• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12500.01
    • RUB151.96
    • EUR14471.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Жаҳон ҳафта ичида. Озарбайжоннинг Қорабоғдаги ғалабаси, коронавирусдан рекорд, Туркманистонда итга қўйилган ҳайкал

    Қорабоғдаги тугаган уруш, унинг ортидан Арманистонда юзага келган норозилик намойишлари, коронавируснинг ортиши ва Туркманистондаги итга қўйилган олтин ҳайкал воқеалари билан ёдимизда қолган ҳафта ҳақидаги дайжестимизни бошлаймиз.

    Озарбайжон ғалабаси ва Арманистондаги норозилик намойишлари

    Ҳафта бошида Озарбайжон ҳарбийлари Қорабоғдаги муҳим шаҳарлардан бири Шушани қўлга киритгани расман тасдиқланди. Шуша шаҳрининг қўлга олингани ҳақида 8 ноябрь куни Озарбайжон президенти Илҳом Алиев маълум қилди. Озарбайжон Мудофаа вазирлиги эса 9 ноябрь куни Шушадан олинган видеони эълон қилди.

    Чегарачилар ва журналистлар Илҳом Алиевнинг мурожаатини томоша қилаётган пайт.

    Чегарачилар ва журналистлар Илҳом Алиевнинг мурожаатини томоша қилаётган пайт.
    Фото: «ТАСС»

    Бунинг ортидан, шу куни тунда икки давлат ўртасида Россия воситачилигида тинчлик битими имзоланди. Унга кўра 10 ноябрга ўтар кечаси икки томон ҳам ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга рози бўлди. Шу тариқа Қорабоғдаги ҳарбий можарога барҳам берилди.

    Битим видеоалоқа орқали Россия ва Озарбайжон президентлари Владимир Путин ва Илҳом Алиев томонидан имзоланди; Арманистон бош вазири Никол Пашинян қатнашмади. Аммо келишув ҳақида биринчи бўлиб айнан Пашинян хабар берди: у Facebook’да «ҳарбий вазиятни чуқур таҳлил қилиш натижасида… ва юзага келган ҳолатда бу энг яхши қарор эканига ишонган ҳолда» келишувга рози бўлганини ёзди.

    Шартноманинг асосий бандлари:
    • Чегаралар туташган ҳудудга Россия тинчликпарварлари киритилади (булар — ўқотар қурол билан қуролланган 1 960 нафар ҳарбий хизматчи, 90 та бронетранспортёр, 380 та автомобиль ва махсус техника);
    • Арманистон Қорабоғи жисмонан мавжуд бўлишдан тўхтамайди, аммо унинг бўлғуси мақоми шартномада умуман тилга олинмади;
    • Арманистон собиқ иттифоқ даврида Тоғли Қорабоғ вилояти таркибига кирмаган ва ўзи 1990 йиллар бошида эгаллаб олган ҳудудларни Озарбайжон назорати остига қайтариши керак. Ҳозирча, Арманистон кучлари эгаллаб турган бу ҳудудлар Озарбайжонга 15 ноябрдан 1 декабргача бўлган муддатда топширилиши керак;
    • Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикаси ҳудуди 2020 йилдаги уруш чоғида Озарбайжон қўшинлари томонидан эгалланган ҳудудлар ҳисобига қисқаради. Бошқа бир қатор туманлардан ташқари, арманлар Қорабоғдаги (стратегик ва рамзий маънолардаги) асосий шаҳарлардан бири Шушудан ажралади, у озарбайжонликлар томонидан 7—9 ноябрь кунлари эгалланган эди;
    • Арманистон Қорабоғининг Шушудан 10 км масофада жойлашган пойтахти — Степанакерт арманлар назорати остида қолади. У Арманистон билан йўлак орқали (Лачин йўлаги) боғланади, уни ҳам Россия тинчликпарварлари қўриқлайди;
    • Бунинг эвазига Озарбайжон Нахичеван вилоятида Россия томонидан қўриқланадиган худди шундай йўлакни қўлга киритади, у Озарбайжоннинг асосий ҳудудидан Арманистон ҳудуди томонидан ажратиб қўйилган ўз эксклавига олиб боради;
    • Томонлар бутун ҳудудга қочоқлар қайтиб кела олиши ҳақида келишиб олди. Озарбайжон ҳудудлари Бокуга қайтариб берилаётганини ҳисобга олганда, гап озарбайжонликларни Қорабоғнинг Арманистон қисмига қайтариш ҳақида бормоқда; Қорабоғда 1990 йиллардаги урушгача озарбайжонликлар озчилик яшарди. Қайтариш жараёни БМТ иштирокида бўлиб ўтиши керак;
    • «Тинчликпарвар кучлар маркази» тузилади, унинг фаолиятида, Алиевнинг айтишича, Озарбайжоннинг асосий иттифоқдоши — Туркия иштирок этади. Келишувни тайёрлашда Анқара иштирок этганидан дарак берувчи нарса шуки, Қорабоғдаги урушнинг якуни яқинлашиб қолгани ҳақидаги илк миш-мишлар айнан Туркияда пайдо бўла бошлади;
    • Арманистон анклави Қорабоғда қандай ҳуқуқлар асосида мавжуд бўлиши шартнома матнидан маълум эмас. Алиевнинг айтишича, у «уларга (арманларга) мухториятни таклиф қилган, аммо улар мустақилликни хоҳлаган». «Энди нима дейсан, Пашинян?» деб сўради у ўзининг халққа мурожаатида. «Қорабоғ бизники!», дея нутқини якунлади у;
    • Келишув беш йил муддатга тузилди (узайтириш имконияти билан, агар томонлардан ҳеч қайсиси шартномадан чиқишини эълон қилмаса).

    Фото: BBC News

    Кейинроқ, Илҳом Алиев Озарбайжон Тоғли Қорабоғда арманларга шаҳар бошқаруви ёки маданий автономия беришга тайёрлигини маълум қилди.

    Пашинян «фавқулодда оғриқли қарор» ҳақида эълон қилгач, Ереванда намойишлар бошланди. Шаҳар кўчаларига юзлаб намойишчилар чиқиб, Арманистон ҳукумати биноси ёнида тўпланди ва қўриқчилар занжирини ёриб ўтиб, ичкарига бостириб кирди, деразаларни синдирди ва ички хоналарни ағдар-тўнтар қилди. Намойиш иштирокчилари бош вазирга қарата ҳақоратлар айтиб, шундан сўнг унинг уйига қараб йўл олди. Норозилик акциялари чоғида Арманистон парламенти спикери дўппосланди.

    Telegram-каналлар Ереван аҳолисини шаҳар кўчаларига чиқишга чақирмоқда. Аввалроқ, Арманистоннинг 17 та мухолифатчи партияси Пашинян ўз хоҳишига кўра истеъфога чиқишини ва жанговар ҳаракатлар тугагунга қадар, ҳокимият муваққат бошқарув органига берилишини талаб қилган эди.

    Шундай вазият давом этаётган бир пайтда, Арманистондаги манбалар ва Озарбайжон президенти Алиев Пашинян сўнгги лаҳзада уч томонлама баёнотни имзолашдан бош тортганини маълум қилди. Арманистонда кўпчилик фуқаролар «таслим бўлиш» қароридан норози экани туфайли келиб чиққан сиёсий инқироз бошланганини ҳисобга олганда, бу имзо яқин келажакда қўйилиш-қўйилмаслиги номаълум. Кейинроқ, Пашинян ўз Facebook’ида жонли эфирга чиқиб, унинг тинчлик шартномасини имзолашдан бошқа чораси бўлмаганини айтди. Тафсилотлар ҳақида яқин кунларда маълумот беришни ваъда қилди. Шунингдек, у Еревандаги тартибсизликлар иштирокчилари жавобгарликка тортилишини айтди.

    Ереванда Арманистон парламенти биноси ёнида норозилик намойишларини уюштираётганлар Миллий мажлис спикери Арарат Мирзоянни дўппослади. Шу тунда Арманистон бош вазири Никол Пашиняннинг мамлакатни тарк этгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Кейинчалик, унинг ўзи бу ҳақида чиқиш қилиб, ҳеч қаерга кетмаганини маълум қилди. Мазкур битим Арманистонда норозилик билан қабул қилинган бўлса, Озарбайжонда катта хурсандчилик билан қабул қилинди. Намойишлар вақтида одамлар Арманистон бош вазири Никол Пашиняннинг истеъфосини талаб қилди.

    Фото: «Обозреватель»

    Еревандаги норозилик намойишлари ортидан мухолифатнинг 15 га яқин аъзоси ҳибсга олинди, улар норозилик намойишларини ташкил қилганликда айбланмоқда. Тоғли Қорабоғда яшаган арманлар эса ҳудудлар Озарбайжон қўлига ўтгач ҳудудни тарк этишга қарор қилди ҳамда кетиш олдидан ўз уйларини ёқиб юборди.

    Коронаинфо

    Коронавирус билан боғлиқ вазият бутун дунёда яна хавотирли тусга кириб бормоқда. Сўнгги бир суткани оладиган бўлсак, 657 мингдан ортиқ киши касаллик юқтириб олганига гувоҳ бўлишимиз мумкин. Бу сўнгги ҳафта ичидаги навбатдаги рекорд кўрсаткичдир. 14 ноябрь куни ЖССТ бир сутка ичида бутун дунё бўйлаб яна 628 136 кишида коронавирус тасдиқлангани, бу пандемия бошланганидан буён сутка давомида қайд этилган энг юқори кўрсаткич эканини маълум қилганди.

    Америкалик олимлар мутация SARS-CoV-2 коронавирусининг дунё бўйлаб тарқалишини янада тезлаштиргани, бироқ бунинг натижасида патогеннинг хавфлилиги ортмаганини маълум қилди. Эрон, Австрия, Черногория, Туркия каби давлатлар бир қатор янги чекловлар ва тартиблар жорий қилди. Италия ва Мексикада эса касалланганлар сони бир миллионлик чегарадан ўтиб кетди. Мексика бир миллион кишилик маррадан ўтган 11-мамлакат бўлди. Колумбия, Аргентина, Буюк Британия, Испания, Россия, Франция, Бразилия, Ҳиндистон ва АҚШда ҳам бир миллиондан ортиқ коронавирус-касаллар аниқланди.

    Бутун дунёда касалланганларнинг умумий сони айни дақиқаларда 54,5 миллиондан ортиқни ташкил қилмоқда. Улардан 38 миллиондан ортиғи тузалиб кетган бўлса, 1,3 миллиондан ошиғи вафот этди. Ҳозирда 15,2 миллиондан ортиқ бемор турли давлатларда даволанишда қолмоқда.

    Фото: AP Photo

    Туркманистонда итларга олтин ҳайкал

    Ўтган ҳафта кўпчиликнинг муҳокамасига ва истеҳзоли кулгусига сабаб бўлган воқеа Туркманистонда содир бўлди. Мамлакат пойтахти Ашхобод шаҳрида алабай зотли итга атаб соф олтиндан ҳайкал ўрнатилди.

    Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов ҳайкалнинг очилиш маросимида иштирок этди. Баландлиги олти метрни ташкил этадиган итнинг ҳайкали 9 метрли постаментга ўрнатилди. Таъкидланишича, диаметри 36 метрга келадиган майдонга жойлаштирилган 15 метрли монумент барча тарафдан кўзга яхши ташланади.

    «Туркменистан Сегодня» агентлигининг маълумотларига кўра, ушбу ҳайкални ўрнатиш ташаббусини президентнинг ўзи илгари сурди. Шу орқали «ушбу ажойиб ҳайвонларнинг мислсиз жасорати ва катта меҳрибон юрагига ҳурмат кўрсатиш, миллатнинг тарихий тақдиридаги роли ҳамда халқ ҳаётида эгаллаган ўрнини қайд этиш»га уринди.

    Маълумот учун, 2017 йилда Туркманистон президенти Россия президенти Владимир Путинга алабай кучугини совға қилганди. Бердимуҳаммедовнинг сўзларига кўра, кучукка «Содиқ» лақаби берилган эди. 2019 йилнинг майида эса Бердимуҳаммедов Россия бош вазири Дмитрий Медведевга ҳам алабай совға қилди. 2015 йилда Ашхободда Туркманистон президентининг олтин билан қопланган ҳайкали очилганди. Шу йилнинг июнида эса Гурбангули Бердимуҳаммедов Ашхободда велосипедга қўйилган монументнинг очилиш маросимида иштирок этган эди.

    Жаҳонгир Остонов тайёрлади.

    16.11.2020, 13:10   Изоҳ (0)   37541
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Трамп тарафдорларининг Вашингтондаги намойиши унинг душманлари билан тўқнашувга айланиб кетди. Яраланганлар ва ҳибсга олинганлар бор (фото)

    16.11.2020, 11:26

    Арманистон бош вазири Пашинянни ўлдиришга тайёрланишда гумонланиб қўлга олинган МХХ собиқ раҳбари суд залидан озод қилинди

    16.11.2020, 10:15

    Qualcomm Трампнинг тақиқига қарамай Huawei компаниясига 4G-процессорларни сотади

    16.11.2020, 09:48

    Украина соғлиқни сақлаш вазири COVID-19’га чалинди

    16.11.2020, 06:25

    Илон Маск COVID-19’ни шамоллашнинг бир тури деб атади

    16.11.2020, 06:00

    Осиёда жаҳондаги энг йирик эркин савдо ҳудуди ташкил этилди

    15.11.2020, 23:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси



    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 



    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Таиланд Камбоджанинг 18 нафар ҳарбий хизматчисини асирга олди

    Дунё | 29 июл, 23:55

    Бразилиялик кекса аёл ChatGPT’ни севиб қолганини маълум қилди

    Дунё | 29 июл, 23:40

    “Исроил Ғазодаги сиёсатини ўзгартирмаса, Лондон сентябрда Фаластинни тан олишга тайёр” — Буюк Британия бош вазири

    Дунё | 29 июл, 23:25

    UFC рейтинги янгиланди: ўзбекистонлик спортчи Богдан Гусков 3 поғона юқорилади

    Спорт | 29 июл, 23:10

    Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармасига янги раҳбар тайинланди

    Ўзбекистон | 29 июл, 23:10

    Ўзбекистонда 75 фоиз коррупциявий жиноятлар маиший шаклда содир этилаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 29 июл, 22:47

     Ўзбекистонда Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети очилади

    Ўзбекистон | 29 июл, 22:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.