Покистон ҳудудидан амалга оширилган ҳужум натижасида ўн нафар эронлик чегарачилар — икки офицер ва саккиз оддий аскар ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Эрон чегара хизматининг яна уч нафар ҳарбий хизматчиси яраланди. Эроннинг IRIB телерадиокомпанияси маълумотларига кўра, ушбу жиноят учун жавобгарликни «Жайш ал-золим» террорчилик гуруҳи ўз бўйнига олиб, тегишли баёнотни тарқатган.
Изоҳ (0)