Эрон ва Озарбайжон чегарасида 26 апрель куни отишма содир бўлди, ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Озарбайжон чегара хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, Эрон орқали 7 киши Озарбайжонга гиёҳванд моддаларни ноқонуний олиб киришга уринган. Чегарачилар уларга огоҳлантирувчи ўт очган. Бироқ қонунбузарлар уларга қуролли қаршилик кўрсатган. Шундан сўнг Озарбайжон чегарачилари улардан бирини зарарсизлантирган. Уч нафари эса қочиб кетган.
Ички ишлар вазирлиги ходимлари билан ҳамкорликда олиб борилган қидирувда яна уч нафарини қўлга олган. Улар Озарбайжоннинг Балакен туманида яшовчи фуқаролар ҳисобланади.
Воқеа жойидан 51 килограмм 884 грамм гиёҳвандлик ва психотроп моддалар топилиб, мусодара қилинган. Зарур тезкор-тергов тадбирлари давом этмоқда. Ҳодиса юзасидан Эрон чегара вакиллари билан учрашув бўлиб ўтган.
Изоҳ (0)