• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    “Манчестер Юнайтед” яна “Камп Ноу”да. Йирик ҳисобдаги мағлубиятдан ЕЧЛ чемпионлигига қадар

    Футбол бўйича Европа Лигасининг 1/8 финалига ўтиш ўйинида “Барселона” ва “Манчестер Юнайтед” жамоалари 16 февраль, пайшанба куни “Камп Ноу”да ўзаро тўқнаш келади.

    Каталонияликлар Чемпионлар Лигасининг C гуруҳида 3-ўринни эгаллаб, Европа Лигасига тушиб кетган эди. “Қизил иблислар” эса ушбу мусобақанинг E гуруҳида 2-ўринни банд этганди. Қуръага кўра жамоалар бир-бирига қарши баҳс олиб борадиган бўлди.

    Улар Европа Лигасида илк бор тўқнаш келмоқда

    Фото: УЕФА

    Европа Лигасининг плей-офф босқичи қуръаси жуда катта қизиқишларга сабаб бўлди. “Манчестер Юнайтед”, “Барселона”, “Ювентус” ва “Аякс” каби катта жамоалар ҳам ушбу мусобақада иштирок этмоқда. “Манчестер Юнайтед” ва “Барселона” жуфтлиги эса сифатли Еврокубоклар ҳафталигини яна бир кунга узайтирди. 

    Менимча, “Барселона” ҳам биз каби бу ўйинни финалда бўлишини афзал кўрган бўларди, — дейди манкунианлар бош мураббийи Эрик тен Ҳаг.

    “Манчестер Юнайтед” нидерландиялик мутахассис қўл остида Алекс Фергюсон давридан буён бўлмаган барқарор очко жамғаришни ўрганди. АПЛ жадвалида “қизил иблислар” 3-ўринга мустаҳкам жойлашган, мавсум аввалидаги иккита мағлубиятдан ва ишончсиз ўйиндан сўнг бунга ишониш қийин эди. “Манчестер Юнайтед” — жорий мавсум 4 та мусобақада ҳам иштирокини давом эттираётган ягона клуб. Тен Ҳаг шубҳасиз тўғри йўлда. 

    Уларга қарши ўйин қийин кечади, — деди “Барселона” бош мураббийи Хави рақиб ҳақида.
     

    Фото: Getty Images

    Ўз навбатида “Барселона” Испания чемпионатида етакчилик қилмоқда. “Реал” билан орадаги фарқ 8 очко. Каталонияликлар барча мусобақаларда кетма-кет 11 та ғалабани қўлга киритди. “Кўк-анорранглилар” сўнгги бор 2022 йил октябрь ойида ЕЧЛ доирасида “Бавария”га мағлуб бўлганди. Хави “Барселона”да сифатли ишни амалга оширмоқда. 

    “Барселона” ва “Манчестер Юнайтед”нинг йўллари Чемпионлар Лигасида тез-тез кесишиб туради. Икки марта гуруҳ босқичида (1994/95, 1998/99 йилги мавсумлар) ўзаро тўқнаш келган. Плей-офф босқичи эса (2007/08 ва 2018/19 йилги мавсумлар) ҳали хотиралардан ўчмади. Пеп Гвардиола Алекс Фергюсондан бир бош устунлигини исботлаган финаллар эса (2008/09 ва 2010/11) тарихга муҳрланган. 

    “Манчестер Юнайтед” Каталония пойтахтига меҳмон бўлган ўйинларни ёдга оламиз. 

    ЕЧЛ 1994/95 йилги мавсум. Гуруҳ босқичи. 4-тур. “Барселона” 4:0 “Манчестер Юнайтед”

    Фото: Getty Images

    Ўша вақтларда Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичида 16 та жамоа иштирок этган. Барча иштирокчилар — ўз мамлакатларининг чемпионлари. “Юнайтед” “Барселона”, “Гётеборг” ва “Галатасарой” билан бир гуруҳга тушди.

    Сер Алекс шогирдлари гуруҳ босқичини “Гётеборг” устидан 4:2 ҳисобидаги ғалаба билан бошлади. Истамбулдаги 0:0 ҳисобида дурангдан сўнг 3-турда “Барселона”ни қабул қилиши керак эди. “Олд Траффорд”да ўтган ўйин дуранг (2:2) билан якунланган. 

    Орадан 2 ҳафта ўтиб, манкунианликлар “Камп Ноу”да меҳмон бўлган. “Барселона”ни фақатгина ғалаба қониқтирар эди. Бошқа ҳар қандай натижа Йоҳан Кройфф жамоасининг плей-оффга чиқиш вазифасини мураккаблаштирарди. 

    Меҳмонлар сафида ҳамон Эрик Кантона йўқ эди. Француз бир йил аввал Чемпионлар Лигасининг “Галатасарой”га қарши жавоб ўйинида полиция билан содир бўлган тўқнашув учун дисквалификация қилинган эди. 

    Мезбонларда эса илк дақиқаларданоқ бош мураббийнинг ўғли Йорди Кройфф майдонда кўриниш берди. 20 ёшли футболчи 60 дақиқа ҳаракат қилди. Унинг фаол ҳаракатлари эвазига “Барселона” рақиб дарвозасига жавобсиз 4 та гол урган.  

    Фото: Getty Images

    Испаниядаги йирик мағлубиятдан сўнг “Манчестер Юнайтед”нинг Швецияга сафари ҳам омадсиз кечди. Жамоа “Гётеборг”га 1:3 ҳисобида имкониятни бой берди. Натижада манкунианликлар гуруҳда 3-ўринни эгаллади. Кетма-кет иккинчи йил “Манчестер Юнайтед”нинг Еврокубоклардаги юриши кўнгилдагидек ўтмади.  

    ЕЧЛ 1998/99 йилги мавсум. Гуруҳ босқичи. 5-тур. “Барселона” 3:3 “Манчестер Юнайтед”

    Ўша мавсумда гуруҳ босқичида 24 та жамоа иштирок этган. Ғолиблар тўғридан тўғри плей-оффга йўл оларди. Иккинчи ўринни эгаллаган энг яхши икки жамоа эса кейинги босқич йўлланмаси учун кураш олиб борган. “Манчестер Юнайтед”, “Бавария”, “Барселона” ва “Брондбю” — норасмий равишда номланган “ўлим гуруҳи”. 

    Фото: Twitter

    “Олд Траффорд”да ўтган дастлабки турдаёқ жамоалар 3:3 ҳисобини қайд этди. “Манчестер Юнайтед” гуруҳ босқичида жуда кўп гол урарди, шу билан бирга ўз дарвозасидан жуда кўп тўп олиб чиқарди. Луи ван Гал қўл остидаги “Барселона” эса барқарор ўйин намойиш этмасди. Испанияликлар иккита ўйиндаям “Бавария”га мағлуб бўлиб, ўз вазифасини қийинлаштирган. “Камп Ноу”да эса уларга фақатгина ғалаба керак эди. 

    Натижа: биринчи турдаги ҳисоб яна бир бор қайд этилиб, каталонлар мусобақадан чиқиб кетган. Таркибида 2 нафар “Олтин тўп” соҳиби бўлган клубга 100 ёшини ўз майдонида ғалаба билан нишонлаш насиб этмаган. 

    “Манчестер Юнайтед” ўша мавсумда яна бир бор Барселонага ташриф буюрган ва финалда “Бавария” устидан тарихий ғалабани қўлга киритган. 

    Фото: Getty Images

    Бу энг катта муваффақият деб ўйлайман. Гуруҳ босқичида “Бавария” ва “Барселона” каби жамоалар билан тўқнашдик, йўлимизда давом эта олдик. Қўл остимда “Манчестер Юнайтед” илк бор Чемпионлар Лигасини соҳибига айланди ва бу ҳаётимиздаги энг муҳим ўйин эди, — деган эди 1999 йилги финалдан кейин Алекс Фергюсон.
     

    ЕЧЛ 2007/08 йилги мавсум. Плей-офф. Ярим финал. “Барселона” 0:0 “Манчестер Юнайтед”

    15 йил олдин Криштиану Роналду ва Лионель Месси илк бор майдонда тўқнаш келган. Португалиялик “Манчестер Юнайтед” сафида ақл бовар қилмас мавсумини ўтказган, барча мусобақаларда 40 дан ортиқ гол урганди. Аргентиналик эса эндигина ўз йўлини бошлаётган эди. 20 ёшли вундеркинднинг “гол+пас” тизимида 30 очко жамғариши ғайриоддий футболчи ўсиб келаётганининг исботи эди. 

    Фото: Getty Images

    Манкунианлар Премьер Лигада кетма-кет иккинчи ғалабасини нишонлашга тайёргарлик кўраётганди. Франк Райкард бошчилигидаги “Барселона” эса Испания чемпионатида 4 ўйиндан буён ғалаба нималигини билмаётган эди. 

    Ўйиннинг 2-дақиқасидаёқ 11 метрлик жарима зарбаси белгиланди. Бироқ “Манчестер Юнайтед”нинг 7-рақамли футболчиси ҳисобни очолмади. Учрашув якунида қайд этилган 0:0 ҳисоби иккала жамоа учун ҳам яхши имкониятни қолдирди. 

    Фото: Getty Images

    “Олд Траффорд”да ўтган жавоб ўйинида Пол Скоулз томонидан урилган ажойиб гол қарама-қаршилик тақдирини ҳал қилди. “Манчестер Юнайтед” финалга йўл олди ва ўз тарихидаги учинчи ЕЧЛ кубогига эга чиқди. 

    “Олд Траффорд”даги мағлубиятдан 10 кун ўтиб, Хоан Лапорта кейинги мавсумдан Райкард ўрнини Пеп Гвардиола эгаллашини эълон қилганди. 

    ЕЧЛ 2018/19 йилги мавсум. Плей-офф. 1/4 финал. “Барселона” 3:0 “Манчестер Юнайтед”

    Инглиз клубининг каталонияликлар пойтахтига сўнгги ташрифи мухлислар ёдида узоқ сақланиб қолиши гумон. “Парк де Пренс”даги француз эртаги Испанияда давом эттирилмади.

    Фото: Getty Images

    Сульшер “Манчестер Юнайтед” бош мураббийлигига келгач, кетма-кет 11 ўйинлик мағлубиятсиз серия намойиш этиб, жамоанинг руҳиятини кўтарган эди. “ПСЖ” устидан қозонилган ғалабадан сўнг раҳбарият норвегиялик мутахассисни доимий мураббийликка тасдиқлади. Қизиғи, шартнома имзолангандан сўнг жамоанинг натижалари кескин равишда пасайиб кетди. 

    “Манчестер Юнайтед” уй учрашувида мағлубиятга учради. Жавоб ўйинида эса Лионель Месси дастлабки 20 дақиқа ичида дублни расмийлаштирди. Иккинчи бўлимда Коутиньо томонидан урилган гол эса якуний ҳисобни ўрнатди. 

    Фото: Getty Images

    Манкунианлар “Барселона”ни “Камп Ноу”да ҳеч қачон мағлуб эта олмаган. 1999 йилги Чемпионлар Лигаси финалида “Бавария” устидан қозонилган ғалаба “қизил иблислар” учун Барселона бош аренасидаги ягона ютуқлигича қолмоқда. Эрик тен Ҳаг тарихга кириши учун яна бир имконият.

    16.02.2023, 21:41   Изоҳ (0)   6847
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШ, Швеция ва бошқа қатор мамлакатлар Ўзбекистонда ўтадиган бокс бўйича ЖЧ—2023 га бойкот эълон қилди. Қозоғистон терма жамоаси эса қатнашишини маълум қилди

    16.02.2023, 20:09

    WR Chess Masters. Бугун Нодирбек Абдусатторов яна бир нуфузли мусобақадаги иштирокини бошлайди

    16.02.2023, 13:02

    Расман: “Специя” бош мураббийи истеъфога чиқарилди

    16.02.2023, 10:28

    Ўзбекистон Суперлигасининг трансфер ойнаси ёпилди. Сўнгги кунда содир бўлган трансферлар битта саҳифада 

    16.02.2023, 04:02

    Ла Лига. “Реал” қолдирилган тур ўйинида аутсайдерни тор-мор этди 

    16.02.2023, 03:06

    ЕЧЛ. “Боруссия Д” “Челси” устидан минимал ғалабага эришди, “Бенфика” сафарда “Брюгге”ни мағлуб этди 

    16.02.2023, 02:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.