Андижон вилоятида “Тиғ” тадбирлари доирасида 811 та ҳолат аниқланди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, вилоятда бир ойда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар билан боғлиқ суд ишларнинг 527 таси кўриб чиқилган бўлиб, 8 та ҳолат бўйича маъмурий қамоқ, 407 та вазиятда маъмурий жарима ҳамда 31 ҳолат юзасидан келгусида бундай ҳаракатни такрорламаслик тўғрисида огоҳлантириш берилган.

Тадбирлар доирасида вилоятда содир этилиши мумкин бўлган жиноятларнинг ҳам олди олинган. Шу каби ҳолатлардан бирида Андижон шаҳрида бир гуруҳ шахсларнинг ёнидан пичоқ, махсус ясалган таёқлар, ўткир тиғли болталар борлиги аниқланган.
Тўпланган ҳужжатлар судга юборилиши натижасида 5 нафар ҳуқуқбузарга нисбатан 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Изоҳ (0)