• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино Шоу-бизнес

    “Фантомас” 61 ёшда: дунё томошабинларининг севимли комедияси қандай суратга олинган?

    Француз кинематографияси тарихида “Фантомас” трилогияси алоҳида ўрин тутади. 1964—1967 йилларда режиссёр Андре Юнебел томонидан суратга олинган фильм ўзининг ажойиб сюжети, саргузаштларга бой саҳналари ва актёрлар маҳорати билан миллионлаб томошабинларнинг қалбидан жой олди. Айниқса, бош ролларни ижро этган Жан Маре ва Луи де Фюнес лойиҳани унутилмас асарларга айлантирди.

    Фото: Дзен

    “Фантомас” ғояси қандай пайдо бўлган?

    Фото: Дзен

    Фантомас аслида ХХ аср бошларида яратилган француз адабий образидир. Бир куни Маре тасодифан ўзининг китоб жавонида 1910 йиллардаги шафқатсиз ёвуз Фантомас (французча “шарпа”) ҳақида ҳикоя қилувчи бир романни кўриб қолади. Натижада у Юнебелни 1960 йилларда замонавий Францияда фильм суратга олишга таклиф қилади — Фантомаснинг ўша пайтгача суратга олинган бошқа 5 та фильмидан фарқ қилиши учун комедия йўналишида ижод қилишга қарор қилишади. Романдаги бош қаҳрамонларнинг исмларигина сақлаб қолинади — омадсиз комиссар Жюве, кучли ва жасур журналист Фандор, унинг гўзал қаллиғи Элен.

    Фото: Дзен

    Дарвоқе, комиссар Жюве ролини ўша пайтдаги яна бир буюк француз комик актёри Бурвил ўйнаши мумкин эди. Бироқ соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли у ролини дўсти Луи де Фюнесга беради. Ўша пайтда Бурвил аллақачон машҳур комедик актёр эди.

    Фото: Дзен

    Шунингдек, Фантомас роли учун актёр Раймонд Пеллегринни таклиф қилиш ҳам режиссёр режасида бўлган, у аввал ҳам Жан Маре билан бирга режиссёр иштирокида “Париж сирлари” фильмида ишлаган. Аммо унинг ориқлиги туфайли бош ролга тасдиқланмаган. Қизиқарлиси, Пеллегрин лойиҳадан четда қолмади, у Фантомас қаҳрамонига француз тилида овоз берди.

    Фильм қандай суратга олинган?

    Фото: Дзен

    1. 1960 йилларда махсус эффектлар ҳозиргидек ривожланмаган эди. Шу боис фильмда кўпроқ декорациялар, грим ва актёрларнинг ҳаракатлари орқали қизиқарли саҳналар яратилган. Бунинг учун Жан Маренинг 2 соат бажариладиган гримга бўлган сабр-тоқати катта рол ўйнаган, чунки у ҳар сафар турли ниқобларда кўриниш берар эди.

    “Бу синтетик ниқоб жуда иссиқ ва тор эди, қуёшда у тошдек қаттиқ бўлиб қоларди. Натижада менда аллергик реакция бошланди, юзим кун бўйи қичишарди, Фантомас ролини ўйнашни давом эттиришдан бош тортишимга сабаблардан бири ўша даҳшатли ниқоб эди”, деган актёр.
    Фото: Дзен

    2. Жан Маре ва Луи де Фюнес ўртасидаги муносабатлар суратга олиш майдончасида унчалик илиқ бўлмаган. Жан Маре Луи де Фюнеснинг доимий импровизация қилиш одатидан ранжиган, чунки у сценарийга қатъий амал қилиш керак, деб ҳисоблаган. Бундан ташқари, комиссар Жювени ижро этган Фюнес охир-оқибатда Фандордан кўра машҳурроқ бўлиб кетгани ҳам Жан Марега оғриқли бўлган.

    Фото: Дзен

    Жан Маре фильм рекламасидан ҳам, фильм ижодкорлари ва Луи де Фюнесдан ҳам жуда ранжиган. Чунки рекламада, гўёки Фюнес барча хатарли трюкларни ўзи бажаргандек кўрсатилган эди. Аслида эса трюкларнинг асосий қисмини айнан Жан Маре ижро этган, Фюнес эса фақат айрим саҳналарда иштирок этган холос.

    Фото: Дзен

    3. Жан Маре фақат Фандор ва Фантомас ролларини эмас, балки жами 8 та турли образни ижро этган:

    • Фандор
    • Фантомас
    • Лорд Шелтон (1-фильм)
    • Қамоқхона нозири (1-фильм)
    • Профессор Лефевр (2-фильм)
    • Маркиз де Растелли (2-фильм)
    • Гангстер Жузеппе (3-фильм)
    • Уолтер Браун (3-фильм)
    Фото: Дзен

    4. Фильмнинг иккинчи қисмида Эленнинг укаси ролини Луи де Фюнеснинг ўғли — Оливье де Фюнес ижро этган. Кейинчалик у отаси билан яна бир неча фильмда суратга тушган. Оливье ролини маҳорат билан ижро этган бўлса-да, вояга етганида актёрлик карьерасидан воз кечади. У фуқаролик авиакомпаниясида учувчи бўлишни танлайди.

    Фото: Дзен

    5. “Фантомас ғазабда” фильмидаги парашютдан сакраш саҳнаси ҳақиқатан ҳам эркин қулаш режимида суратга олинган. Бу ўша давр учун янгилик ва катта хавфга эга саҳна бўлган.

    6. “Фантомас Скотланд Ярдга қарши” фильми гарчи сюжет бўйича Шотландияда бўлиб ўца-да, фильм асосан Францияда суратга олинган. Фақат кинонинг энг биринчи саҳнаси ҳақиқатан ҳам Шотландияда тасвирга олинган.

    Фото: Дзен

    7. Дастлаб “Фантомас” камида 10-12 қисмдан иборат сериал режалаштирилган эди. Хусусан, Фантомас саргузаштларининг 4-қисмини суратга олиш учун Москвада тайёргарлик кўриш бошланади, у ерда Юнебелнинг ўзи кинофестивалда қатнашишга муваффақ бўлди. Тўртинчи эпизод Fantomas à Moscou — “Фантомас Москвада” деб номланиши керак эди. Бошқа версияга кўра эса Fantomas Rit — “Фантомас кулмоқда”. Фильм сюжети Фантомаснинг қизи бўлиб чиққан гўзал Эленнинг (Милен Демонго) саргузаштлари атрофига қурилганди. Ўша пайтларда “Совет экрани” журнали яқинлашиб келаётган тўртинчи қисм ҳақида хабар ҳам берган.

    Фото: Дзен

    Бироқ французлар Россия пойтахтида суратга олиш жуда қийин ва қимматга тушади деган қарорга келади. Бундан ташқари Жан Маре ҳам Луи де Фюнес билан умумий тил топиша олмай қолади — комик актёр томошабинларнинг бор эътиборини ўзига қаратиб олганига ғаши келади. Аслида ҳам шундай эди.

    8. Франциянинг ўзида фильм кулгили комедия сифатида қабул қилинган, аммо миллий фильм сифатида тан олинмаган. Картина ҳали ҳам вақти-вақти билан француз телевидениесида намойиш этилади. Аммо СССРда лойиҳа энг машҳур жанговар фильм ҳисобланган ва биринчи йилиёқ 60 миллиондан ортиқ томошабин кўрган.

    Фото: Дзен
    Фото: Дзен

    СССР ва Франциядан ташқари фильм АҚШ, Италия, Германия ва Японияга ҳам чиқарилган. Охирги 3 та давлатда ҳам у жуда машҳур бўлиб, томошабинларнинг севимлисига айланади.

    10 апрел, 15:40   Изоҳ (0)   2815
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Фильм#кино#француз#Фантомас

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Эллик ёшида машҳур бўлган кичкина одам — катта актёр Луи де Фюнес ҳақида қизиқарли фактлар

    06.08.2020, 18:46

    Юрий Яковлев, Чарли Чаплин ва бир фильмда бир нечта образларни гавдалантирган бошқа машҳурлар (видео)

    19.07.2022, 20:44

    Машҳур фильмда Фантомас образини гавдалантирган актёр ҳаётда қандай кўринишга эга бўлган? 

    05.08.2023, 14:35

    Афсонавий трилогия — “Фантомас” қандай суратга олинган ва нега Луи де Фюнес фильмнинг давомида роль ўйнашдан бош тортган? 

    23.07.2024, 13:50

    Машҳур фильмлар туфайли ўша давр одамларининг орзусига айланган буюмлар

    26.11.2024, 11:40

    Анжелина Жоли ва Бред Питтнинг олти нафар фарзанди ҳозир қандай кўринишда ва нималар билан банд?

    28.11.2024, 18:40

    Катталар учун: ҳар қандай томошабинни сеҳрли оламга етаклайдиган эртак-фильмлар (трейлер)

    11.12.2024, 15:45

    Янги йил байрами ҳақидаги энг яхши комедиялар (трейлер) 

    16.12.2024, 12:30

    Турк актёри Мурат Йилдирим ва француз актрисаси Ева Грин Мартин Скорсезенинг янги фильмида бирга суратга тушади

    24.12.2024, 16:40

    IMDb рейтинги бўйича кино тарихидаги энг яхши 10 та комедия (трейлер)

    26.12.2024, 09:56

    Плагиат эмас, шедевр: “Кавказ асираси” ва “Бриллиант қўл” хорижий фильмлардан илҳомланиб яратилганини билармидингиз?

    4 феврал, 15:30

    Бир неча йил олдин бутун дунёга машҳур бўлган юлдузлар ҳозир қандай кўринишга эга?

    27 феврал, 17:08

    Тарихда ўчмас из қолдирган буюк аёллар ҳақидаги энг яхши фильмлар

    8 март, 10:45

    “Оскар”га номзод бўлган, лекин уни қўлга кирита олмаган қизиқарли мультфильмлар (трейлер)

    13 март, 13:04

    Турли сабабларга кўра мухлисларига ёлғон гапирган Голливуд юлдузлари (фото)

    4 апрел, 18:45

    Отасидан эрта айрилган, француз адабиётига қизиққан, онаси сабаб кинога кириб келган машҳур корейс актёри — Ли Бён Хон ҳақида қизиқарли фактлар

    5 апрел, 12:43

    Голливуд актёри Жуд Лоу “Кремль сеҳргари” фильмида Россия президенти Владимир Путин ролини ижро этмоқда

    27 март, 10:29

    Қайси бири кўпроқ даромад келтиради: ремейклар ёки оригинал фильмларми?

    4 апрел, 23:26

    Айшвария Рай биринчи ўринда эмас: Болливуднинг энг бадавлат актрисаси ким?

    3 апрел, 18:57

    Улуғбек Қодиров севимли партнёрлари, автомобили ва сўнгги қиммат хариди ҳақида сўзлаб берди 

    3 апрел, 11:47

    Машҳурликда рафиқасидан ўта олмаган ва миш-мишлар гирдобида яшайдиган Болливуд юлдузи Ажай Девган 56 ёшда

    3 апрел, 13:48

    Дорамалар даври қандай бошланганди? Дунё томошабинларини экран қаршисига михлаган энг машҳур сериаллар

    3 апрел, 16:52

    5 йил олдин қироллик ваколатларидан воз кечган шаҳзода Гарри ва Меган Маркл қандай кун кечирмоқда?

    4 апрел, 14:19

    “Гонорарим бир умр хотиржам яшашга етмасди”: “Узуклар ҳукмдори”даги Фродо — Элайжа Вуд лойиҳадан жуда кам фойда олгани ҳақида сўзлаб берди 

    5 апрел, 09:35

    Ли Ён Э — Ўзбекистон биринчи хонимидан миннатдорлик хатини олган Тангем ҳақида нималарни биламиз?

    5 апрел, 14:06

    Ўртоқ Сааховнинг шляпаси, Жек Николсоннинг болтаси: аукционда рекорд нархга сотилган машҳур фильмлар реквизитлари

    7 апрел, 09:47

    Яхши актёр, аммо ёмон эр: Жеки Чан нима сабабдан фарзандларидан юз ўгирган?

    8 апрел, 12:57

    Ўзбек киноижодкорларининг “Чимилдиқ” фильми Қозоғистон ва Озарбайжон кинотеатрларида намойиш этилмоқда

    8 апрел, 15:40

    Пайқамагансиз ҳам: севимли мультфильмларимиздаги яширин маъно ва ишоралар

    9 апрел, 08:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда амалдор аэропорт ходимлари юк ҳақини тўлашни сўрагани учун уларнинг суякларини синдирди (видео)

    Дунё | 5 август, 00:10

    Британия ноқонуний миграцияга қарши курашиш учун 132 млн доллар ажратади

    Дунё | 4 август, 23:50

    Ал-Ақсо масжидига бостириб кириш барча мусулмонларга қарши қилинган таҳдиддир — Фаластин ҳукумати

    Дунё | 4 август, 23:40

    Андижонда фуқаро хонадонида ноқонуний “газ бункери” аниқланди

    Ўзбекистон | 4 август, 23:30

    Тошкент вилоятида ёш ўқитувчилар учун 45 кунлик интенсив курс якунланди

    Ўзбекистон | 4 август, 23:21

    Apple Siri ишлаб чиқувчилар жамоасини қайта тузишга ва ChatGPT’га рақобатчи яратишга қарор қилди

    Дунё | 4 август, 23:10

    Ўзбекистонда бир йилга мўлжалланган газ субсидияси олти ойда тўлаб бўлинди

    Иқтисодиёт | 4 август, 23:00

    “Манчестер Юнайтед” Винисиус учун “Реал”га 200 млн евро таклиф қилишга тайёр

    Спорт | 4 август, 23:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.