Англия Кубоги ярим финал босқичидаги “Ноттингем Форест” — “Манчестер Сити” учрашуви якунига етди. Унда Пеп Гвардиола жамоаси 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, финал йўлланмасига эга чиқди.

Учрашувда тезкор гол киритилди. 2-дақиқада Рико Льюис жамоасининг ўйиндаги илк голига муаллифлик қилган бўлса, 51-дақиқада Йошко Гвардиол яна бир марта рақиб дарвозасини ишғол қилди. Мазкур ҳисоб учрашув охиригача ўзгармади ва “шаҳарликлар” Англия Кубоги финалига йўл олди.
Пеп Гвардиола жамоаси ҳал қилувчи баҳсда “Кристал Пэлас”га қарши баҳс олиб боради.
Ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов кетма-кет 6-учрашувда захирада қолдирилди.
Англия Кубоги
Ярим финал
27 апрель, якшанба
“Ноттингем Форест” — “Манчестер Сити” 0:2
Голлар: 0:1 — Рико Льюис (2), 0:2 — Йошко Гвардиол (51)
Изоҳ (0)