• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Шоу-бизнес Саломатлик

    Руҳий саломатлик ва ички хотиржамликни афзал кўриб офлайн ҳаётни танлаган юлдузлар

    Ҳамма машҳурлар ҳам ўзларининг ижтимоий тармоқларини юритмайди, чунки уларнинг ҳар бир сўзи ва сурати миллионлаб одамлар томонидан муҳокама қилинади. Бу материалнинг қаҳрамонлари онлайн ҳаётдан воз кечишди. Нега улар бундай қилди ва буни қилишга қандай муваффақ бўлишди, бу ҳақда билиб оласиз.

    Ижтимоий тармоқлар ҳар кунги ҳаётимизнинг бир қисмига айланиб қолди, масалан, транспортда кета туриб лентани кўриб чиқамиз, нонушта пайтида сторисларни баҳам кўрамиз ва юлдузларни кузатамиз, гўёки улар бизнинг танишларимиздек. Аммо машҳурларнинг ўзлари учун бундай очиқлик босим, ҳейт ва чарчоққа айланади. Кимдир танаффус олади, кимдир аккаунтларни жамоасига топширади, кимдир эса умуман ижтимоий тармоқда ўз саҳифаларини очмайди. Офлайн ҳаётни танлаган ва бунинг муҳимлигини тушунтирган юлдузларнинг ҳикоялари билан танишинг.

    Фото: Lady.mail.ru

    Селена Гомес: руҳий саломатлик лайклардан муҳимроқ

    Биттагина ижтимоий тармоқнинг ўзида Селена Гомесга 421 миллион киши обуна бўлган. Шунга қарамай, юлдуз кўпинча саҳифаларни юритишни рад этишини гапиради. 2023 йилнинг ноябрь ойида Селена бу қарорини дунёда содир бўлаётган даҳшатли воқеалар ҳақидаги хабарлар унинг руҳиятига салбий таъсир кўрсатаётгани билан изоҳлади. Бошқа бир сафар эса хонанда ижтимоий тармоқлар иловасини телефонидан ўчириб ташлаганини ва бундан кейин уни жамоа аъзолари юритишини айтди. Бу каби баёнотларга мухлислар аллақачон ўрганиб қолишган ва уларни унчалик жиддий қабул қилишмайди.

    Фото: Lady.mail.ru

    Гомес ижтимоий тармоқлар унинг ҳолатига салбий таъсир кўрсатишини тан олди: хавотирлиликни кучайтиради, ўз-ўзига бўлган ишончга зарар етказади ва ҳақиқат ҳиссини йўқотади. Тармоқлардан танаффуслар эса (гарчи одатда узоқ бўлмаса-да) унинг психик саломатлигини ҳимоя қилишнинг бир усулидир.

    “Мен ўз ижтимоий тармоқларимда ноадекват фойдаланувчилар, ҳейтерлар, ғазабли шарҳлар ва ҳақоратлар билан курашишга мажбур бўлдим. Бу каби нарсаларни эътиборсиз қолдириш қийин. Ўзимни ҳурмат қилиш ва дунёқарашимга путур етмаслиги учун мен камроқ постлар жойлаштира бошладим. Ҳаммага шундай қилишни маслаҳат бераман”, деб тан олади хонанда. Селена ҳар сафар тармоққа қайтиб келганида лайклардан кўра унинг руҳий саломатлиги муҳимлигини эслатади.

    Белла Ҳадид: даволаниш учун ижтимоий тармоқлардан 100 кунга воз кечди

    2023 йилда дунёдаги энг машҳур моделлардан бири Белла Ҳадид ижтимоий тармоқлардан йўқолди. Унинг мухлислари дарҳол хавотирга тушишди. Улардан бири ҳатто унинг отаси, америкалик миллиардер Муҳаммад Ҳадид билан боғланишга муваффақ бўлди. Саволларга жавобан моделнинг отаси Белла билан ҳаммаси яхши экани ва хавотирланишга ҳожат йўқлигини айтди. Мурожаатнинг скриншоти дарҳол тармоқда тарқалди.

    Аммо у кўргазмаларда ҳам пайдо бўлмади, Мет Гала ва Канн кинофестивалини ҳам ўтказиб юборди. Кейинроқ Белла ўзининг ғойиб бўлиши сабабини тушунтирди: у Лайм касаллигига чалиниб 100 кунлик даволаниш курсини бошидан кечирганини айтди. Бу касаллик қўнғиз чақиши орқали юқадиган юқумли касаллик бўлиб, кучли чарчоқ, танада оғриқ, тери муаммолари ва ҳатто психоэмоционал бузилишларга олиб келади. Бундай пайтда ижтимоий тармоқлар қўшимча стрессга айланади.

    Фото: Lady.mail.ru

    Деярли юз кун давомида у камералар ва гаджетлардан йироқда бўлиб, соғлиғига жиддий эътибор қаратди: “Менда ҳаммаси яхши, хавотирланишга ҳожат йўқ. Мен ҳеч нарсани ўзгартирмасдим. Агар мен бу ерга, ҳозирги вақтга, ҳаммангиз билан бирга бўлган бу лаҳзага етиш учун яна шу йўлдан ўтишим керак бўлса, мен буни яна қилардим”.

    Ҳозир Белла яна фаол, аммо у аввалгидек эътибор учун курашмайди — соғлик ва ички хотиржамлик у учун муҳим.

    Эд Ширан: 8 йилга ижтимоий тармоқлардан воз кечди

    Эд ижтимоий тармоқлардан воз кечиш ғояси 2015 йилда унинг хаёлига келганини айтади. Ўшанда хонанда уларга қанча вақт сарфлаётганини англади. Бундан ташқари, уни айбдорлик ҳисси қийнади, чунки унга ёзаётган ҳаммага жавоб бера олмаётган эди.

    “15 ёшимдан бери телефон рақамимни ўзгартирмаганман. Мен машҳурликка етганимда телефонимда 10 мингта контакт бор эди ва бу одамларнинг ҳаммаси менга доим ёзарди мен эса уларнинг ҳар бирига жавоб ёзишга улгурмас эдим”, дейди мусиқачи.

    Фото: Lady.mail.ru

    Бу муаммони хонанда жиддий тарзда ҳал қилди: у умуман смартфондан воз кечди. У билан фақат электрон почта орқали боғланиш мумкин бўлиб қолди. Узоқ танаффусдан сўнг, 2023 йилда британиялик артист тармоққа қайтди. Ва ҳатто ўз шахсий аккаунтларини кузатмагани учун узр сўради. Эд мухлисларига янги постларни мунтазам равишда ёзишни ваъда қилди. Ҳозирча у ваъдаси устидан чиқяпти.

    Зендая: бахтли бўлиш учун ижтимоий тармоқларни чеклади

    Зендая ижтимоий тармоқлар унинг хавотирланиш даражасини оширишини тан олди. Актриса тармоққа дабдабали қайтишларни эълон қилмайди, фақат баъзида мухлисларни постлар билан хурсанд қилади. Кўпинча бу расмий суратлар бўлиб, экран ортидаги ҳаётни эфирга узатмайди. Шу билан бирга, у ўзи барча обуначиларини ўчирди. “Дюна” фильми юлдузи навбатдаги интервьюсида ўз хулқ-атворини тушунтирди: “Мен ҳар доим уятчан қиз бўлганман. Ижтимоий тармоқлар мени хавотирга солади ёки мен у ердаги ҳамма нарса ҳақида жуда кўп ўйлай бошлайман. Одатда мен кўп пост қўймайман ва мухлисларим бунинг учун мени ёмон кўришади”.

    Фото: Lady.mail.ru

    Актриса яна шуни таъкидлайдики, унинг саҳифалари шоу эмас, балки қулай бўлиши керак бўлган макондир. Ҳатто менежерларнинг ҳам уларга кириш ҳуқуқи йўқ. Мухлислар унинг ижтимоий тармоқлардаги камнамолигидан хафа бўлишлари мумкин, аммо Зендая учун сохта чиройли расмдан кўра ҳақиқий бахт афзал.

    Кира Найтли: беш дақиқага очилиб, ўчирилган аккаунт

    Кира Найтли ҳам ижтимоий тармоқлардан узоқроқ бўлишни афзал кўрадиган юлдузлардан бири. Актриса интервьюларининг бирида тан олди: бир марта у “ижтимоий тармоқлар қандай ишлашини кўриш учун” сохта исм билан аккаунт очишга қарор қилган. Аммо беш дақиқадан кейин уни ўчириб ташлаган.

    Сабаби эса ҳаддан зиёд эътиборда эди, у ҳатто шахсини ошкор қилмаган бўлса ҳам, обуначилар даҳшатли тезликда пайдо бўла бошлади. Бу тажриба унинг ижтимоий тармоқлар хавотирланиш даражасини ошириши ҳақидаги фикрини мустаҳкамлади. “Мен ҳаётимнинг ҳеч ким билан бўлишиш шарт бўлмаган қисмларини кўпроқ қадрлайман”, деб тушунтиради актриса. Шундан сўнг Кира жимгина офлайн бўлишни танлади.

    Фото: Lady.mail.ru

    Интернет миллионлаб обуначиларни тақдим этиши мумкин, аммо улар билан бирга хавотирланиш, чарчоқ ва шахсий чегараларни бузиш ҳам келади. Юлдузлар, бизнинг ҳаммамиз сингари, оммавийлик ва ички хотиржамлик ўртасида мувозанатни излашади. Ва кўпчилик учун офлайнни танлаш — бу инжиқлик эмас, балки ўзини сақлаб қолиш усулидир.

    12 апрел, 14:10   Изоҳ (0)   3566
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Шоу-бизнес#Голливуд#Актриса#Саломатлик#Хонанда
    Анора Гулямова

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фото: Гўшт емайдиган жаҳон юлдузлари

    21.07.2020, 14:24

    Сталлоне, Шварценнеггер ва 90 йиллардаги бошқа машҳур Голливуд актёрларининг соҳибжамол қизлари (фото)

    05.04.2021, 20:21

    Ёши 40 дан ошган энг чиройли юлдузлар рейтингидан ўрин олган аёлларнинг гўзаллик сири нимада?

    13.04.2021, 12:42

    Онасининг соясида: ота-онаси туфайли машҳур бўлган Голливуд юлдузлари

    27.03.2023, 21:45

    Камерон Диас, Мей Маск ва китоб жавонингиздан ўрин олиши керак бўлган бошқа машҳурларнинг автобиографик асарлари (фото)

    12.09.2023, 11:51

    Ўзининг шахсий косметика брендига асос солган машҳурлар

    15.05.2024, 12:50

    Жеки Чан, Мэй Маск ва бошқа илҳомлантирувчи китоблар ёзган жаҳон юлдузлари

    06.09.2024, 12:39

    Болалигидаёқ машҳурликка эришган, аммо уни сақлаб қололмаган Голливуд актёрлари (фото)

    12 январ, 18:30

    Дипика Падуконе 39 ёшда: дунёдаги энг нуфузли 100 кишидан бири, бадминтон бўйича Ҳиндистон чемпиони, 4 та тилда сўзлаша оладиган ҳинд актрисаси ҳақида

    9 январ, 09:37

    Вертолёт парраги бошини узиб олган: фожиали тарзда ҳалок бўлган Голливуд юлдузлари

    27 март, 14:49

    Фильмда рол ўйнашни хоҳламаган, лекин мажбур қилинган Голливуд актёрлари

    18 март, 09:46

    Турли сабабларга кўра мухлисларига ёлғон гапирган Голливуд юлдузлари (фото)

    4 апрел, 18:45

    Брюс Уиллис 70 ёшда: ҳозирда деменция туфайли тилдан қолган актёр Голливуд тарихида қандай из қолдирди?

    25 март, 08:57

    Биргина исмининг ўзи билан пул топадиган Голливуд юлдузлари  

    5 апрел, 11:58

    Олий маълумотли маркетолог, ҳаваскор ҳайкалтарош, аёллар ҳуқуқлари ҳимоячиси — актёр Керем Бурсин ҳақида 9 та қизиқарли факт

    29 март, 19:29

    Ёшлигида попкорн сотган, Голливуд таклифини рад этган ва “юлдузлик касаллиги”га чалинган Нургул Ешилчай 49 ёшда

    27 март, 16:55

    Голливуднинг олтин авлоди: машҳурликда ота-онасидан ўзиб кетган актёр ва актрисалар

    31 март, 10:55

    Голливуд юлдузи Меган Фокс тўртинчи марта она бўлди

    1 апрел, 21:50

    Голливуд юлдузларининг севимли таомлари 

    5 апрел, 14:57

    Машҳурликда рафиқасидан ўта олмаган ва миш-мишлар гирдобида яшайдиган Болливуд юлдузи Ажай Девган 56 ёшда

    3 апрел, 13:48

    Машҳурларнинг гўзал қизлари: Голливуд юлдузларининг фарзандлари қандай кўринишда?

    4 апрел, 07:46

    Ўртоқ Сааховнинг шляпаси, Жек Николсоннинг болтаси: аукционда рекорд нархга сотилган машҳур фильмлар реквизитлари

    7 апрел, 09:47

    Яхши актёр, аммо ёмон эр: Жеки Чан нима сабабдан фарзандларидан юз ўгирган?

    8 апрел, 12:57

    “Киану Ривзга ёрдам бермоқчи эдим”: Қозоғистонлик аёлни “Голливуд юлдузи” алдамоқчи бўлган

    8 апрел, 19:58

    Голливуд юлдузи Хю Грант ва унинг оиласини Лондон аэропортида ушлаб қолишди

    9 апрел, 18:40

    “Фантомас” 61 ёшда: дунё томошабинларининг севимли комедияси қандай суратга олинган?

    10 апрел, 15:40

    Тилла Bugatti ва Жеймс Бондга тегишли раритет: Голливуд юлдузларининг ҳеч кимникига ўхшамаган автомобиллари

    10 апрел, 09:57

    Карди Би, Кардашьян, Рианна: жаҳон шоу-бизнесида шов-шувга сабаб бўлган судлашувлар

    11 апрел, 09:00

    Кинога тасодифан кириб келган ва оламшумул машҳурликка эришган Голливуд юлдузлари

    11 апрел, 17:01

    Пиар учун ўзини севишган жуфтлик сифатида кўрсатган машҳурлар 

    10 апрел, 21:35

    Смартфонлар ва бақириш тақиқ остида: машҳурлар фарзандларини қандай тарбиялайди?

    10 апрел, 18:45

    Жоли асалари билан, Бекҳэм саҳрода: фотосессияларга миллионлаб доллар сарфлайдиган машҳурлар

    11 апрел, 09:59

    Қудуқдаги товуқлар ва ухламайдиган айиқ: “Қизалоқ ва Маймоқ”ни қайта кўришга ундайдиган хатоликлар

    10 апрел, 17:45

    “Муҳташам юз йил”да сарой канизакларини гавдалантирган актрисалар ҳозир қандай кўринишда?  

    11 апрел, 14:00

    Instagram: 80 минг долларни хайрия қиладиган Дилфуза Исмоилова, Россияда концерт берган Юлдуз Усмонова, 83 кишини ишли қилган Муниса Ризаева 

    11 апрел, 10:54

    Банкдаги тортишув қандай қилиб Шарлиз Тероннинг актриса бўлишига ёрдам берган?

    11 апрел, 18:45

    2027 йилдан бошлаб “Оскар” мукофотида янги номинация пайдо бўлади

    11 апрел, 19:35

    “Сичқон” драмаси юлдузи Ли Син Ги судда 403 минг доллар ундириб олди

    12 апрел, 09:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.