Ўзбекистоннинг тўрт нафар фуқароси қовунлар орасига яшириниб, Россия чегарасини кесиб ўтишга уринди. Бу ҳақда Mash Telegram канали хабар берди.
Ҳодиса Саратов вилояти Озинки қишлоғидаги ўтказиш пунктида содир бўлган. Чегарачилар қовун ташувчи юк машиналаридан бирини тўхтатиб, уни кўришга қарор қилган. Ҳайдовчи тақдим этган ҳужжатлардан кузовда фақат қовун борлиги маълум бўлган.
Бироқ кўздан кечириш чоғида прицеп охирида қовун солинган қутиларга яширинган тўрт нафар муҳожир топилган. Натижада юк машинаси ҳайдовчиси ва мигрантларга нисбатан Россия давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)