Эрон ва Афғонистон чегарасида эронлик чегарачилар муҳожирлар томон ўқ узиши оқибатида афғонистонлик ўсмир ҳалок бўлди. Бу ҳақда Hasht-e Subh Daily хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса 7 майга ўтар кечаси Афғонистон ва Эрон чегарасида Нимрўз вилоятида содир бўлган. Эрон чегарачилари чегарани ноқонуний кесиб ўтмоқчи бўлган бир гуруҳ Афғонистон фуқароларига қарата ўт очган.
Оқибатда Бодғис вилоятида истиқомат қилувчи Нажиб исмли 17 ёшли афғонистонлик ўсмир ҳалок бўлган.
Ҳар куни юзлаб Афғонистон фуқаролари қашшоқлик, ишсизлик ва хавфсизлик муаммолари туфайли ноқонуний йўллар орқали Афғонистондан Эронга кетмоқда. Бу ҳолат “Толибон” Афғонистон ҳукуматига келганидан кейин янада кучайган.
Изоҳ (0)