“Пари Сен-Жермен” УЕФА Чемпионлар Лигасида ўзига хос натижа қайд этди. Клуб ўз тарихида Чемпионлар Лигаси ярим финал босқичига тўққизинчи бор чиққан илк француз клуби бўлди. Бу ҳақда Opta нашри хабар бермоқда.

Бунгача энг яхши кўрсаткич бўйича парижликлар “Марсель” билан тенглашиб турганди (8 марта). Бирмингемда қўлга киритилган натижадан кейин “ПСЖ” француз клублари орасида етакчига айланиб олди.
Маълумот учун, “ПСЖ” чорак финал жавоб учрашувида “Астон Вилла”га 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Бироқ умумий натижага кўра (5:4) парижликлар мусобақанинг ярим финалига йўл олишди. Ярим финалда Луис Энрике жамоаси “Реал Мадрид” ва “Арсенал” қарама-қаршилиги ғолиби билан баҳс олиб боради.
Ушбу жамоаларнинг илк ўйинида “канонирлар” 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган.
Изоҳ (0)