• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12858.15
    • RUB159.71
    • EUR14505.28
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +20°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Валюта қора бозори фақат Ўзбекистонда эмас, Эронда ҳам бор экан. Хитой Тожикистонга ўрнашмоқда. Жаҳон матбуоти шарҳи

    «Дарё» ўтаётган ҳафтада дунё матбуотида кенг ёритилган, кўпчиликнинг қизиқишига сабаб бўлган мақолалар шарҳига тўхталиб ўтади.

    АҚШ демократик партиясидан номзодлар Россия ҳақида қандай фикрда?

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    АҚШнинг Foreign Policy нашри ўтаётган ҳафтада демократик партиядан президентликка номзодларнинг Россия ҳақида билдирган фикрлари жамланмасини эълон қилди. Номзодларнинг иқтибосларини Жо Байден ўз интернет саҳифасида тўплаб оммага намойиш қилди. Иқтибосларнинг аксарияти Россия ҳақида салбий фикр ва мулоҳазалар жамланмаси деса ҳам бўлади.

    «Ажнабий кучларнинг сайловга аралашуви фақатгина демократик институтларимизга қарши жиддий хавфгина бўлиб қолмай, миллий хавфсизлигимизга ҳам ташланган соядир. Россия ва бошқа авторитар режимлар демократик сайловларимиз натижаларини ўзгартиришга фаол уринмоқда, биз бундай бўлишига йўл қўя олмаймиз». Элизабет Уоррен, сенатор, 2019 йил 22 февраль.

    «Ўзининг инқирозли ҳолатини яшириш учун Россия халқаро ҳамжамиятни яширин агрессияси ва принципсиз хатти-ҳаракати билан қўзғатишга уринмоқда. Масалан, шу ҳафта Россия Қрим қирғоқларида Украина флотининг учта кемасини ушлаб олиб, ўз ниятини ошкор қилди. Владимир Путин эркин матбуотни бўғмоқда ва Россиянинг қудрати билан мақтанмоқда, лекин унинг амалдаги ҳокимияти унинг дўстлари ва ҳамкорлари бошқарадиган корпорасияга таянади». Камала Харрис, сенатор, АҚШ университетидаги нутқдан, 2018 йил 27 январь.

    «Назаримда, барчамиз яхши тушунамиз. Россия 2016 йилги сайлов вақтида мамлакатимизга қарши чиқди ва ҳозирда ҳам бизга қарши тажовузкор сиёсатни давом эттирмоқда. Россия нафақат муқаддас бўлган демократик ғоялардан бири – эркин ва адолатли сайлов ҳуқуқини, балки, фикримча, америкача ўзига хосликни ҳам поймол қилди». Пит Бутижич, Саут Бенд шаҳри мэри, Индиана штати, 2018 йил 1 август.

    «Мен ҳақиқатан ҳам Россияни демократиямизга қарши хакерлик ҳужуми уюштиргани учун ҳам биз учун асосий геосиёсий хавф деб ҳисоблайман. Улар шу туфайли икки йил ичида кулгидан роса ёрилай дейишди, бошқа хавфлардан олдин айни шу масалага диққат қаратишимиз керак». Кори Букер, сенатор, 2019 йил 27 июнь.

    «АҚШга ҳужум уюштирилгани ҳайратланарли. АҚШ президенти агрессияга жавоб қайтармай мансаб жиноятига тенг келадиган иш қилди. Путин кучни ҳурмат қилади, биз эса, муттасил давом этаётган ҳужумларга қарамай, тубга ётиб олдик». Эми Клобушар, сенатор, 2018 йил 31 январь.

    «Баҳслашишга тайёрман. У 2020 йилда ҳам сайлов жараёнига аралашишни ният қилган. Мюллер ўз маърузасида эълон қилишга уринган ҳақиқатга эришиш учун қўлимиздан келган ҳамма нарсани қилганимиз билан Конгрессни таъминлашимиз ҳамда 2020 йилдаги сайловни хавфдан холи қилиш учун барча чораларни кўришимиз, амалдаги маъмуриятни жавобгарликка тортилишини таъминлашимиз керак». Бил де Блазио, Нью-Йорк мэри, 2019 йил 3 май.

    «Қўшма Штатлар ўз ташқи сиёсатини Россия, Саудия Арабистони ва Эрон каби «нефт ўқи» давлатларидан ажратиб олиши керак». Майкл Беннет, сенатор.

    Хитой армияси Тожикистонда

    Фото: AP

    Фото: AP

    Июль ойи охирларида Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон мухтор вилоятида 2015 йилдан бери учунчи марта хитой ва тожик ҳарбийларининг ўқув машқлари бўлиб ўтади, деб ёзади Озарбайжоннинг Haqqin нашри.

    Хитой ва тожик расмий манбаларининг хабарига кўра, унда Хитой озодлик армиясининг ротаси ва тожик десантлари қатнашади. Машқлар жараёнида авиация, зирҳли техника ва артиллерия ҳаракатга келтирилади.

    Бундан икки йил олдинроқ Москва билан Пекин ўртасида келишилмаган битим бор эди. Россия ҳудуднинг ҳарбий сиёсий барқарорлигини таъминлар, Хитой Марказий Осиёни, энг аввало унинг заиф бўғинлари бўлган Қирғизистон ва Тожикистонни иқтисодий жиҳатдан ўзлаштирар эди. Эндиликда вазият ўзгармоқда. Хитой Тожикистоннинг хавфсизлик масалаларига тобора кўпроқ аралашиб қолмоқда. Табиийки, бунинг учун Москва билан келишиб, унинг розилигини олган ҳолда иш олиб боришга тўғри келади. Бу Хитой босқини ёки куч намойиш қилиш учун эмас. Расмий Пекинни Марказий Осиёнинг хавфсизлигини Россия таъминлаши, Хитой эса ўз вазифалари билан шуғулланиши тўлиқ қониқтирарди.

    Лекин замон ўзгаряпти ва ХХР раҳбарияти жараёнда қатнашиш вақти келди, деб ҳисобламоқда. Чунки Тожикистон расмий Пекиндан қарздор давлатгина эмас, унинг Хитой макроиқтисодиётига қарамлиги шу даражадаки, Хитой бу ерда тўлиқ жойлашиб олган деб айтиш мумкин. Бундан ташқари, Тожикистон Хитой миллий хавфсизлигига тўғридан тўғри таъсир қиладиган «Бир макон, бир йўл» ташаббусини амалга оширишда қўл келадиган давлат ҳамдир.

    Афғонистон ҳудудида Шарқий Туркистон ислом ҳаракатининг фаоллашуви ва унинг Тожикистондаги уйғурлар билан алоқаси борлиги Пекин жиддий қабул қиладиган хавфдир. «Толибон» энди фақат Афғонистон билан чегараланиб, ўз таъсирини Марказий Осиё республикаларига ёймоқчи эмаслиги аниқ бўлиб қолди. Лекин у Ўзбекистон ислом ҳаракати ва шу кабиларни ўз ҳудудида чиқиштирмайди. Бу гуруҳлар «Толибон» сиқуви остида ўз бозорларини қаерга кўчириши борасидаги жавоб аниқ. Айни дамда Хитой Тожикистон ва Туркманистон чегаралари мустаҳкамлигини фақат синаб кўряпти, қорадори ўтказиб турибди. Лекин мазкур ҳолат ҳам вақтинча.

    Пекинда буни яхши тушунишади. Душанбе эса бу таклифларни хайрихоҳлик билан қабул қилмоқда. 2016 йилда тожик – хитой битими имзоланган бўлиб, унга кўра, Пекин тожик чегарачилари учун 11 та аванпост, ўқув маркази қуриб беришни ўз зиммасига олди. Бу битимнинг яширин иловаси ҳам бўлиб, унга кўра, Хитой Тожикистон – Афғонистон чегарасида 30–40 та қўриқлаш пости ҳам қуришга рухсат олди. Натижада Хитой чегарачиларининг маълум қисми бу ерга жойлаштирилди. Шу йилнинг январь ойидан чегара ҳудудни назорат қилиш ваколати хитойлик полициячиларга топширилди. Тоғли Бадахшон мухтор вилояти ҳудудида Хитойнинг уч комендатураси, бешта чегара заставаси ва битта ўқув маркази жойланди. Барча харажатларни Хитой қоплаб берди. Бу ерда Хитой армияси муҳандислари жойлашди.

    Хитой – тожик ҳарбий дала ўқув машқлари тўғрисидаги хабарлар Марказий Осиёда Пекин – Москва муносабатлари кескинлашмоқда деган хабарлар пайдо бўлишига ҳам олиб келди. Яна бир жиҳати, Тожикистонда Россиянинг 201 базасида 7 минг рус хизматчиси хизмат қилади. Лекин 201-база махсус қўшин ёки чегарачилар эмас. Хитой – тожик муносабатларига келсак, улар бу ерда Москва розилигини олган ҳолда ҳаракат қилмоқда.

    Эрон риёли қадрсизланмоқда

    Фото: TejaratNews

    Фото: TejaratNews

    Эрон ҳукумати деноминация ва риёлни ўзгартириш тўғрисидаги режани тасдиқлади. Бу ҳақда мамлакат марказий банки раиси Абдулносир Ҳимматий маълум қилди, деб ёзади Deutsche Welle. Бунгача январь ойида раис ўринбосари риёлдан тўртта ноль рақамини олиб ташлаш фикрини билдирган эди.

    Эрон ҳукумати вакили Али Рабийи «бугун ҳукумат риёлдан тўртта нолни олиб ташлаш ва уни туман деб номлаш қарорини қабул қилди» деб билдирди.

    Иқтисодиётда бу тадбир жиддий иқтисодий қийинчиликларни бартараф этиш учун пул ҳисобини енгиллатишда қўлланиладиган амалиётдир.

    Эрон риёли ўтган йилдан ўз қийматини йўқота бошлади. Агар уч йил аввал 1 АҚШ доллари 37 минг риёл турган бўлса, ўтган йилда 180 минг риёлга чиқиб кетди. Бу салбий ҳолат Дональд Трампнинг ядровий келишувдан чиқиши ва иқтисодий санкциялар эълон қилиниши ортидан янада кучайди.

    Эрондаги валюта алмашинув пунктларида улкан навбатлар ҳосил бўлди. Шундан сўнг ҳукумат лиесензияси йўқ автомат эгаларини қамашни бошлади ва валютафуруш чайқовчилар ҳисобларини музлатиб қўйди.

    Эрон валютасининг бозор баҳоси айни пайтда 1 долларга 120 минг риёлга баҳоланмоқда. Ҳукумат эса 1 долларга 42 минг риёл деб курс белгилади. Бу эса банк карталари йўқ кишилар катта ҳажмда пул кўтариб юришига олиб келди, тангалардан воз кечилди.

    Ниҳоят, кескин чоралар иш бермагач, парламент пул ислоҳоти ўтказадиган пайт келганини тан олди. Ҳали бу таклифни парламент ҳам тасдиқлаши керак.

    Рабийи мазкур ислоҳот риёл қадрини мустаҳкамлаши ва тангалар қайта муомалага киритилишидан дарак эканлигини таъкидлади.

    Туман 1932 йилги пул ислоҳотига қадар Эрон миллий валютаси эди. Ўша кезларда 1 туман 10 кронага, 1 крона эса 1000 динорга тенг эди.

    Халқаро валюта жамғармаси тахминига кўра, бу йил Эрон иқтисодиёти Шарқдаги кескинликнинг ошиши ва санкциялар таъсири туфайли 6 фоизга қисқаради.

    Эрон ҳукумати валюта билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиб, риёл қадрини тиклай олиши айни пайтда мушкул масала бўлиб қолмоқда.

    Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.

    03.08.2019, 11:48   Изоҳ (0)   86451
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон Президенти «Жаслиқ» қамоқхонасини ёпишга қарор қилди

    03.08.2019, 11:39

    Шавкат Мирзиёев: Фарғона, Қашқадарё ва Хоразм вилоятлари ҳокимларининг ҳаракатлари сиёсатимга душманлик, хиёнат

    03.08.2019, 11:35

    Самарқандда яна бир «Гўри Амир» борлигини биласизми?

    03.08.2019, 10:17

    Шавкат Мирзиёев: Сенларга топшириқ беришга ҳам одам қўрқади. Бузишдан олдин каллангни буз!

    03.08.2019, 09:30

    Бош прокуратура биноси олдида норасмий норозилик намойиши ўтказилди

    03.08.2019, 08:30

    АҚШ харид қиладиган қурол-аслаҳа ва ҳарбий техника қиймати 2 трлн доллардан ошди

    02.08.2019, 22:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Ucell: Устюрт платосининг асосий йўл бўлинмаларида мобил алоқа


    “Ўзбекинвест” Италия ва Испания суғурта компаниялари билан ҳамкорлик битимларини имзолади


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга Будапештга етиб борди (фото)

    Ўзбекистон | 20 май, 00:04

    Тошкентда 1,6 млрд сўмлик “свет”ни талон-тарож қилган бошқарув сервис компанияси аниқланди

    Ўзбекистон | 19 май, 23:45

    “Россия ва Украина дарҳол ўт очишни тўхтатиш масаласини муҳокама қилишни бошлайди” — Трамп

    Дунё | 19 май, 23:25

    Токсикомания нимаси билан хавфли: нега айнан болалар ва ўсмирлар унинг тузоғига илинмоқда? (видео)

    Ўзбекистон | 19 май, 23:20

    Ўзбекистонда эски лифтларни янгилаш учун 850 млрд сўмдан зиёд маблағ ажратилади 

    Ўзбекистон | 19 май, 23:10

    “Дарё” дайжести: 19 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 19 май, 22:55

    Путин ва Трамп телефон орқали суҳбатлашди. Мулоқот икки соатдан ортиқ давом этди

    Дунё | 19 май, 22:46

    Россияда оилавий зўравонлик қурбони бўлган аёл ва унинг уч нафар фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди

    Ўзбекистон | 19 май, 22:40

    Камбағалларга кўмак беради, аммо орзусига ета олмайди: 70 ёшли актёр Чоу Юнфат ҳозирда қандай кўринишда?

    Кино | 19 май, 22:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.