Афғонистоннинг Ислом қалъа чегарасидаги манбалар эронлик чегарачилар томонидан афғон қочқинининг отиб ўлдирилгани ҳақида маълумот берди. Бу ҳақда Hasht-e Subh Daily хабар берди.
Маълум қилинишича, қочқин Исломқалъа–Доғарон чегараси орқали Эронга ўтмоқчи бўлган. Бироқ қўшни давлат чегарачилари томонидан отиб ўлдирилган. Доғарон чегараси Эронни Афғонистон билан улайдиган чегараларидан бири бўлиб, ҳар куни бу чегара орқали ўнлаб афғонлар Эронга келади.
Таъкидланишича, эронлик чегарачилар томонидан афғон қочқинларига қарата ўқ узиш ҳолатлари кўп учрайди. Жумладан, ҳиротлик йигит Нимрозда Эрон ва Афғонистон ўртасидаги умумий чегарада эронлик чегарачилар томонидан отиб ўлдирилган.
Маълумот ўрнида, аввалроқ Human Rights Watch ташкилоти Туркия мунтазам равишда ўн минглаб афғон муҳожирларини мамлакатнинг Эрон билан чегарасидан чиқараётгани ёки уларни тўғридан-тўғри Афғонистонга қайтариб юбораётганини маълум қилганди. БМТ эса Тожикистон ҳукуматини афғонларни депортация қилишни тўхтатишга чақирганди.
Изоҳ (0)