• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес Карьера

    Пенелопа Круз — 50 ёшда. Испаниялик камсуқум оиланинг фарзанди қандай қилиб Голливуд юлдузига айланди? (фото)

    Испаниялик актриса ва модел Пенелопа Круз Санчес апрель ойида 50 ёшга тўлди. Минглаб эркакларни ақлдан оздирган ва ўзининг гўзаллиги билан ҳайратга солган аёл карьерасини 90 йилларда бошлаган.

    Ҳозирда Пенелопанинг фильмографиясида 80 дан ортиқ фильмлар бор, уларда Голливуд юлдузи турли хил қаҳрамонларни қанчалик моҳирлик билан ижро этганини кўриш мумкин. Крузнинг ота-онаси кино саноатидан узоқ эди: онаси Энкарна шахсий сартарошхонани бошқарган ва уч фарзандни тарбиялаган, отаси Эдуардо эса тадбиркор бўлган.

    Пенелопа 14 ёшида мустақил равишда режиссёрга қўнғироқ қилган (телефон китобидан рақамини топиб олган) ва унга актриса бўлиш нияти ҳақида гапирган, кейин эса уникига меҳмонга борган. Шундан сўнг қиз турли кастингларда қатнаша бошлайди, кейинчалик унга “Lа Quintа Маrcha” шоусига бошловчи бўлиш таклиф қилинади.

    Болалигимда ўтакетган экстроверт эдим... Кечки мактабда ўқиганман, балетга қатнашардим, кастинглардан қолмасдим. Ўзимга агент қидирганимда улар мени уч марта рад этишди, чунки кичкина қиз эдим, лекин мен таслим бўлишни хоҳламасдим.

    Пенелопанинг карьераси 2001 йилда гуллаб-яшнайди. Шундан кейин у “Готика”, “Булутга етган бош”, “Ноэл”, “Безори қизлар”, “Кариб денгизи қароқчилари: номаълум қирғоқларда” фильмларида роль ижро этади. Актриса Вуди Алленнинг “Викки Кристина Барселона” мелодрамасидаги роли учун 2009 йилда “Иккинчи пландаги энг яхши актриса” номинациясида “Оскар” мукофотига сазовор бўлади.

    2010 йилда актриса ўзидан беш ёш катта бўлган испаниялик актёр ва атроф-муҳит фаоли Хавьер Бардемга турмушга чиқади. 

    Пенелопа Круз ва Хавьер Бардем муносабатлари

    1992 йилда улар суратга олиш майдончасида танишган. Ўша пайтда Пенелопа 16 ёшда, Хавьер 21 ёшда эди. Шундан сўнг улар ўртасида муҳаббат пайдо бўлади.

    Аммо суратга олиш ишларидан кейин уларнинг йўллари айро тушади, 2007 йилгача бир-бирларини кўришмайди. Бу даврда Пенелопа Том Круз, Меттью Макконаҳи, Николас Кейж ва Мэтт Деймон билан муносабат ўрнатишга ҳаракат қилади. Аммо ҳеч бир муносабат никоҳгача бормайди — турли диний эътиқодлар, спиртли ичимликларни суиистеъмол қилиш ва хиёнатлар Крузни муносабатларга чек қўйишга мажбур қилади.

    Айтганча, Хавьер ҳам ўша пайтда банд эди, лекин Круз билан иккинчи учрашувдан бир оз олдин у ҳам севгилиси билан ажрашади. Агар Вуди Алленнинг “Викки Кристина Барселона” фильми бўлмаганида, жуфтлик яна бирга роль ўйнамаган, актёрлар қайта кўришмаган бўларди.

    Шу пайтдан бошлаб Круз ва Бардем учраша бошлайди. Ҳар сафар оммавий ахборот воситалари уларни бирга кўрганида, юлдузлар дўст эканини даъво қилади. Хавьер “Викки Кристина Барселона” фильмидаги энг яхши актёр мукофотини олгунча ва Канн кинофестивалида тантанали нутқ сўзлагунга қадар, севишганлар уч йил давомида муносабатларини оммадан яширади.

    Кейин улар яширин тўй ўтказишади — Багамадаги дўстларининг уйида бўлган тўйида Пенелопа Жон Галлианонинг дизайнерлик либосини кийган, аммо маросимдан фотосуратлар йўқ.

    Пенелопа Круз ва болалар тарбияси

    2011 йилда таниқли жуфтлик биринчи марта ота-она бўлади — улар Леонардо (Лео) исмли ўғил кўради. Бир неча йил ўтгач, Луна Энчинас исмли қизи туғилади. Ғамхўр ота-она фарзандларига оддий, беғам болаликни бериш учун уларни камералар ва оммадан ҳимоя қилади.

    Актрисанинг таъкидлашича, болалари ижтимоий тармоқлардан фойдаланмайди — уларга 16 ёшгача шахсий аккаунт очиш тақиқланган.

    Ўқув йили тугаб, болалар учун ёзги таътил бошланиши билан Пенелопа ҳам таътилга чиқади ёки режиссёрларни ҳозирда ишлай олмаслиги ҳақида олдиндан огоҳлантиради. Бундай таътилларда юлдуз болаларида санъатга меҳр уйғотади, уларни оддий нарсаларда ҳам гўзалликни кўришга ўргатади.

    Пенелопа Круз: ёшлигидаги ва ҳозирги фотошопсиз фотосуратлари

    Голливуд соҳибжамоли 20 ёшида бўлгани каби 50 ёшида ҳам худди шундай гўзал. У мукаммал қомат, силлиқ тери ва ипакдек сочлари билан фахрланади.

    • Актриса Бикрам ёга билан шуғулланади — машқлар 40 даража ҳарорат ва юқори намлик бўлган хонада ўтказилади;
    • Кўп сув ичади ва тўғри овқатланади;
    • Кремлар, ниқоблар ва геллар ёрдамида юз терисини мунтазам равишда намлайди. У кундалик ҳаётда косметикадан деярли фойдаланмайди.
    • Крузнинг сўзларига кўра, у пластик жарроҳлик амалиётига қарши эмас, лекин ҳали жарроҳ хизматидан фойдаланишига эрта. Юлдуз қариб қолишдан қўрқмайди. Унинг фикрича, гўзаллик ҳар йили ўзига хос тарзда намоён бўлади. Бунда кийим муҳим роль ўйнайди — бу сизни бир неча ўн йилга ёшроқ қилиши мумкин ёки аксинча.

    Пенелопа оддий кийимларни афзал кўради: футболка, жинси шим, кардиган ва кроссовкалар, чунки у “Голливуд ҳашамати”дан чарчаган.

    Пенелопа Круз: ҳозирда бўйи ва вазни

    Ғарб манбаларига кўра, Пенелопанинг бўйи тахминан 168 сантиметр, вазни эса 60 килограмм.

    07.05.2024, 13:50   Изоҳ (0)   12247
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳинд киноси юлдузи Минакши Шешадри 28 йилдан кейин Болливудга қайтмоқда

    03.05.2024, 18:42

    Экрандан кўз узолмайсиз: энг яхши триллер-сериаллар (трейлер)

    06.05.2024, 09:50

    Баҳоси миллиард доллар: Cartier брендининг ҳамма орзу қиладиган 5 та энг қиммат тақинчоғи

    06.05.2024, 10:50

    Мадоннанинг Бразилиядаги концертига 1,6 миллиондан ортиқ мухлис ташриф буюрди

    07.05.2024, 12:50

    Жаҳон юлдузларининг энг қиммат уйлари қандай кўринишга эга? (фото)

    07.05.2024, 11:55

    Instagram: Озода Нурсаидовага синглиси BMW совға қилди, Муниса Ризаева уйини, Жаҳонгир Отажонов автомобилини сотмоқда

    07.05.2024, 10:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Esports World Cup Chess. Магнус Карлсен мукофот жамғармаси 1,5 млн доллар бўлган мусобақада чемпионликни қўлга киритди

    Спорт | 2 август, 14:40

    Ўзбекистон | 2 август, 14:30

    Озарбайжон матбуоти “ТАСС”га жавоб тариқасида Калининградни Кёнигсберг деб атади

    Дунё | 2 август, 14:05

    Украина Россиянинг Самара ва Рязань вилоятларидаги нефтни қайта ишлаш заводларига зарба берди

    Дунё | 2 август, 13:54

    “Барселона” Дензил Дюмфрисни сотиб олиш фикридан қайтди

    Спорт | 2 август, 13:30

    Томошабинларни экран қаршисига “михлаб” қўйган энг қизиқарли турк сериаллари

    Кино | 2 август, 13:25

    “Гарри Поттер” актёрларининг тақдири: Хогварцдан кейинги ҳаёт қандай кечмоқда?

    Кино | 2 август, 12:45

    Сенат поликлиникаларда айрим тиббий хизматларни пулли қилишга доир қонунни қайта кўриб чиқиш учун қайтарди

    Ўзбекистон | 2 август, 12:25

    Ашраф Ҳакими 15 йилга қамалиши мумкин

    Спорт | 2 август, 12:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.