“Барселона” ва Испания терма жамоаси ҳужумчиси Ламин Ямал 2025 йилги “Laureus World Sports Awards” тақдирлаш маросимида “Йил кашфиёти” мукофотига сазовор бўлди. Бу ҳақда мукофот ташкилотчилари ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилишди. Маросим 21 апрель куни Мадридда бўлиб ўтган.

17 ёшда бўлган Ямал жорий мавсумда “Барселона” сафида ёрқин ўйинлари билан ажралиб турди: у Ла Лигада 6 та гол ва 12 та голли узатмага муаллифлик қилди. Вингер Чемпионлар Лигаси яна 3 та голни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Маълумот учун, 2024 йил ёзида Ламин Ямал 16 ёшида Европа чемпионатида майдонга тушган энг ёш футболчига айланди. Қизиқарли жиҳати шундаки, у мусобақада ғолиб чиқиб, совринни 17 ёшини нишонлаган кунининг эртасигаёқ қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили ушбу номинацияда “Реал” ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем ғолиб чиққанди.
Изоҳ (0)