• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Фильмда рол ўйнашни хоҳламаган, лекин мажбур қилинган Голливуд актёрлари

    Мазкур актёрлар турли сабабларга кўра баъзи фильмларда мажбуран иштирок этган.

    Даниэль Крейг — “007: Спектр”

    Дастлаб Даниэль Крейг “Роял казиноси” фильмида Жеймс Бонд ролини ижро этишга рози бўлишни истамаган. Бироқ Даниэль барибир Бондиана қисмига айланди ва учта фильмда суратга тушди. Крейг “007: Спектр” номли тўртинчи қисмда қатнашишни хоҳламаган бўлса-да, шартнома мажбуриятлари туфайли унда ўйнашга мажбур бўлди. Шундан сўнг Крейг энди ҳеч қачон Жеймс Бонд ролини ижро этмаслигини ва бундан кўра ўзини ўлдиришни афзал кўришини айтди. Даниэль, шунингдек, агар яна Бонд ролини ўйнайдиган бўлса, буни фақат пул учун қилишини тан олди. 6 йилдан кейин эса Крейг ижросидаги Жеймс Бонд қиссасини тўлиқ якунлаган “Ўлиш вақти эмас” фильми экранларга чиқди.

    Вупи Голдберг — “Теодор Рекс”

    90 йиллар бошида Вупи Голдберг “Ҳаракат қил, синглим” ва “Руҳ” каби фильмларда рол ўйнаб, “Бинафшаранг гулзор” ва “Сакровчи Жек” фильмларидан кейин эришган муваффақиятини янада мустаҳкамлади. Вупи ниҳоятда машҳур актрисага айланди, New Line Cinema студияси эса унга ҳали на сюжети, на режиссёри, на бошқа бирор нарсаси бўлган фильмда рол ўйнаши учун беш миллион доллар тўлашга тайёр эди. Вупи таклифни қабул қилди, беш миллионни олди ва бир муддат ўтгач, қандай фильмда суратга тушиши кераклигини билди.

    Голдберг “Теодор Рекс” сценарийсини ўқигач, фильмда қатнашишдан бош тортди ва ўша беш миллионни қайтармоқчи бўлди. Шу пайт студия шартномани бузгани учун унга қарши йигирма миллион долларлик даъво қўзғатишга тайёрлигини маълум қилди. Вупи бундай катта суммани тўлолмасди. Шу боис у таклифни қабул қилишга мажбур бўлади ва 90 йилларнинг энг ёмон фильмларидан бирида рол ижро этди.

    Натали Портман — “Тор 2: зулмат салтанати”

    Натали Портман “Леон”, “Қора оққуш”, “Биродарлар” ва “Вендетта” каби машҳур фильмларда рол ўйнагани сабабли унинг  “Тор” суперқаҳрамонлар фильмида қатнашишга рози бўлгани томошабинларни ҳайратга солди. Натали учун бу яхши тажриба бўлган бўлса-да, уни такрорлашни унчалик истамасди. Шу боис “Тор 2: зулмат салтанати” фильмидаги ролини такрорлашга фақат фильмни аёл режиссёр Петти Женкинс суратга олишини билганидан кейингина рози бўлди. Бироқ Натали шартнома имзолаганидан сўнг, Петти кутилмаганда ишдан бўшатилди ва унинг ўрнига Алан Тейлор тайинланди.

    Портман дарҳол фильмни тарк этишга уринди, аммо аввалроқ тузилган шартнома туфайли қолишга мажбур бўлди. “Тор 2: зулмат салтанати” ўша пайтда Marvel’нинг энг омадсиз фильмларидан бирига айланди, шунинг учун “Леон” юлдузи учун бу фильмда иштирок этиш пулдан бошқа ҳеч қандай ижобий натижа келтирмади. Тўққиз йил ўтгач, Натали яна бир бор “Тор” фильмида рол ўйнади, бироқ бу сафар унинг роли анча кенгайтирилди — илгари Жейн Фостер иккинчи даражали қаҳрамон ва “бош қаҳрамоннинг севгилиси” бўлган бўлса, “Тор: муҳаббат ва момақалдироқ” фильмида у ўзи суперқаҳрамонга айланди ва қўлига болға олди.

    Женнифер Гарнер — “Электра”

    Женнифер Гарнер “Перл Ҳарбор” фильми ва “Жосус” сериалида рол ўйнаган таниқли актриса эди. У “Қўрқмас” ва “Электра” фильмлари учун шартнома имзолайди. “Қўрқмас” 2003 йилда экранларга чиқди, аммо кутилган натижаларни бермади: 78 миллион долларлик бюджет билан атиги 179 миллион доллар ишлаб топди. Эътиборли томони шундаки, бундай кўрсаткичлар студияни умуман ташвишга солмади. Аксинча, улар вазиятдан фойдаланиб, Женнифер Гарнерни “Жосус” сериалидан олиб, “Электра” фильмида рол ўйнашга мажбур қилишди. Актрисанинг бунга ҳеч қандай истаги йўқ эди, бироқ у “йўқ” деёлмасди. Натижада фильм прокатда муваффақиятсизликка учради ва “Қўрқмас”нинг давоми бутунлай йўққа чиқди.

    Ченнинг Татум — “Илон ҳамласи”

    Ёш ва истиқболли актёрлар кўпинча студиялар билан бир нечта фильмга шартнома тузишади, аммо кейинчалик бундан афсусланишади, чунки бундай келишувлар уларнинг кинодаги танловини чеклайди. “Мураббий Картер” фильмидан сўнг Paramount студияси билан учта фильмга шартнома имзолаган Ченнинг Татум ҳам шундай вазиятга дуч келди. Бироқ студия у билан фақат тўрт йилдан кейин “Илон ҳамласи” фильми ишлаб чиқарилишни бошлаганда боғланди. Ўша пайтга келиб Ченнинг “Олдинга қадам”, “Қоидаларсиз жанг” ва “Жонни Д.” фильмларида суратга тушишга улгурган, шунингдек, карьерасини давом эттиришга тайёр эди. Аммо эски шартнома унинг режаларини бузди. У тузоққа тушганини ва ҳаётидан уч йилни оладиган учта ишга боғланишга мажбур бўлганини тушунди. Уларнинг ҳеч бири “Мураббий Картер” даражасида бўлиши аниқ эмасди.

    Бред Питт — “Троя”

    Карьерасининг чўққисида Бред Питт Warner Bros студияси билан шартнома имзолаган бўлса-да, бир сафар мажбуриятларини бажармай, ноилож “Троя” фильмининг асосий актёрлар таркибига қўшилишга мажбур бўлди. Бу иш машҳур актёрнинг сараланган фильмографиясига кирса-да, унинг ўзи бу фильмни ёқтирмайди. Унингча, “Троя” тарихида ҳеч қандай жумбоқ ёки қизиқарли сюжет бурилишлари йўқ эди. Бунинг устига, доим кадр марказида бўлиш унга завқ бермай қўйганди. Шунга қарамай, Питт “Троя”дан миннатдор эканлигини тан олади.

    Эмили Блант — “Гулливернинг саёҳатлари”

    Эмили Блант “Қаттиққўл хоним” фильмида ўйнагач, унинг карьераси юксалиб, бир йилда уч-тўртта фильмда суратга туша бошлади. Муваффақият чўққисида Эмили “Гулливернинг саёҳатлари” лойиҳасига розилик берди, аммо кўп ўтмай бу қароридан афсусланди. Чунки тез орада унга “Темир одам 2” фильмида Наташа Романофф ролини ўйнаш таклиф этилди. Шу ондаёқ “Гулливернинг саёҳатлари” Блант учун ўзини кўрсатиш имконияти эмас, балки катта франшизага йўл очишга тўсиқ бўлиб қолди. Эмили “Гулливернинг саёҳатлари”дан воз кечишга тайёр эди, бироқ бунинг иложи бўлмади ва Наташа роли Скарлетт Йоханссонга насиб этди. Кейинчалик актриса Роб Леттерман фильмидаги иштирокидан афсусланганини бир неча бор таъкидлади, аммо “Темир одам 2”да суратга туша олмаганидан кўпроқ ачинишини айтди.

    18 март, 09:46   Изоҳ (0)   6351
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Голливуд#фильмлар

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    2024 йилда энг кўп даромад келтирган фильмлар топ 15 талиги

    13 январ, 09:41

    64 ёшли актёр Жан-Клод Ван Дамм ўзининг машҳур рақсини такрорлади (видео)

    25 январ, 14:40

    Машҳурлик чўққисига етганда кинони тарк этган жаҳон юлдузлари 

    31 январ, 18:51

    Леонардо Ди Каприо ҳақида кўпчилик билмайдиган 22 та факт: энг юқори гонорари, сиёсий қарашларидан тортиб болаликдаги қадрдон дўстигача

    5 феврал, 09:39

    Ўзбек дубляжининг янги истиқболлари

    6 феврал, 12:00

    Жеки Чан, Ван Дамм ва бошқа жангари фильмлар юлдузларининг қизлари қандай кўринишда? (фото)

    13 феврал, 13:15

    Киану Ривз Голливуддаги энг меҳрибон ва камтар актёр эканини исботловчи ҳолатлар

    15 феврал, 10:15

    “Том ва Жерри” 85 ёшда: болалигимизни ёдга солувчи мультфильм қандай яратилган?

    17 феврал, 09:36

    Атиги биргина роли билан карьерасини сақлаб қолган Голливуд актёрлари

    18 феврал, 12:37

    Аҳмоқона, ғалати ва ҳайратланарли сабабларга кўра машҳур роллардан воз кечган Голливуд актёрлари

    19 феврал, 09:43

    Машҳур шпагат, Голливудга йўл очган “Қонли Спорт” фильми, уйқу дорига қарамлик — Ван Дамнинг ҳаёт йўли

    25 феврал, 11:48

    Оламшумул машҳурликдан сўнг ғойиб бўлиб, улғайгандан кейингина экранларга қайтган актёр болалар

    28 феврал, 14:56

    Голливуд актёрлари ва уларнинг дублёрлари (фото) 

    28 феврал, 19:10

    “Ўргимчак одам” трилогиясининг актёрлари 23 йилдан сўнг қанчалик ўзгарган?

    1 март, 12:55

    24 та асосий номинация: “Оскар” кимга берилишини ким ҳал қилади?

    3 март, 15:35

    Машҳур ролларидан воз кечишга мажбур бўлган Голливуд актёрлари

    3 март, 14:45

    2024 йилда энг кўп гонорар олган Голливуд актёрлари рейтинги эълон қилинди

    4 март, 13:39

    Голливудда суратга тушган кореялик актёрлар

    4 март, 17:35

    Ўз исми билан эмас, тахаллуси билан машҳурликка эришган жаҳон юлдузлари

    5 март, 20:30

    Эдриан Броудининг нутқи “Оскар” тарихидаги энг узоқ давом этган нутқ бўлди

    6 март, 10:39

    Instagram: Эгизак неварали бўладиган Валижон Шамшиев, янги автомобиль харид қилган Феруза Норматова, имиджини ўзгартирган Алфия кампир

    6 март, 09:46

    Жанг санъатини ўзлаштирган жаҳонга машҳур актрисалар (фото)

    10 март, 13:50

    Голливуднинг машҳур “тансоқчиси” Кевин Костнер ҳозир қандай кўринишда? (фото)

    12 март, 11:55

    Ҳуқуқшунос, автопойгачи, ҳамшира: шоу-бизнесдан кетиб, оддий касб эгасига айланган Голливуд актёрлари

    13 март, 18:49

    Голливуд юлдузи Скарлетт Йохансон нима сабабдан ижтимоий тармоқлардан фойдаланмаслиги ҳақида сўзлаб берди

    13 март, 16:10

    Таниқли Голливуд актрисалари болалигида қандай кўринишда бўлган? 

    15 март, 09:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди




    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади

     

    Тавсия этамиз

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёев туғилган куни билан табриклаган барчага миннатдорлик билдирди

    Ўзбекистон | 25 июл, 09:52

    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси

    Реклама | 25 июл, 09:00

    Тошкент вилояти чегарасида 180 та iPhoneʼни яширин олиб ўтаётган “йўловчи”лар ушланди

    Ўзбекистон | 25 июл, 09:44

    Конференциялар Лигаси саралаш. “Башакшеҳир” илк баҳсда ғалаба қозонди. Шомуродов захирадан майдонга тушди

    Спорт | 25 июл, 09:20

    “Франция Фаластин давлатини тан олади” — Макрон

    Дунё | 25 июл, 09:12

    Президентни ҳақоратлашда гумонланган ўзбекистонлик Озарбайжонда ушланди

    Ўзбекистон | 25 июл, 08:50

    Ўзбекистонда ярим йиллик солиқ тушумлари 20 фоиз кўпайди

    Ўзбекистон | 25 июл, 08:41

    Трамп Маск билан низо туфайли унинг бизнесини барбод қилмаслигини билдирди

    Дунё | 24 июл, 23:44

     Қатор хорижий етакчилар ва ҳамкорлар Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табриклади

    Ўзбекистон | 24 июл, 22:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.