• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Шоу-бизнес

    Forbes рейтинги: 2023 йилда Голливуднинг энг кўп гонорар олган топ-10 актёрлари (фото)

    Голливуднинг машҳур актёрлари ҳар хил тоифадаги — ёлғончилардан тортиб суперқаҳрамонларгача бўлган ролларни ишонарли қилиб ижро этиши учун катта миқдорда ҳақ олади. Бундай пайтда улар куч ва ҳиссиётларини аямай, маҳорат билан рол ўйнайди. Актёрларнинг энг яхши роллари миллион долларлик гонорар ва мукофотларга лойиқ.

    Адам Сэндлер

    Forbes журналига кўра, “Олтин глобус” ва “Эмми” мукофотига номзод Адам Сэндлер Голливуддаги энг кўп маош олувчи актёрга айланди. Унинг асосий даромад манбаи Netflix бўлди. Актёр компания билан 250 миллион долларлик шартнома имзолаган.

    Актёрнинг асосий даромади “Париждаги қотиллик” детективи, “Хаёлингга ҳам келтирма” драматик фильми, “Лео” мультфильми продюсерлиги ва дубляжидан тушган. 

    Сэндлер 2002 йилда ҳам рўйхатда биринчи ўринни эгаллаганди, ўшанда у “Зўраки миллионер”, “Муҳаббат дарди” фильмидаги бош роллари учун 47 миллион доллар ишлаб топганди.

    Маргот Робби

    Марго Робби рўйхатга киритилган икки актрисадан бири, шу билан бирга энг ёш иштирокчи ҳам. Актриса энг кўп гонорар оладиган Голливуд юлдузлари бешлигида иккинчи ўринни эгаллади. Тўрт марта “Олтин глобус”га, олти марта BAFTA мукофотига лойиқ кўрилган, “Оскар”га уч карра номзод бўлган актрисанинг умумий даромади 58 миллион долларни ташкил қилди.

    Марго Роббининг барча даврларнинг энг юқори даромад келтирган фильмларидан бири — Барби”, “Астероидлар шаҳри” ва “Солтбурн” фильмига продюсерлик қилишдан олган даромадига асосланган. Иккинчи фильм актриса ва унинг турмуш ўртоғи Том Акерлига тегишли бўлган LuckyChap компанияси томонидан суратга олинган.

    Том Круз

    Том Круз энг кўп маош олувчи Голливуд юлдузлари рўйхатида учинчи ўринни эгаллади. Тўрт карра “Оскар”га номзод, учта “Олтин глобус” совриндори ва Канн кинофестивалининг фахрий “Палма новдаси” соҳиби 45 миллион доллар ишлаб топган.

    62 ёшли актёр учун пулнинг асосий қисми “Уддалаб бўлмас топшириқ 7” фильмидан тушган. Бюджети 291 миллион доллар бўлган фильм Круз карьерасидаги ва фильмни суратга олган Paramount компанияси тарихидаги энг қиммат картинага айланди. Круз фильмографиясидаги энг юқори даромад келтирган ва 2022 йилда иккинчи ўринни эгаллаган “Топ Ган: Маверик” (2022) фильми ҳам актёрга 2023 йилда яхшигина даромад олиб келган.

    Райан Гослинг

    Гонорари бўйича тўртинчи ўринда 43 ёшли Райан Гослинг. Уч карра “Оскар” ва икки карра BAFTA номзоди, “Ла Ла Ленд” (2016) фильми учун “Олтин глобус” соҳиби 2023 йилда жами 43 миллион доллар олган.

    Маблағнинг асосий қисми 1,44 миллиард доллар йиғган “Барби” фильмидан тушган, Райан Гослинг анча вақтгача Грета Гервигнинг мазкур фильмида рол ўйнашдан бош тортган, аммо охир-оқибат ундаги асосий роллардан бирини ўйнаган ва фильмдаги қўшиқни маҳорат билан ижро этган. Марк Ронсон ва Эндрю Уайетнинг “I’m Just Ken” қўшиғи Spotify’да ҳитга айланди.

    Мэтт Деймон

    Голливуддаги энг кўп маош олувчи актёрлар бешлигига 43 миллион доллар даромад билан 53 ёшли Мэтт Деймон кирди. Оскар совриндори, иккита “Олтин глобус” ғолиби ва BAFTA мукофотига номзод, “Оппенгеймер”да Лесли Гровес ва “Аир: ​​катта сакраш” биографик фильмида Сонни Ваккаро ролини ўйнаган ҳолда 2023 йилни муваффақиятли якунлади. 

    Биринчи фильм Мэтт Деймонга 4 миллион доллар олиб келди, бу унинг одатдаги нархидан анча паст. “Аир: катта сакраш” фильми Деймон карьерасидаги энг йирик фильмга айланди ва гонорари 30 миллион долларни ташкил этди.

    Женнифер Энистон

    “Дўстлар” сериали юлдузи (1994–2004) 42 миллион доллар даромад билан олтинчи ўринни эгаллади. 2003 йилда Женнифер Энистон биринчи марта Forbes рўйхатига киритилиб, 35 миллион доллар даромад билан Голливуддаги энг кўп маош олувчи актриса сифатида тан олинган. Ўшандан буён у бир неча бор энг кўп гонорар олувчи актёрлар ўнлигига кирди.

    Голливуднинг Шон-шараф хиёбонида ўз юлдузига эга актриса, “Олтин глобус” ва “Эмми” мукофоти совриндори Женнифер Энистон Netflix компаниясининг “Париждаги қотиллик” фильми ва 2025 йилда намойиш этилиши режалаштирилган “Тонгги шоу” сериали туфайли шундай молиявий натижаларга эришди.

    Леонардо Ди Каприо

    Леонардо Ди Каприо мазкур рейтингда еттинчи ўринни эгаллади. “Оскар” ва BAFTA совриндори, учта “Олтин глобус” ва 100 дан ортиқ бошқа мукофотлар соҳиби, “Титаник” қаҳрамони (1997) тимсолида миллионлаб томошабинларнинг севимлисига айланган Жек Доусон 2023 йилда 41 миллион доллар ишлаб топди.

    49 ёшли актёр асосий даромадини бош ролни ўйнаган ва ижрочи продюсер бўлган “Гулли ой қотиллари” фильмидан олган. Шунингдек, 2023 йилда Ди Каприо “Оззи: чангалзор чорлови” анимацион фильми ва “Биз қўриқчилармиз” ҳужжатли фильмини суратга олди.

    Жейсон Стэйтем

    Жейсон Стэйтем ушбу рўйхатдаги ягона британиялик актёрдир. 2023 йилда 56 ёшли актёрнинг даромади 41 миллион долларни ташкил этди. Асосий сумма унинг “Форсаж 10”, “Чегарасизлар 4”, “Фортуна операцияси” ва “Мег 2: тубсизлик” фильмларидаги ролларидан тушган.

    Бен Аффлек

    Бен Аффлек, актёр ва режиссёр, Мэтт Деймоннинг қадрдон дўсти, Женнифер Лопеснинг турмуш ўртоғи ва “Йўқолган аёл” триллери юлдузи 2023 йилда 38 миллион доллар ишлаб топди ва рўйхатда тўққизинчи ўринни эгаллади.

    Актёр иккита “Оскар”, бир BAFTA ва “Олтин глобус” мукофотларига сазовор бўлди. “Аир: ​​катта сакраш” фильми продюсери сифатида иштирок этиб, ундаги асосий роллардан бирини ўйнаб, катта молиявий натижаларга эришди. Унга “Гипноз остида” триллери, “Флеш” суперқаҳрамонлик фильми ва “Майда-чуйдалар” драмасидаги роллари қўшимча пул келтирди.

    Дензел Вашингтон

    Ўнинчи ўринни рўйхатдаги ягона қора танли ва энг кекса актёр Дензел Вашингтон эгаллади. Иккита “Оскар” ва учта “Олтин глобус”ни ўз ичига олган 87 та мукофот соҳиби 2023 йилда 24 миллион доллар ишлаб олишга муваффақ бўлди.

    “Филаделфия” драмаси юлдузи 2023 йилда ўзи продюсерлик қилган “Адолат тарафдори 3” фильмида рол ўйнаган. Бюджети 70 миллион доллар бўлган сериалнинг учинчи фильми 191 миллион доллардан кўпроқ даромад келтирди.

    20.05.2024, 10:50   Изоҳ (0)   15641
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #гонорар#Голливуд#Forbes

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Дедпул ва Росомаха”, “Беверли Ҳиллс полицияси 4”: жазирама ёзнинг қайноқ премьералари (трейлер)

    17.05.2024, 10:45

    Робот-репетитор, генларни таҳрирлаш, лазерли кўз жарроҳлиги — машҳурлик, эътироф ва муваффақиятга эришган кашфиётчи олималар

    17.05.2024, 12:45

    “Бу сафар Бен айбдор эмас”. Голливуднинг юлдузли жуфтлиги Женнифер Лопес ва Бен Аффлек ажрашиш арафасида экани айтилмоқда

    17.05.2024, 16:54
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.