• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Шоу-бизнес

    “Абадий ёшлик”: Ёшини ҳеч қачон тахмин қилиб бўлмайдиган Голливуд юлдузлари

    Улар музлаткичда ухлайди, ёшартирувчи олма истеъмол қилади ёки шунчаки бу дунёнинг одами эмас — машҳурларнинг ташқи кўриниши ва ёши ҳақида гап кетганда интернетда шундай версиялар илгари сурилади.

    Фаррел Уильямс

    Фаррелл Уильямснинг ёшини билмасангиз, уни ёш авлоднинг истиқболли рэпери деб ўйлашингиз мумкин. Аслида юлдуз аллақачон 50 дан ошган. Ҳақиқий мухлислар Фаррелл ҳақида кўп нарсани билишади, лекин улар ҳам кумирларининг ёшини билганида ҳайратда қолишади. У жуда ёш кўринади, унинг юзида “гўзаллик инексиялари” ёки жарроҳлик операциялари излари йўқ.

    Интервьюда Уильямс эркакларга нисбатан ҳар қандай нотўғри қарашларга қарамай, терисига эҳтиёткорлик билан ғамхўрлик қилишини ва гўзаллик тартиби унинг учун мажбурий эканлигини айтади. Ёш, соғлом ва ёрқин юзнинг сири — терининг тезроқ янгиланишига ёрдам берадиган пилингдан фойдаланади. Бундан ташқари, тозалаш ва намлаш ҳақида унутмайди.

    “Одамлар ҳар доим терини парвариш қилиш ва умуман соғлом тери аёллар учун эканлигини айтишади. Аммо менимча, бу барча одамлар учун фойдалидир”, деди Фаррелл.

    Шакира

    Шакирани лотин эстрадасининг афсонаси деб аташади. Кўпчилик Жерар Пике билан ажрашганидан сўнг хонанда янада жозибали кўринишга эга бўлган деб ҳисоблайди. Шакира ҳар бир аёлнинг ички ҳолати ва кайфиятини унинг ташқи кўринишида акс этишига ишонади. Аммо ёшликнинг сири фақат бу эмас.

    Шакиранинг ҳаёти мунтазам жисмоний фаолиятни ўз ичига олади ва у кўп вақтини рақс залида ўтказади. Юлдуз, шунингдек, ҳар доим қуёшдан ҳимоя қилувчи юқори даражадаги SPF кремдан фойдаланади, мунтазам равишда витамин қабул қилади.

    “Менимча, гўзаллик руҳий ҳолат билан боғлиқ. Юзим учун C витаминидан фойдаланаман. Агар C витамини етишмаса, организм етарлича коллаген ишлаб чиқармайди. Коллаген туфайли тери янада ёрқинроқ кўринади ва майда доғлар йўқолади,” дейди юлдуз.

    Жаред Лето

    Жаред Летонинг ташқи кўриниши ҳақида ҳатто фитна назарияси ҳам мавжуд. Мусиқачига қараб, унинг 52 ёшда эканлигига ишониш қийин. Шунинг учун кўпчилик актёрни абадий яшайдиган вампирга айланганига ишонади. Жареднинг “Морбиус” фильмидаги ролидан сўнг, у кўршапалаклар қонини ўзига укол қилиб, уларга ўхшаб қолган, деган назарияга энди ҳеч ким шубҳа қилмайди.

    Қизиғи шундаки, Жаред нафақат юзидан, балки танасидан ҳам жуда ёш кўринади. Унинг силлиқ териси ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди, худди ёш йигитники каби. Летонинг ўзи гўзаллик ва ёшлик сири соғлом турмуш тарзи натижаси эканини таъкидлайди. Юлдуз уйқу жадвалига амал қилади, чекмайди, спиртли ичимликларни истеъмол қилмайди, тоза ҳавода спорт билан шуғулланади ва гўшт емайди.

    “Тўғрисини айтсам, мен ҳеч қачон косметикага қизиқмаганман, лекин ўзимга табиий тарзда ғамхўрлик қилиш ёқади. Мен етарлича ухлаш учун ҳаракат қиляпман, кўп сув ичаман, албатта”, дейди актёр.

    Томас Сенгстер

    Томас Сенгстер рафиқаси Талула Райли билан турмуш қурганида, кўпчилик уларнинг ёшини суриштира бошлади. Аслида актриса эридан тўрт ярим ёш катта. Аммо Томас унга қараганда чиройли ва ёш кўринади. Уни кўпинча “абадий ёш” ёки “ўсмир юзли одам” деб аташади. Биринчисини илтифот деб ҳисоблаш мумкин, аммо иккинчиси актёрни хафа қилади.

    Интервьюларининг бирида Томас баъзида ташқи кўриниши ўзига ҳам ёқмаслигини тан олди. Бир марта уни дўкон сотувчиси вояга етмаган деб, спиртли ичимлик сотмаган. 

    “Мен ҳар доим ҳақиқий ёшимдан камида уч ёки тўрт ёшга ёшроқ кўринардим ва нима учун бундайлигини билмайман. Одамлар мендан доимо шу ҳақда сўрашади”.

    Жим Парсонс

    Маълум бўлишича, “Катта портлаш назарияси” юлдузи ҳам 50 дан ошган. Агар актёрнинг ҳозирги суратларини карьерасининг бошида олинган кадрлар билан солиштирсангиз, қандайдир ўзгаришларни кўриш учун микроскоп керак бўлади. Актёр ҳеч қачон ёшлик сирларини баҳам кўрмаган. Эҳтимол, у нима учун бундай кўринишга эга эканлигини ҳам билмайди. Бу фақат генетика ва соғлом овқатлансин натижаси деб тахмин қилиш мумкин.

    Александра Даддарио

    Александра Даддарионинг ташқи кўринишига унинг кўм-кўк кўзлари тозалик ва ёрқинлик бағишлайди. Актрисанинг ғайриоддий “қўғирчоқ” қиёфасига эга бўлганлиги сабабли у йиллар давомида ўзгармаганга ўхшайди. Даддарио тахминан 10-15 йил олдин ҳам худди шундай кўринишга эга эди, шунинг учун юлдузнинг ҳақиқий ёшини тахмин қилиш жуда қийин. Айтганча, унинг юзида пластик жарроҳлик ёки укол излари йўқ. Бутун сир — терини парвариш қилиш ва мунтазам жисмоний машқларда.

    “Мен 20 ёшда эмасман ва терим парвариш қилиш учун кўпроқ витаминларга муҳтож”, дейди Александра.

    31.08.2024, 17:20   Изоҳ (0)   55267
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзингга ишон: имконсиз нарсанинг ўзи йўқлигини исботлаган машҳур фильм қаҳрамонлари

    28.08.2024, 13:33

    Дунёдаги энг қиммат 6 та ретро автомобиль

    28.08.2024, 15:49

    “Қалбим вайрон бўлди”. Америкалик қўшиқчи Мерайя Керининг онаси ва опаси бир кунда вафот этди

    29.08.2024, 09:59

    Селена Гомеснинг мумдан ясалган ҳайкали кўпчиликнинг ҳайратига сабаб бўлмоқда

    29.08.2024, 16:50

    “Ота-онам билан боғлиқ армонларим кўп”. 15 ёшида Юлдуз Усмонованинг назарига тушган, устозига келин бўлган доцент раққоса Муҳаббат Қурбонова 37 ёшда (фото, видео)

    31.08.2024, 16:45

    Instagram: Ноқулай вазиятдаги раққосани қўллаб-қувватлаган Юлдуз Усмонова, 140 минг долларлик машина олган блогер, орзуси ушалган Асал Шодиева

    31.08.2024, 15:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси



    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 



    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Ал-Ҳилол” Александр Исак учун “рад этиб бўлмас” таклиф жўнатди

    Спорт | 26 июл, 16:10

    Чирчиқ дарёсида ноқонуний қум-шағал қазиб олган мансабдор 6 йилга озодликдан маҳрум этилди

    Ўзбекистон | 26 июл, 16:00

    “Тетрис” 40 ёшда: болаликда ўйналган видеоўйинлар асосида яратилган фильмлар

    Кино | 26 июл, 15:37

    Флик “Барселона” футболчилари учун интизомий талабларни кучайтирди

    Спорт | 26 июл, 15:27

    Студияда жиҳозлаш ишлари олиб борилган — Навоийдаги заҳарли тутун ҳақидаги репортаждан кейин жонли эфирлар тўхтаб қолганига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 26 июл, 15:01

    “Британия ўт очиш тўхтатилгандан сўнг Фаластин давлатини тан олиши мумкин” — Стармер 

    Дунё | 26 июл, 14:51

    Қайиқ устида рақсга тушган индонезиялик бола интернет юлдузга айланди (видео)

    Лайфстайл | 26 июл, 14:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.