Ўзбекистон Суперлигаси 7-тури доирасидаги навбатдаги учрашув Қаршида бўлиб ўтди. “Насаф” “Марказий”да “Қизилқум”ни қабул қилиб, рақиб устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Гарчи учрашув “аждарлар” устунлигида бошланган бўлса-да, биринчи таймда дарвозаларга тўп киритилмади. Лекин иккинчи таймда “Насаф” ҳисобни очди. Муродбек Раҳматов жарима майдони ташқарисидан Навоий клуби дарвозасини ишғол қилди. 53-дақиқага келиб, қаршиликлар ўзининг иккинчи голини киритди. Гол муаллифи — Ҳусайн Норчаев. 67-дақиқада Ойбек Бозоров ҳисобни йириклаштирган бўлса, 79-дақиқада Рубен Ҳебай пенальтидан “Насаф”нинг ўйиндаги 4-голини киритди. Баҳснинг қолган дақиқалари ҳам қизғин курашлар остида кечди, лекин дарвозаларга бошқа тўп киритилмади.
Мазкур ғалабадан кейин “Насаф” ўз ҳисобидаги очколар сонини 17 баллга етказиб олиб, онлайн турнир жадвалида 1-ўринга чиқиб олди. “Қизилқум” эса 7 очко билан 13-поғонадан жой олди.
Суперлига
7-тур
27 апрель, якшанба
“Насаф” — “Қизилқум” 4:0
Голлар: 1:0 — Муродбек Раҳматов (46), 2:0 — Ҳусайн Норчаев (53), 3:0 — Ойбек Бозоров (67), 4:0 — Рубен Ҳебай (79).
Изоҳ (0)