Бухоро вилояти Вобкент туманида ота 2 нафар фарзандининг 128 млн сўм алиментини тўламай юргани аниқланди. Бу ҳақда болалар омбудсмани матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, Вобкент туманида истиқомат қилувчи фуқаро А.С.нинг 2 нафар вояга етмаган фарзандига 2011 йилда суд томонидан моддий таъминот учун унинг собиқ турмуш ўртоғи Ш.Р дан алимент ундирилиши тўғрисида суд қарори қабул қилинган.

Шунга қарамасдан, ота фарзандлари учун алимент тўламасдан келаётганлиги маълум бўлди. Аёл фарзандларининг моддий таъминотга бўлган ҳуқуқларини тиклашда болалар омбудсманидан амалий ёрдам сўраган.
Омбудсманнинг сўрови асосида Мажбурий ижро бюроси томонидан Ш.Р.нинг амалдаги алимент қарздорлиги ҳисобланган вақтда тўлов миқдори аниқланиб, отадан қарздорлик бола манфаати юзасидан 128 миллион сўм ундирилиши таъминланди.
Аввалроқ андижонлик фуқаро фарзанди учун 10 йиллик алимент тўловини, яъни 1,2 миллиард сўмдан ортиқ пулларни олдиндан тўлаб бергани тўғрисида хабар қилинганди.
Изоҳ (0)