• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Муҳаббатнинг кўзи кўр: Голливуд юлдузларининг изтиробли севги ҳикоялари

    Муҳаббат фожиаларга олиб келиши, инсон тақдирини пароканда қилиши мумкин. Қуйидаги муҳаббат қиссалари бунинг ёрқин далилидир.

    Жон Леннон ва Ёко Оно

    Америкалик хонанда ва бастакор, Тҳе Beatлес гуруҳининг собиқ аъзоси Пол Маккартни бир куни Жон Леннонни нотаниш япон рассоми Ёконинг авангард кўргазмасига жўнатади. Бундай санъатдан бехабар Леннон кўрган ҳамма нарсаларини бемаъни деб баҳолайди. Бундай муносабат мағрур рассом аёлни қаттиқ ғазаблантирди ва... уни севиб қолади. Кўп ўтмай, Жон машҳур мусиқачи ва қўшиқчига ошиқ бўлиб қолган жўшқин ва шиддаткор япон аёлининг таъқибларига дуч келди.

    Ёко соатлаб Ленноннинг уйи олдида ўтирар, унинг чиқишини пойлар, унга тинимсиз қўнғироқ қиларди. Мусиқачига дўқ-пўписа билан хатлар ёзар, унинг оиласини ҳар хил гаплар билан таҳқирлар эди. Бир куни Жон тўсатдан ўзи ҳам ўжар япон аёлига бефарқ эмаслигини билиб қолади. Леннон ўзини Ёко билан руҳан яқин ҳис этади. Маълум бўлишича, уларнинг қизиқишлари бир хил ва иккаласининг ҳам замонавий жамиятга бўлган қарашлари мос келарди.

    Муҳаббат Жон билан Ёкони худди том маънода бошқа шахсга айлантиради. Улар ҳамма вақт бирга бўлишар, бир-бирларидан бир дақиқа ҳам ажралишмасди. Эҳтимол, машҳур квартетнинг тез орада тарқалиб кетишига Леннондаги жўшқин эҳтирос сабаб бўлгандир. Аммо Жон ҳеч нарсани эшитишни истамасди, у муҳаббатдан кўр бўлиб қолган ва севимли аёлнинг ёнида бўлишдан завқланиб яшарди, то мухлисининг машъум отишмасига қадар.

    Вивен Ли ва Лоуренс Оливиэ

    Британия театр ва кино актёрларининг энг машҳур жуфтлиги мамлакатнинг пуритан қонунларини бузиб, жамоатчилик фикрига қарши чиқади. Уларнинг иккаласи ҳам оилали эди, лекин бу ҳол Вивен Ли билан Лоуренс Оливенинг севишишларига халал бермайди. Вивен ёлғон билан яшамаслик учун Times журналига берган очиқ интервьюсида у шахсий муносабатлари ҳақида тўғрисини айтади.

    Вивен ва Лоуренснинг никоҳи актёр жуфтликлар орасида энг бахтлиси ҳисобланган. Бироқ томошабинлар юлдузлар оиласида аслида нима бўлаётганини билишмасди. Вивен эрини ҳурмат қиларди ва сёмкалар сабаб у билан бўлолмаслиги депрессия хуружлари билан якунланарди. Турган гапки, бу оилавий ҳаётга оғир таъсир қилади.

    Бир куни Лоуренс чидаёлмайди: 17 йиллик биргаликдаги ҳаётдан сўнг у Вивенни ташлаб кетади. Бу вақтга келиб, актриса оғир касаликка чалинган ва севгилисидан айрилиш фожиани янада тезлаштирган эди. Машҳур Скарлетт 1967 йилнинг ёзида ўпка силидан вафот этади. У умрининг охиригача фақат битта одамни — Лоуренс Оливьени севиб ўтади.

    Киану Ривз ва Женнифер Сайм

    Улар муҳаббат ва ҳамжиҳатликда узоқ ва бахтли яшашни орзу қилишарди. Лекин Киану ва Женнифернинг бошига оғир мусибат тушади: туғуруқдан бир ҳафта олдин ҳали она қорнидалигидаёқ қизи вафот этади. Албатта, буни бошдан кечириш ниҳоятда оғир эди.

    Киану бир амаллаб ўзини қўлга олади, аммо Женнифер азобда қолади. Қизини йўқотиш дардини босиш учун у ичкилик ва гиёҳванд моддалардан тасалли излайди. Ҳаммаси фожиали якунланади: бир йил ўтгач, Женнифер автоҳалокатда вафот этади. Киану севган аёлининг хотирасини ҳанузгача қалбида сақлайди, лекин бу ҳақда ҳеч қаерда ва ҳеч кимга оғиз очмайди.

    Элизабет Тейлор ва Ричард Бартон

    Элизабет ва Ричарднинг муҳаббати Достоевскийнинг “Ака-ука Карамазовлар” асарида тасвирланган эҳтиросларга ўхшарди. Ақлданозар даражадаги ҳис-туйғулар, кутилмаган хатти-ҳаракатлар... Улар бир-бирларига ошиқ-у беқарор бўлиб, гўё оиланинг мавжудлигини, уларнинг хатти-ҳаракатларини ёқтирмайдиган Голливуд жамиятининг фикрини унутиб қўйишганди.

    Ричард Бартон Элизабет Тейлор билан учрашишдан олдин актриса Сибил Уоллесга уйланган ва икки фарзанди бор эди. Элизабет эса қўшиқчи Эдди Фишер билан турмуш қурганди. Ҳаммаси Тейлор Миср маликаси ролини ўйнаган ва Бартон унинг партнёри бўлган “Клеопатра” фильмини суратга олишдан бошланади. Тақдир тақозоси билан унга Клеопатрага телбаларча ошиқ бўлган ва унинг учун ўлимга рози бўлган Марк Антоний роли насиб этади.

    Улар атайлаб севги оловида ёнаётгандек эдилар: жанжаллар, айрилиқлар, муштлашувлар. Ҳар бир жанжалдан кейин Ричард Бартон ярашиш белгиси сифатида Элизабетга бриллиантлар совға қиларди. У бағрикенг, сахий, шу билан бирга, ниҳоятда қизиққон ва тажовузкор эркак эди. Элизабет ҳам унга муносиб эди. Бундай муносабатлар узоқ давом этиши мумкин эмасди...

    Икки марта айрилиқ ва икки қайта никоҳдан сўнг, улар охир-оқибат бир умрга ажралишади. Ричард Бартоннинг ўлими ҳақидаги хабар Элизабет учун даҳшатли зарба бўлади. У бирдан ундан-да яқинроқ ва севиклироқ эркак аслида ҳеч қачон бўлмаганини тушунди.

    Женнифер Энистон ва Бред Питт

    Севгилиси билан етти йил биргаликдаги ҳаётдан сўнг Энистон оиладаги ўз ўрнини бошқа аёлга бўшатиб беришга мажбур бўлди. Фильмларда кўринадиган кучли, жасур Бред эса Анжелина Жолининг жозибасига заррача қаршилик кўрсатолмайди. Айтишларича, у ҳатто Энистон пиширган гўштдан воз кечиб, вегетариан бўлиб қолган экан.

    Женнифер бу зарбадан ўзини ўнглаб олишга қанчалик уринмасин, унинг хатти-ҳаракатларида фақат битта одамни — Бред Питтни севган олдинги пайтлардаги қайғу-ҳасрат сезилиб туради. Шу сабабли бўлса керак, актрисанинг шахсий ҳаётида ҳамон омади юришмаяпти: у ҳозирча кўнглидаги эркакни учратгани йўқ. Дарвоқе, Бред ҳам Анжелина билан оилавий бахт топа олмади: тақдир ундан қасос олгандек, ҳозирда собиқ рафиқаси билан судлашиб юрибди.

    Мариён Котияр ва Жюлен Рассам

    Мариён — жаҳон киносининг энг мафтункор актрисаларидан бири, “Оскар” мукофоти совриндори. Зиёли, меҳрибон, ақлли қиз юксак муҳаббат ҳақида ҳикоя қилувчи романларни кўп ўқирди, бу туйғу учун одамлар баъзан ўзларини қурбон қилиб, олижаноб ишлар қилишади. Кўп ўтмай у ўз шаҳзодаси Жюлен Рассам билан учрашади. Тўғри, Мариённинг танишлари ва дўстлари уни бу муҳаббат яхшилик келтирмаслигидан огоҳлантиришганди. Жюлен истеъдодли актёр бўлса-да, руҳий хасталик ва гиёҳвандликка мойилликдан азият чекарди.

    Мариён ўзининг фидокорона муҳаббати билан севгилисини қутқаришга, унда ҳаётга бўлган қизиқишни уйғотишга ҳаракат қилади. Аммо ҳаммаси беҳуда кетади. Ўз жонига қасд қилишга мойил бўлган Жюлен бир куни унинг кўз ўнгида ўзини деразадан ташлайди. У ҳалок бўлмайди, лекин бир умрга ногиронлар аравачасига михланиб қолади. Мариён яна севгилисига меҳрибонлик билан ғамхўрлик қилади, мўжиза юз беришига ва ҳаммаси яхши томонга ўзгаришига умид қилади ва ишонади. Бироқ икки йилдан сўнг Жюлен барибир жонига қасд қилади...

    Унинг ўлими Мариённи шунчалик ларзага соладики, у узоқ вақт давомида оилавий бахтни озгина бўлса ҳам эслатувчи вазиятлардан қочиб юрди. Кейинчалик Котияр Гиём Каньега турмушга чиқди ва ҳозирда уларнинг икки фарзанди бор.

    20 феврал, 09:43   Изоҳ (0)   11054
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Голливуд#актёрлар#муҳаббат

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Астерикс ва Обеликс Цезарга қарши” фильми актёрлари 24 йилда қанчалик ўзгарган?

    02.02.2023, 12:56

    Анжелина Жоли, Мерил Стрип ва фарзандлари билан бир фильмда суратга тушган бошқа машҳурлар (фото)

    30.06.2023, 21:26

    Турли даврларда турлича суратга олинган фильмлар. Уларнинг баъзилари томошабинлар меҳрига, айримлари эса танқидига сазовор бўлган

    10.07.2023, 09:50

    “Болливуд Голливуд билан учрашганда”. Сиз севиб томоша қилган Голливуд фильмларининг ҳиндча талқини (фото)

    09.08.2023, 15:47

    Мисли кўрилмаган бойлик: Дунёнинг энг бадавлат актёрлари 20 талиги (фото)

    13.09.2023, 14:50

    Оғир касаллик устидан қозонилган ғалаба ва пулсизлик ортидан келган шон-шуҳрат. Голливуд юлдузи Эмилия Кларк 37 ёшда 

    23.10.2023, 14:48

    Пенелопа Круз — 50 ёшда. Испаниялик камсуқум оиланинг фарзанди қандай қилиб Голливуд юлдузига айланди? (фото)

    07.05.2024, 13:50

    Forbes рейтинги: 2023 йилда Голливуднинг энг кўп гонорар олган топ-10 актёрлари (фото)

    20.05.2024, 10:50

    Дунёнинг энг бой 10 актёри: Голливуд юлдузлари қанча гонорар олади? 

    06.07.2024, 17:31

    Экранда севишганлар ролини қойилмақом тарзда ўйнаган бўлса-да, реал ҳаётда бир-биридан нафратланган жуфтликлар

    08.08.2024, 13:40

    Голливуднинг афсонавий юлдузлари ўрнини босиши кутилаётган ёш актёрлар (фото) 

    11 январ, 11:25

    “Ҳозир юрагим бўм-бўш”. Юлдуз Ражабова Эмре Кивилжим билан муносабатлари ва Голливуд фильмидаги роли ҳақида сўзлаб берди 

    21 январ, 14:48

    “Калмар ўйини”нинг иккинчи мавсумида кореялик хонандалар, рэперлар, ҳатто К-поп айдоллари ҳам рол ўйнаганини билармидингиз?

    24 январ, 09:39

    Леонардо Ди Каприо, Том Круз ва машҳур фильмларни суратга олиш вақтида жароҳат олган Голливуд актёрлари

    28 январ, 17:42

    Машҳур фильм ёки сериалдаги ролига ғайриоддий сабабларга кўра рози бўлган Голливуд актёрлари

    30 январ, 18:45

    Машҳурлик чўққисига етганда кинони тарк этган жаҳон юлдузлари 

    31 январ, 18:51

    Ўзбек дубляжининг янги истиқболлари

    6 феврал, 12:00

    Жоан Роулингни отаси ёқтирмаган, Деми Мур ғилайлиги учун масхара қилинган: болалиги ўта оғир ўтган жаҳон юлдузлари (фото)

    8 феврал, 13:55

    Брюс Уиллиснинг аҳволи оғирлашди: актёр тилдан қолган ва оила аъзоларини таний олмаяпти

    8 феврал, 21:09

    Океан соҳилларида жойлашган 10 та жаннатмонанд пляж (фото)

    13 феврал, 12:42

    Жеки Чан, Ван Дамм ва бошқа жангари фильмлар юлдузларининг қизлари қандай кўринишда? (фото)

    13 феврал, 13:15

    Машҳур ота-онасининг ёрдами билан эмас, ўз истеъдоди билан муваффақият қозонган юлдузлар (фото)

    17 феврал, 17:11

    Дисморфофобия: тасаввуридаги жисмоний нуқсонларидан азият чекадиган Голливуд юлдузлари

    17 феврал, 11:40

    Киану Ривз Голливуддаги энг меҳрибон ва камтар актёр эканини исботловчи ҳолатлар

    15 феврал, 10:15

    “Том ва Жерри” 85 ёшда: болалигимизни ёдга солувчи мультфильм қандай яратилган?

    17 феврал, 09:36

    Болаларнинг сўнгги тилагини амалга оширган, уйсизларга ёрдам берган ва бошқа инсонийлик фазилатлари билан танилган Голливуд актёрлари

    18 феврал, 15:02

    Атиги биргина роли билан карьерасини сақлаб қолган Голливуд актёрлари

    18 феврал, 12:37

    Аҳмоқона, ғалати ва ҳайратланарли сабабларга кўра машҳур роллардан воз кечган Голливуд актёрлари

    19 феврал, 09:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.