш фақат 2027 йилдан кейин амалга оширилади, чунки ҳозирги вақтда УЕФАнинг Чемпионлар Лигасининг трансляцияси бўйича шартномаси бор.
Бундай ўзгаришлар, асосан, ўйинчиларни керакcиз жароҳатлардан ҳимоя қилиш мақсадида амалга оширилмоқда. Европадаги энг йирик футбол турнирларининг зич жадвали ўйинчиларни кўп вақт давомида босим остида ушлаб туради, шунинг учун қўшимча вақтни бекор қилиш уларнинг жисмоний ҳолатини яхшилашга ва жароҳат олиш хавфини камайтиришга ёрдам бериши мумкин.
Шунингдек, УЕФА томонидан амалга оширилган бу ташаббус бир неча йил аввал Испания Суперкубоги ва УЕФА Суперкубоги каби бошқа мусобақаларда ҳам жорий этилган эди. Бу ўзгаришлар мусобақаларни янада соддалаштиришга ва томошабинлар учун кўпроқ ҳаяжон яратишга қаратилган.
Изоҳ (0)