• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    “Реал”га 30-чемпионликни келтирган, Европа Лигасида 5 марта ғолиб чиққан ва фожиали ўлим топган Хосе Антонио Рейес ҳақида

    Чемпионлар Лигаси 2018/19 йилги мавсуми финали ўтказилиши керак бўлган 1 июнь кунида футбол олами Хосе Антонио Рейеснинг ўлими ҳақидаги хабардан шокка тушди. Қуйида енгилмас “Арсенал”нинг аъзоси бўлган, “Реал Мадрид”га Испания Ла Лигасидаги 30-чемпионликни қўлга киритишда ёрдам берган ва ўзи тарбия топган “Севилья” жамоаси билан уч марта Европа Лигасида ғолиб чиққан футболчининг фаолияти ҳақида сўз боради.

    Бергкампнинг ўринбосари

    “Арсенал” мураббийи бўлиб ишлаган Арсен Венгер кўп бора ёш истеъдод эгаларини кузатган, бироқ уларнинг барчасини ҳам жамоасига олиб келмаган. 20 ёшли испаниялик футболчининг трансфери эса имкон қадар тез ҳал қилинганди. Ўша вақтда Рейес “Севилья” билан Сегундада, Испания U-19 жамоаси билан Европа чемпионатида ғолиб чиққанди. Доим истеъдодли футболчилари учун катта пул талаб қилиб келган Андалусия клуби спорт директори Рамон Мончи 2004 йилда Хосе Антонио Рейесни 20 миллион еврога сотади.

    Арсен Венгер Хосени Терри Анри билан дуэтда ўйнатмоқчи эди ва Дэннис Бергкампнинг ўринбосари сифатида кўраётганди. Нидерландиялик футболчида аэрофобия (самолётда учишдан қўрқиш) бор эканини ҳамма биларди ва мураббий муҳим ўйинлар учун “Б режаси”ни тайёрламоқчи эди. Камтар ва доим кулиб юрадиган — франциялик мутахассис кўплаб истиқболли испан футболчилари ичидан ажратиб олган ўйинчисини айнан шундай эслаб қолганди.

    Англия Лига Кубогининг бешинчи босқичида Бергкампни алмаштиришга ҳожат бўлмади, бироқ “Челси”га қарши баҳсда айнан Рейес ўйинни ўзгартириб, Карло Кудичини дарвозасига иккита тўп киритди. Ўшанда англиялик мухлислар биринчи марта испаниялик футболчининг исмини қўшиқ қилиб куйлаганди. Хосе Премьер Лига мавсумида бирорта ҳам мағлубиятга учрамай чемпион бўлган жамоанинг бир қисми эди.

    Фото: “Арсенал”

    Фабрегас Испаниядан Англияга Рейесдан бир йил олдинроқ кўчиб ўтган бўлса-да, Франсесканинг сўзларига кўра, унинг Туманли Албиондаги биринчи яқин дўсти Хосе бўлган ва нотаниш шароитларга мослашишига ёрдам берган. Улар узоқ муддат хонадош бўлган.

    Техникаси кучли, яхши тезлик ва кучли зарбага эга бўлган Рейес инглиз футболчиларининг жуда қўпол ўйнашидан азият чекарди. Гари Невилл ўз автобиографиясида испаниялик футболчи тўпни унинг оёқлари орасидан ўтказганини, кейин эса “Манчестер Юнайтед” сардори вазият туғилиши билан ундан қасос олишга ҳаракат қилганини тан олганди.

    Фото: Getty Images

    Инглиз футболчилари Рейесни қандай тўхтатиш мумкинлигини топган вақтда, “Арсенал” Чемпионлар Лигасида ажойиб мавсум ўтказди. Лондон клуби гуруҳ босқичи 3-туридан бошлаб то финалгача бирорта ҳам гол ўтказиб юбормади.

    Хосе деярли барча ўйинларда майдонга тушди, лекин финал олдидан Арсен Венгер Александр Глеб вариантини танлади. “Барселона”га қарши финалнинг 18-дақиқасида Енс Леманн қизил карточка олди ва “Арсенал” бир киши кам бўлиб қолди. Лондонликлар ҳисобни очган бўлсада, ғалабани ушлаб қололмади. Рейес беш дақиқага майдонга туширилганди.

    Уй соғинчи

    Финалдаги мағлубиятдан кейин Рейеснинг ватанга қайтиш хоҳиши ортди. Футболчи Хулио Баптиста ўрнига “Реал”га бир мавсумга ижарага берилди. Хосе тезда оптимал формага кирди ва Фабио Капеллонинг 4-3-3 схемасида барқарорроқ ўйнашни бошлади. Янги келган футболчи Рауль ва Руд ван Нистелрой билан триода гоҳ ўнг қанот, гоҳ чап қанот ҳужумчиси вазифасини бажарди. Агар Девид Бекҳэм бош мураббийнинг талабларини бажаришга қийналса, испаниялик футбол унинг ўрнини ҳам эгалларди.

    Рейес мавсум давомида жами 38 та ўйин ўтказди ва барибир қаҳрамонга айланди. Сўнгги тур олдидан Ла Лига етакчиларида 73 тадан очко бор эди. “Реал” очко йўқотадиган бўлса, охирги баҳсда аутсайдер “Химнастик”ка қарши майдонга тушадиган “Барселона” чемпионга айланиши мумкин эди. Мадрид клуби “Мальорка”ни қабул қилди. Ўйиннинг 65-дақиқасига келиб “Реал” 0:1 ҳисобида мағлуб бўлаётганди, Каталония пойтахтида “кўк-анорранглилар” рақибини 4:0 ҳисобида тор-мор келтираётганди. 66-дақиқада Фабио Капелло Девид Бекҳэм ўрнига Хосе Антонио Рейесни майдонга туширди. Икки дақиқадан сўнг испаниялик футболчи ҳисобни тенглаштирди ва 83-дақиқада деярли 30 метрдан зарба йўллаб гол урди. “Реал” ўз тарихида ўттизинчи марта Испания чемпионлигини қўлга киритди ва бунда Рейеснинг ёрдами катта бўлди. Ўшанда “қаймоқранглилар” ўзаро ўйинлар натижаларига кўра каталон клубини ортда қолдирганди.

    Фото: Getty Images

    “Реал”да чемпионлик ҳам барқарорликни таъминламади. Президент Роман Калдерон мураббий Фабио Капеллони истеъфога чиқарди. Кейин Рейес ва яна бир қанча футболчилар жамоани тарк этди. “Қироллик клуби” Хосени “Арсенал”дан сотиб олмади, футболчи эса Лондон клуби билан шартномани узайтиришдан бош тортди ва Мадридда қолди. Бу сафар “Атлетико” сафида.

    Мадриднинг иккинчи томони

    Хосе Рейес “Арсенал” билан Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлишга яқин келганди, бироқ футболчи мағлубиятнинг ўрнини Европа Лигасидаги ғалабалар билан тўлдирди. Аммо Рейес “Атлетико”да дарҳол тан олинмади.

    Мухлислар яқинда “Реал” логотипини ўпган футболчини “матрасчилар” сафига ўтишига қаршилик билдирди. Жамоа бош мураббий Хавьер Агирре қанотларда Макси Родригез ва Симаони ўйнатишни афзал кўраётганди. Параллел равишда Диего Форлан формасини тиклаётганди, Серхио Агуэро эса ўсаётганди. Баъзида Рейеснинг асаблари дош бермасди.

    Мен каби футболчилар борини беришга ва унинг ўрнига фақатгина кўкаришлар ва шишлар орттириб олишга мажбур. Баъзи мухлислар “Реал”даги тарихимдан бошқа ҳеч нарсани кўришни хоҳламайди. Лекин футбол “томоша кўрсатмоқчи бўлган ҳамма футболчиларга қўполлик қил” тамойили билан эмас, балки “майдонга чиқиш, ўйнаш ва қойил қолдириш” мақсадида ўйналишини унутмаслик керак, — деганди Хосе.

    Рейес бошқа бир испаниялик мураббий Кике Санчес Флорес шуғуллантираётган “Бенфика” жамоасига ижарага берилди. Мутахассис “Арсенал” ва “Реал”да юлдузга айланган футболчига қандай қилиб бунчалик паст баҳо бериш мумкинлигини тушунмади ва Хосега чексиз ишонч билдирди. Мавсум якунида мураббий ҳам, футболчи ҳам “Атлетико”га жўнаб кетди.

    Мадрид клуби ажойиб мавсум ўтказди. “Матрасчилар” мамлакат кубогини қўлга киритди, ўз тарихида биринчи марта Европа Лигасида ғолиб чиқди ва УЕФА Суперкубогини ютди. Флорес бир вақтнинг ўзида асосий таркибда Рейес, Агуэро ва Форланга жой топа олди, дарвозани Давид Де Хеага ишониб топширди ва Диего Костани асосий таркиб футболчисига айлантирди.

    Фото: Getty Images

    Севильяга қайтиш

    Кике жамоадан кетганидан кейин Рейес яна ўзини Мадридда керакциздек ҳис қилишни бошлади. Ҳатто Европа Лигасидаги навбатдаги ғалаба ҳам вазиятни яхшиламади. Вингер ватани “Севилья”га қайтди. Футболчи ҳали ҳам Ла Лига клублари футболчилари билан жисмоний жиҳатдан беллашишда қийналарди. Жамоа бош мураббийи Унаи Эмери футболчининг клубда етакчи ва ўрнак бўлиши муҳимлигини тушуниб, ўзига ишончини йўқотмаслиги учун Рейесга юкламаларни оширди.

    Шундай қилиб Хосе “Бетис”га қарши биринчи Андалусия дербисида 11-сонияда ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Рейес Европа Лигаси финалларидаги кетма-кет учта ғалабанинг иккитасида ўйинни асосий таркибда бошлаганди.

    Фото: Getty Images

    Рейес ҳақиқатан ҳам ёш жамоадошларини илҳомлантирарди. Улардан бири ҳимоячи Альберто Морено бўлганди. У ҳам Хосе каби андалусияликлар тарбияланувчиси эди ва ёшлар миқёсида Европа чемпиони бўлганди. Морено АПЛга йўл олди ва Рейес қилолмаган ишни бажарди. Футболчи “Ливерпуль” билан Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқди. Собиқ жамоадошининг ўлимини эшитган Альберто шокка тушиб қолди, Мадриддаги Чемпионлар Лигаси финалидаги бир дақиқалик сукут вақтида кўз ёшларини зўрға ушлаб турди ва ўйиндан сўнг марҳум кумирининг портрети туширилган футболка кийди.

    Фото: Goal

    Тезликни ошириш

    Европа Лигасида бешинчи марта ғолиб чиққанидан сўнг испаниялик футболчи оёғини синдиришларидан чарчаганини англади ва футболдаги фаолиятини якунламоқчи бўлди. Темпи пасайишда давом этаркан, аввал “Эспаньол”, сўнг “Кордоба” сафида ўйнади. Якунда фахрий футболчини Хитойнинг “Синсзян Тяншан Леопард” клуби сотиб олди. Бироқ шарқий яримшардаги ҳаёт европалик вингер учун осон кечмади, Испаниядаги уйида эса икки нафар кичкина қизалоғи Ноэлия ва Триана улғайиб борарди. Шу сабабли Рейес қишда оиласи бағрига қайтишга қарор қилди.

    35 ёшли вингер баҳорги мавсумни собиқ жамоадоши Диего Капелнинг таклифига биноан “Эстремадуре” жамоасида ўтказди. Ярим профессионал клуб аввалроқ Б Сегундага чиққанди ва Рейеснинг ёрдами билан мусобақада жон сақлаб қолганди. Футболчининг шартномаси ярим йилга мўлжалланганди ва Хосе фаолиятини якунлашини эълон қилишга тайёрланаётган бўлиши мумкин эди.

    Ёзнинг биринчи кунида Хосе 23 ёшли укаси билан Mercedes С550 машинасида Алмендралехо шаҳридан ўз уйига, Утрерга кетаётган эди. А-376 трассасида тезликни оширган автомобиль юк машинасига бориб урилган. Ака-уканинг иккиси ҳам ҳалок бўлган, яна бир йўловчи танасининг 60 фоизи куйиши билан касалхонага ётқизилганди.

    Фото: Getty Images
    Фото: Getty Images

    Хосе Антонио Рейес билан юз берган фожиадан тўрт йил ўтиб, “Севилья” Европа Лигасида яна ғалаба қозонди. Жамоа финалда Италиянинг “Рома” жамоасини пенальтилар сериясида мағлуб этди. Бу Андалусия клубининг мусобақадаги еттинчи чемпионлиги бўлди.

    02.06.2023, 01:28   Изоҳ (0)   17744
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Учмас голланд” ҳикояси. Дэннис Бергкампнинг футболга кириб келиши ҳақида

    10.05.2023, 23:46

    Ўзбекистон Суперкубогининг бўлиб ўтадиган санаси ва манзили аниқ бўлди 

    01.06.2023, 17:15

    Лионель Месси “ПСЖ”ни тарк этади 

    01.06.2023, 16:46

    Навбат Лука Модричга. Саудия Арабистони клуби “Реал” футболчисига катта маош таклиф қилди

    01.06.2023, 15:53

    Нодирбек Абдусатторов Norway Chess—2023 2-турида норвегиялик шахматчини мағлуб этди

    01.06.2023, 12:13

    Моуриньонинг Еврокубок финалларидаги илк мағлубияти ва “Севилья”нинг рекордлари. Европа Лигаси финал учрашуви рақамларда

    01.06.2023, 11:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Apple уч миллиард дона iPhone сотди

    Дунё | 1 август, 23:45

    Эроннинг “Истиқлол” клуби Рустам Ашурматов билан шартномани бекор қилиши мумкин

    Спорт | 1 август, 23:30

    “АҚШ Ғазо секторидаги очарчиликка қарши курашиш режаси устида ишламоқда” — Трамп

    Дунё | 1 август, 23:25

    “Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатлари яҳудий қадриятларига зид” — нидерландиялик раввин

    Дунё | 1 август, 23:10

    АҚШдаги музей экспозициядан Трампнинг импичментлари ҳақидаги маълумотни олиб ташлади

    Дунё | 1 август, 23:00

    Хитойда одамлар аномал иссиқдан метрода ўтириб сақланмоқда

    Дунё | 1 август, 22:40

    Чет элларда оғир шароитда қолган ўзбекистонликларни ватанга қайтариш акциясига старт берилди

    Ўзбекистон | 1 август, 22:14
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.