Гана президенти Жон Драмани Маҳама мамлакат жануби-шарқига ташриф буюришни режалаштирган ва 6 август куни ҳалокатга учраган вертолётда бўлиши лозим эди. Бу ҳақда Ghanaweb янгилик портали хабар қилди.

Нашр маълумотларига кўра, давлат раҳбари сўнгги дақиқаларда кечиктириб бўлмайдиган ишлар туфайли сафарни бекор қилишга мажбур бўлган.
Гананинг Ашанти вилоятида 6 август куни ҳарбий вертолёт қулаб тушиши оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди.
Вертолёт Аданси-Акрофуом тумани яқинида радарлардан ғойиб бўлган. Қисқа вақт ичида авария-қутқарув гуруҳлари ҳалокат жойига етиб бориб, ёнаётган қисмларни аниқлаган. Амалдорлар фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва малака оширишга қаратилган дастур доирасида сафарга чиққан бўлган.
Қурбонлар орасида мудофаа вазири Эдвард Оман Боама ҳамда атроф-муҳит, фан ва технологиялар вазири Иброҳим Муртал Муҳаммад ҳам бор. Ҳалок бўлганлар хотирасига мамлакат бўйлаб байроқлар туширилиши эълон қилинган. Айни пайтда воқеа юзасидан фавқулодда тергов ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)