• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Сирдарё вилояти аҳолиси орасида боқиманда кайфиятидагилар кўпчиликни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда 22 август куни депутатлар билан ўтказилган йиғилишда вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов айтиб ўтди.

    Foto: Telegram / Erkinjon Turdimov
    Фото: Telegram / Эркинжон Турдимов

    Ҳоким сўзларига кўра, ҳудуд аҳолисини иш билан таъминлаш имконияти бошқа вилоятлардагига қараганда юқори. Бироқ одамлар мавжуд бўш иш ўринларидан бехабар қоляпти. Натижада қўшни вилоятлардан келган мутахассислар Сирдарёда ишламоқда.

    “Маҳалла еттилиги эътиборсизлиги, фуқароларимиз боқимандалик кайфиятига берилаётгани эвазига ҳам ўзимизда иш туриб, одамларимиз ишламаяпти. Бошқа жойдан келган жуда кўп фуқаролар бизда меҳнат қилмоқда. Кенг жамоатчилик, маҳаллий еттилиги вилоятдаги мавжуд иш ўринларини жойларда етарлича тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришлари керак. Биз ўзимизни айбдор ҳисоблашимиз лозим”, деди ҳоким.

    Эркинжон Турдимовнинг айтишича, вилоятда аксар маҳалла раислари ва мансабдорлар нима иш билан шуғулланишни билмайди. Улар орасида “куним ўца бўлди”, дейдиганлари ҳам бор.

    “Барча даражадаги раҳбарлар маҳаллаларга бориб, одамларни ишга жалб қилишимиз керак. Ишламайдиган одамлар кўпайиб кетяпти, улар боқимандалик кайфиятига берилмоқда. Ишламайдиган одамга нафақа-пафақа бермаслигимиз лозим. Баъзиларга бориб, “ойлик уч миллион сўм”, десангиз, “бу пулга ишламайман”, дейди. Савиянгиз ўзи уч миллионлик, бошқа пул бера олмайди.
    Агар кўпроқ пул оламан десангиз, мутахассис бўлишингиз, ўқишингиз керак. Ўқимасангиз, сизга ҳеч ким пул бермайди, хоҳласангиз шу. У ишлаши керак. Йўқ, уч миллионга ишламай, уйида ўтиришни афзал билади. Бунақа бўлмайди. “Дипломим бор”, дейди. Диплом бўйича оддий савол-жавоб қилсангиз ҳам билмайди. Бундай диплом кимга керак? У қоғоз, диплом эмас. Шунинг учун дипломи бор одам эмас, билими бор, қўлидан иш келадиган одам кўпроқ ойлик олади. Замон шундай бўлиб кетяпти”, деди ҳудуд раҳбари.

    Эркинжон Турдимов аҳоли мурожаатлари кўпайгани, жойига бориб ўрганилса, аксар одамлар боқиманда кайфиятда бўлиб қолганини таъкидлади. Улар орасида “фақат бергин”, дейдиганлари кўп учраётганини урғулади. Ҳоким ўз нутқида камбағал билан боқиманданинг фарқи катталигини ҳам тушунтирган.

    “Энг асосий мақсадимиз — одамларимизни ишлашга ўргатиш, боқимандаликдан чиқариш. Камбағал билан боқиманданинг фарқига боришимиз керак. Камбағалда боқувчиси бўлмайди, шароити оғирлиги сабаб ишлай олмайди. Ишлашга имконияти йўқ. Шу сабаб унга ёрдам қўлини чўзишимиз зарур.
    Лекин қўлидан иш келадиган, уйида вояга етган фарзанди борларни қандай қилиб камбағал дейишимиз мумкин? У камбағал эмас, боқиманда. Уни боқимандаликдан чиқаришимиз керак. Ишласа, унга ҳақ беришимиз лозим. Ишламаса, унга ёрдам бермаслик керак. Боқимандага шароит, йўл-йўриқни кўрсатиб, ишлагин дейишимиз, иш беришимиз муҳим. Ишламаса, ана катта кўча”, деди вилоят раҳбари.

    Аввалроқ Эркинжон Турдимов депутатлар обрўси баланд бўлиши кераклиги, улар сайловчилар масалаларини ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши зарурлигини айтганди. Ҳоким ўз чиқишларидан бирида ободонлаштириш бригадаси бошлиғи қўл остида ишлайдиган аёл номига кредит олиб ҳажга борганини танқид қилган.

    22 август, 23:41   Изоҳ (0)   389
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.