2023 йилда NASA’нинг OSIRIS-REx зонди Ерга намуналарини олиб келган Бенну астероиди ҳақиқий вақт капсуласи эканлиги аниқланди. Янги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, у бутун Қуёш тизимидан ва ҳатто юлдузлараро бўшлиқдан энг қадимги моддалар аралашмасини ўзида сақлайди. Тадқиқот натижалари Nature Astronomy журналида эълон қилинди.

Олимлар Бенну зарраларида Қуёш туғилишидан олдин пайдо бўлган юлдуз чангининг изларини, шунингдек, эҳтимол юлдузлараро муҳитда ҳосил бўлган ғайриоддий изотоп таркибли органик моддаларни топдилар.
Таҳлиллар шуни тасдиқладики, Бенну “ота-она” астероиди кўп миқдорда музни ўз ичига олган бўлиб, у маълум вақтда эриб, минераллар билан реакцияга киришган. Натижада, таркибида нисбатан паст ҳароратда - тахминан 25 даража атрофида сув ва қаттиқ жинслар ўзаро таъсирлашиши натижасида ҳосил бўлган бирикмалар сақланиб қолган. Бу эса қадимги жисм ичида миллиардлаб йиллар давомида ҳаёт кимёси учун муҳим бўлган жараёнлар содир бўлган бўлиши мумкинлигини англатади.
Бундан ташқари, доналар юзасида космик нураш излари - микрометеоритларнинг зарбалари ва қуёш шамоли таъсирида ҳосил бўлган микроскопик кратерлар ҳамда эриган жинсларнинг сачраган излари кўринади. Бу кузатувлар шуни кўрсатадики, астероид моддаси ҳам ички, ҳам ташқи томондан доимий равишда ўзгариб турган.
Олимларнинг таъкидлашича, бундай намуналарни Ерга тушган метеоритлар билан таққослаш қийин, чунки метеоритлар атмосферадан ўтиш пайтида ўзгаришга учрайди. Демак, OSIRIS-REx каби тупроқни тўғридан-тўғри қайтариш миссиялари Қуёш тизимининг қандай шакллангани ва ривожлангани ҳақида энг “соф” тушунчани беради.
Бундан аввал Қуёш тизимида яшаш учун барча шароитларга эга сайёра аниқлангани хабар қилинганди.
Швециянинг Чалмерс технология университети олимлари қизил ўта гигант DFК 52 атрофида галактикамизда маълум бўлган энг йирик газ ва чанг пуфагини аниқлагани хабар қилинганди. Отилиб чиққан модданинг массаси Қуёш массасига тенг бўлиб, пуфакнинг ўзи 1,4 ёруғлик йили масофасига чўзилган.
Изоҳ (0)