• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Доғистондаги чегарачилар уйида теракт, Тошкентга учиши керак бўлган самолёт ҳалокати ва АҚШ—СССР дипломатик муносабатларининг ўрнатилиши. Кун хронологиясида 16 ноябрь

    16 ноябрь санасига боғлиқ диққатга сазовор воқеалар қаторидан Доғистондаги кўп қаватли уйда содир этилган теракт, Тошкентга учаётган самолёт ҳалокати ҳамда Вашингтон ва Москва ўртасида дипломатик муносабатларнинг ўрнатилишига оид фактлар ўрин олган.

    Каспийскдаги чегарачилар уйининг портлатилиши

    Бундан 26 йил олдин 16 ноябрь куни Доғистондаги Каспийск шаҳрининг Ленин кўчасидаги уй портлатиб юборилган эди. Теракт 69 кишининг умрига зомин бўлиб, Буйнакск, Москвадаги терактлар занжирининг биринчисига айланган.

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    Ленин кўчаси, 58 — Каспийск мудофааси «Дагдизель»нинг доимий ҳамкори бўлган Россия заводидаги ётоқхона портлатиб юборилган. Қурбонларнинг аксарияти — Шимолий Кавказ чегара округининг Каспийск бўлинмаси чегарачилари.

    «Ушбу даҳшатли кечада эрим ва уч нафар ўғлимдан айрилганман. Турмуш ўртоғим — тиббий хизмат капитани Андрей Швачев эди, у билан Саратов, Байкалортида бирга хизмат қилганмиз. Каспийскка фожиадан икки йил олдин тайинланган», — дея эслайди Елана Залова. Оиланинг катта ўғли Геннадий — 11 ёшда, Павел — 8 ёшда, Олег эса 5 ёшда бўлган.

    Каспийск марказида 1991 йилда қурилган тўққиз қаватли уйда чегарачилар яшаган. Аввалига у «Волна» пансионатининг корпусларидан бири бўлган. 1992—1993 йилларда Доғистонда Каспий денгизининг Туркия, Эрон, Озарбайжон ва Қозоғистон билан чегарасини қўриқлаш учун Каспийск чегара бўлинмаси тузилган ва бино шаҳар ҳокимияти ихтиёрига топширилган. Ўз навбатида юқори тўртта қаватга чегарачи офицерларнинг оилалари жойлаштирилган. Пастки қаватларда эса шаҳар коммунал хизматлари жойлаштирилган. Фожиага қадар кўп қаватли уйда 200 га яқин одам яшаган бўлиб, уларнинг 80 нафари Федерал чегара хизмати офицерлари эди.

    Портлаш тунги 02:10 да 82 та квартирали панел уйда юз берган. У бутун бинога зарар етказган, битта секция бутунлай қулаб тушган. Вайрон бўлган қисмга 41 та квартира тўғри келган. Эни 80 метр келадиган уйда 40 метрли тешик пайдо бўлган. Портлаш эпимаркази бино ертўласида эди. Уй денгиз қирғоғида бўлгани боис портловчи модданинг бир қисми нам тортиб қолган ва ишламаган. Шу боис бинонинг ён қисмлари қисман омон қолган.

    Кўп қаватли уйда истиқомат қилганларнинг аксарияти вайроналар остида қолган. Ёрдамга биринчи бўлиб яқин атрофдаги уйларда яшовчи эркаклар етиб келган. Улар омон қолганларни ва ҳалок бўлганлар жасадларини чиқариб олишга киришган. Бир неча дақиқадан кейин фожиа жойига тез ёрдамнинг илк машиналари кела бошлаган. Террорчилик акти ҳудудига жалб этилган қутқарувчилар кун-у тун ишлаган. Кечалари улар прожекторлар ёруғи остида вайрон бўлган бинони тозалаган. Вайроналар ёнига вертолёт майдончаси қурилиб, ярадорлар Махачқалъага юборилган. Омон қолган аҳоли санаторийларга кўчирилган.

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    Қарийб 500 киши иштирок этган қутқарув ишлари 19 ноябрь куни соат 17:00 да якунланган. Бу вақтга келиб, тирик инсонларнинг барчаси қутқариб олинган. ФВВ раҳбарияти бинонинг қуламаган қисмини портлатишга қарор қилган. Бу қутқарув ишлари расман якунланганидан ярим соат ўтиб амалга оширилган.

    Мураккаб авария-қутқарув ишлари давомида вайроналар остидан 106 киши чиқариб олинган, 69 киши ҳалок бўлган — уларнинг 55 нафари ҳарбий хизматчилар ҳамда уларнинг оила аъзолари эди. Шунингдек, яна 82 киши жароҳатланган. Саккиз нафар бола етим қолган, тўрт нафарининг онаси ёки отаси ҳалок бўлган.

    1996 йил 16—17 ноябрь кунлари Доғистонда мотам кунлари эълон қилинган. Кавказ махсус чегара округи прокуратураси портлаш сабаб терроризм моддаси бўйича жиноят иши қўзғатган. Бирданига иккита версия пайдо бўлган: «чеченлар изи» ёки асосий версия — қурол-яроғ, гиёҳванд моддалар ва қора икралар ташиш билан шуғулланувчи чегарачилар билан келиша олмаган контрабандачилар. Тергов Россия президенти назоратига олинган ва узоқ давом этган. 2003 йил кузида иш жиноятни содир этганлар шахси аниқланмагани боис тўхтатилгани маълум бўлган.

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    Каспийскдаги қулаган уй ўрнига ҳалок бўлганлар хотирасига стела ўрнатилган. Уларнинг исмлари мармар плиталарга битилган, атрофига дарахтлар экилган. 2020 йил мемориал ёнида янги аллея пайдо бўлган. У ерга экилган дарахтлар сони террорчилик акти қурбонлари сонига тенг.

    СССР тарихидаги энг йирик авиаҳалокат — Свердловскда қулаган Ил-18

    1967 йил 16 ноябрь куни Свердловскдаги «Колсово» аэропортида ўша вақтда СССР авиацияси тарихидаги энг йирик ҳалокат содир бўлганди. Ил-18 собиқ иттифоқда «оқ қоғоздан» бошлаб лойиҳалаштирилган биринчи йўловчи самолёти эди.

    Фото: Airliners

    Фото: Airliners
    Биринчи Ил-18 самолёти 1957 йил 4 июль куни ҳавога кўтарилган. 1958 йил парвоз оғирлиги 58 тонна ва салонида 89 та ўринга эга Ил-18А модификацияси яратилган. Уларга Аи-20 нинг двигателлари ўрнатилган. Самолёт ишончли экани ва бошқарувнинг осонлиги экипажнинг кўплаб хатоликларига кўз юмиш имконини берган. Шунга қарамай, ҳаво кемасидан фойдаланишнинг дастлабки 10 йилида қатор кўнгилсиз ҳодисалар содир бўлган.

    1959 йили Внуковода двигателнинг ишдан чиқиши оқибатида илк Ил-18Б аварияга учраган. Ўша йилнинг ўзида Кобулдан учган яна бир самолёт йўқолган — у тоғга урилганди. Орадан бир йил ўтгач, Боку—Москва йўналиши бўйича парвоз қилган Ил-18 нинг тўртинчи двигатели турбинаси ишдан чиққан ва бахтли тасодиф билан у ҳалокатга учрамаган. Аммо бир ойдан кейин Киев вилоятида Қоҳирадан учиб келаётган, ичида 27 нафар йўловчи бўлган ҳаво кемаси радарлардан йўқолиб қолган. Бунга самолётнинг тўртинчи двигателида юзага келган ёнғин сабаб бўлган.

    1960 йилларда ҳам бир неча самолёт ҳалокатга учраган, улардан бири Белградга қулаши оқибатида маршал Бирюзов бошчилигидаги ҳарбий делегация аъзолари вафот этган.

    Фото: Airliners

    Фото: Airliners

    1967 йил 16 ноябрь куни Урал фуқаролик авиацияси бошқармасининг Ил-18Б экипажи «Колсово» аэропортидан (Свердловск) Тошкентга учишга тайёрланган. Борт рақами 75538 бўлган самолёт уч йил олдин ишлаб чиқарилган бўлиб, у 5326 соат парвоз қилган, 2111 марта қўнишни амалга оширган эди. Командир маҳаллий вақт билан соат 21:02 да парвоз бошланганини билдирган, кўтарилиш кўрувчанлик жуда паст бўлган мураккаб об-ҳаво шароитида амалга оширилган.

    Шундан сўнг воқеалар ривожи жадаллашган. Стартдан тўрт километр узоқликда, 150 метр баландликда самолёт кескин равишда ўнгга оғиб кетиб, баландликни йўқота бошлаган ва учиш-қўниш йўлагининг охиридан қарийб 3 километр наридаги шудгорланган ерга қулаган.

    Аниқланишича, қулаш вақтида унинг тезлиги соатига 440 километрни ташкил этган, вертикал тезлиги сониясига 40 метр бўлган, самолёт 37 даража ўнг томонга оғган ҳолда, қаноти билан ерга урилган. Қулаш оқибатида самолёт конструкцияси бутунлай яксон бўлган, ерда ёнғин юзага келган. Ҳаво кемасининг қолдиқлари 300 метрга сочилиб кетган, ҳалокат оқибатида самолёт бортида бўлган 8 нафар экипаж аъзоси ва 99 йўловчининг ҳеч бири омон қолмаган.

    Ил-18 нинг ҳалокати сабабларини самолётнинг барча агрегатлари ва тизимлари ерга урилиши натижасида тўлиқ яксон бўлгани боис аниқлашнинг имкони йўқ эди. Версиялардан бирига кўра, ўнг двигателни бошқаришдаги носозлик туфайли юзага келган салбий тортишиш бўлиши мумкин. Бошқа бир версияда таъкидланишича, Пут-1М қурилмалар панелида юзага келган носозлик авиагоризонтни нотўғри кўрсатган. Комиссия хулосасида келтирилишича, нима бўлганда ҳам, ушбу носозликлар ҳалокатга бошқа омилларнинг мавжуд бўлган тақдирдагина юз берган.

    Фото: Airliners

    Фото: Airliners

    «Колсово»даги ҳалокат 1967 йил ҳолати бўйича СССРдаги энг йирик авиаҳалокатга айланган. Бу турдаги самолётларнинг қулаши шу билан тугамаган. Орадан уч ой ўтгач, Брацка туманида 9 минг метр баландликда учган Ил-18 қулаб тушган. У кутилмаганда пастлай бошлаган ва ҳавода парчаланиб кетган. 82 киши ҳалок бўлган.

    1970 йил февралда Самарқандга қўниш вақтида Ил-18 ерга урилиши оқибатида 92 киши ҳалок бўлган. Ил-18 ларнинг ҳалокати двигателларидаги муаммолар сабаб юз берган. Техникларнинг таъкидлашича, 1965 йилдан 1971 йилга қадар парвозга тайёрланаётган самолётларнинг двигателларида 37 та носозлик аниқланган ва яна қатор ҳалокатлар олди олинган.

    1974 йил 27 апрель куни «Пулково» аэропортидан кўтарилган навбатдаги Ил-18 нинг двигателида юзага келган ёнғин 118 кишининг ўлимига сабаб бўлган. Ил-18 самолётларидан фойдаланиш даврида юзга яқин самолёт ҳалокатга учраб, 2,3 мингдан ортиқ инсон ҳалок бўлган. Россияда ушбу турдаги самолётлардан фойдаланиш 2002 йилда тўхтатилган.

    Вашингтон ва Москва ўртасида дипломатик муносабатларнинг ўрнатилиши

    Бундан 89 йил олдин 16 ноябрь куни СССР ва АҚШ ваколатли вакиллари расмий дипломатик муносабатлар ўрнатилгани тўғрисидаги ноталарни алмашган эди. Ушбу кунда Американинг Совет Иттифоқи билан музлатилган қарийб 16 йиллик муносабатларига барҳам берилган. Бу каби муваффақиятга Вашингтонда АҚШ президенти Франклин Рузвельт ва СССР ташқи ишлар комиссари Максим Литвинов ўртасида бўлиб ўтган юзма-юз музокаралардан сўнг эришилган.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Россия Ташқи ишлар вазирлиги эълон қилган хабарда таъкидланишича, 1933 йил 16 ноябрь икки қудратли давлат ўртасидаги ҳамкорлик тарихидаги «бошланғич нуқта» ҳисобланади. Бироқ бу муносабатларнинг «сифати» доимо халқаро тинчлик ва хавфсизликка бевосита таъсир кўрсатади.

    Россия ва АҚШ ўртасидаги муносабатларнинг расмий бошланишига 1807 йилда, Россия империяси ёш Америка давлати билан дипломатик муносабатлар ўрнатганида бошланган. Россия дипломатик идорасининг қайд этишича, икки давлат ўртасидаги 1917 йилгача бўлган муносабатларни «илиқ ва ҳатто дўстона деб аташ мумкинки, чунки бунда асосий эътибор сиёсатга эмас, савдо, технологиялар алмашинуви ва саноат потенциалини оширишга қаратилган». Шу билан бирга, Россия империяси Америкада технология ва инновация манбасини кўрган биринчи Европа державаси эди.

    1917 йил 6 декабрда Қўшма Штатлар расман Биринчи жаҳон урушига қўшилган ва ўша вақтдаги президент Вудро Вилсон Россия билан дипломатик муносабатларни бекор қилган. Оқ уй раҳбари АҚШ олдидаги қарзларини узишни истамаган янги совет ҳукуматини тан олмаган.

    Москва ва Вашингтон ўртасидаги дипломатик муносабатларнинг тикланишида ўзаро иқтисодий манфаатлар, жумладан, Америка бизнес элитасининг Совет Иттифоқи билан савдо қилишдан манфаатдорлиги, мамлакат катта потенциал бозор сифатида кўрилгани ҳал қилувчи рол ўйнаган. Ҳамкорликка Германиядаги натсизм ва Япониядаги милитаризмга қарши биргаликдаги кураш борасидаги умумий позиция ҳам хизмат қилган.

    Рузвельт Совет Иттифоқининг тан олиниши АҚШнинг стратегик манфаатларига, Япониянинг Узоқ Шарқдаги босқинларини чеклашга хизмат қилади деб ўйлаган. Қўшма Штатлар, шунингдек, Москвани расмий дипломатик тан олишни рад этишда давом этган ягона йирик давлат сифатида халқаро изоляцияга тушиб қолганди.

    Россия империяси ва ёш Америка ўртасидаги муносабатлар дўстона эди, бироқ ХХ асрга келиб, барчаси ўзгарган. 1933 йил октябрда президент Совет Иттифоқига иккита шахсий ўртакаши орқали мурожаат қилган: ўша вақтдаги Қишлоқ хўжалиги кредитлари бошқармаси бошлиғи ва АҚШ Ғазначилик котиби вазифасини бажарувчи Генри Моргентау ҳамда давлат котибининг махсус ёрдамчиси сифатида норасмий равишда Рузвельтнинг ташқи сиёсатдаги бош маслаҳатчиларидан бири бўлган собиқ дипломат Уильям Буллит.

    Фото: Biographe

    Фото: Biographe
    Мортенгау ва Буллит ўз навбатида Совет Иттифоқининг Қўшма Штатлардаги норасмий вакили Борис Сквирский билан учрашиб, унга Рузвельтнинг Вашингтон ва Москва ўртасида дипломатик муносабатларни ўрнатиш борасидаги мактубини беради. Ушбу мактуб СССР Марказий ижроия қўмитаси раиси Михаил Калининга номига битилганди. «Халқларимиз ўртасида ўрнатилган муносабатлар абадий нормал ва дўстона бўлиб қолиши, бундан буён халқларимиз ўзаро манфаатли ва дунё тинчлигини сақлаш йўлида ҳамкорлик қилиши мумкинлигига ишонаман», — дейилади хатда.

    Фото: Politico

    Фото: Politico

    Рузвельт, шунингдек, Калининдан Вашингтонга совет эмиссарини (махфий сиёсий топшириқ билан чет мамлакатга юбориладиган агент) юборишни сўрайди. Мазкур миссия билан Қўшма Штатларга 1933 йилда Литвинов етиб келади ва Америка президентига Калининнинг мактубини топширади.

    Тез орада АҚШ президенти ва асосий совет дипломати битим имзолайди. Тан олиниш эвазига Москва ўзининг тўланмаган молиявий қарзларини узиш бўйича келгуси музокараларда иштирок этишга ваъда беради. Литвинов билан навбатдаги шахсий учрашувдан сўнг, Рузвельт Кремль Совет Иттифоқида яшовчи АҚШ фуқароларига диний ва қонуний ҳуқуқлар беришига кафолат олади. Буллит Амерка дипломатик миссиясининг раҳбари сифатида Москвага йўл олади. СССРнинг АҚШдаги биринчи элчиси этиб таниқли совет дипломати Александ Трояновский тайинланган. Айнан у протоколда белгиланганидек икки ҳафтадан кейин эмас, балки Вашингтонга ташрифининг эртаси куни Рузвельтга ишонч ёрлиқларини топширган. Трояновский Вашингтонда 1938 йил 1 октябрга қадар фаолият юритган. Инглиз тилида эркин гаплаша олган Максим Литвинов кейинроқ Вашингтонга совет элчиси сифатида қайтиб, 1941-1943 йилларда шу лавозимни эгаллаган.

    «Кун хронологияси» лойиҳаси доирасида ҳар куни эрталаб соат 09:30 да ушбу санага боғлиқ энг муҳим ва қизиқарли воқеалар ёритиб борилади.

    Мавзуга доир: Кутилмаганда вафот этган Брежневнинг дафн маросими, СССР фойдасига ишлаган Британия жосусининг рицарликдан маҳрум этилиши ва Севастопол исёни. Кун хронологиясида 15 ноябрь

    16.11.2022, 09:30   Изоҳ (0)   41413
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Польшага ракеталар келиб тушгани муносабати билан Байден G7 етакчиларининг фавқулодда мажлисини ўтказди

    16.11.2022, 09:18

    Рамзан Қодиров Украина билан тинчлик музокаралари шартларини илгари сурди

    16.11.2022, 09:06

    Қирғизистонда лоланинг фанга номаълум тури аниқланди (фото)

    16.11.2022, 08:09

    «Ер аҳолиси учун озиқ-овқат етарли эмас» — эксперт

    16.11.2022, 07:53

    «Покистон аскарларини отиш бизнинг ишимиз эмас» — «Толибон»

    16.11.2022, 07:22

    Экофаоллар Венада Густав Климтнинг «Ўлим ва ҳаёт» асарига қора бўёқ чаплади (видео)

    16.11.2022, 07:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди

     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фуқароларни хорижга ишга жўнатишни ваъда қилган лицензиясиз ташкилотлар жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 12 май, 23:50

    “Дарё” дайжести: 12 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 12 май, 23:30

    Андижонда Equinox тез ёрдам машинаси билан тўқнашди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:50

    Самарқандда уч киши бир болани калтаклади (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 22:40

    Тошкентда электр тармоқлар корхонасининг икки ходими 10 минг доллар пора олаётганда ушланди

    Ўзбекистон | 12 май, 22:30

    Навоийда мактаб директори ўқувчиларни калтаклади

    Ўзбекистон | 12 май, 22:20

    Европа Иттифоқи Украинага Россиянинг музлатилган активларидан 900 млн евро ажратади

    Дунё | 12 май, 22:20

    Пентагон мигрантларни Гуантанамога олиб бориш ва қайтариш учун миллионлаб доллар сарфлади 

    Дунё | 12 май, 22:10

    Қамчиқ довонида икки киши юк машинаси хандаққа тушиб кетиши оқибатида кабинага қисилиб қолди (видео)

    Ўзбекистон | 12 май, 21:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.