• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Шоу-бизнес

    Дунёнинг энг бой 10 актёри: Голливуд юлдузлари қанча гонорар олади?

    Энг бой актёрлар йилига миллионлаб доллар ишлаб олишади. 2023 йилда ким энг кўп даромад олган? Голливуддаги энг кўп маош оладиган ва энг бой актёрлар рўйхатини келтирамиз.

    10-ўрин: Дензел Вашингтон

    Ўнинчи ўринни рўйхатдаги ягона қора танли ва энг кекса актёр Дензел Вашингтон эгаллади. Иккита “Оскар” ва учта “Олтин глобус”ни ўз ичига олган 87 та мукофот соҳиби 2023 йилда 24 миллион доллар ишлаб олишга муваффақ бўлди.

    “Филаделфия” драмаси юлдузи 2023 йилда ўзи продюсерлик қилган “Адолат тарафдори 3” фильмида роль ўйнаган. Бюджети 70 миллион доллар бўлган сериалнинг учинчи фильми 191 миллион доллардан кўпроқ даромад келтирди.

    9-ўрин: Бен Аффлек

    Бен Аффлек, актёр ва режиссёр, Мэтт Деймоннинг қадрдон дўсти, Женнифер Лопеснинг турмуш ўртоғи ва “Йўқолган аёл” триллери юлдузи 2023 йилда 38 миллион доллар ишлаб топди ва рўйхатда тўққизинчи ўринни эгаллади.

    Актёр иккита “Оскар”, бир BAFTA ва “Олтин глобус” мукофотларига сазовор бўлган. “Аир: ​​катта сакраш” фильми продюсери сифатида иштирок этиб, ундаги асосий роллардан бирини ўйнаб, катта молиявий натижаларга эришди. Унга “Гипноз остида” триллери, “Флеш” суперқаҳрамонлик фильми ва “Майда-чуйдалар” драмасидаги роллари қўшимча даромад келтирди.

    8-ўрин: Жейсон Стейтем

    Жейсон Стейтем ушбу рўйхатдаги ягона британиялик актёрдир. 2023 йилда 56 ёшли актёрнинг даромади 41 миллион долларни ташкил этди. Асосий сумма унинг “Форсаж 10”, “Чегарасизлар 4”, “Фортуна операцияси” ва “Мег 2: тубсизлик” фильмларидаги ролларидан тушган.

    7-ўрин: Леонардо Ди Каприо

    Леонардо Ди Каприо мазкур рейтингда еттинчи ўринни эгаллади. “Оскар” ва BAFTA совриндори, учта “Олтин глобус” ва 100 дан ортиқ бошқа мукофотлар соҳиби, “Титаник” қаҳрамони (1997) тимсолида миллионлаб томошабинларнинг севимлисига айланган Жек Доусон 2023 йилда 41 миллион доллар ишлаб топди.

    49 ёшли актёр асосий даромадини бош ролни ўйнаган ва ижрочи продюсер бўлган “Гулли ой қотиллари” фильмидан олган. Шунингдек, 2023 йилда Ди Каприо “Оззи: чангалзор чорлови” анимацион фильми ва “Биз қўриқчилармиз” ҳужжатли фильмини суратга олди.

    6-ўрин: Женнифер Энистон

    “Дўстлар” сериали юлдузи (1994–2004) 42 миллион доллар даромад билан олтинчи ўринни эгаллади. 2003 йилда Женнифер Энистон биринчи марта Forbes рўйхатига киритилиб, 35 миллион доллар даромад билан Голливуддаги энг кўп маош олувчи актриса сифатида тан олинган. Ўшандан буён у бир неча бор энг кўп гонорар олувчи актёрлар ўнлигига кирди.

    Голливуднинг Шон-шараф хиёбонида ўз юлдузига эга актриса, “Олтин глобус” ва “Эмми” мукофоти совриндори Женнифер Энистон Netflix компаниясининг “Париждаги қотиллик” фильми ва 2025 йилда намойиш этилиши режалаштирилган “Тонгги шоу” сериали туфайли шундай молиявий натижаларга эришди.

    5-ўрин: Мэтт Деймон

    Голливуддаги энг кўп маош олувчи актёрлар бешлигига 43 миллион доллар даромад билан 53 ёшли Мэтт Деймон кирди. Оскар совриндори, иккита “Олтин глобус” ғолиби ва BAFTA мукофотига номзод, “Оппенгеймер”да Лесли Гровес ва “Аир: ​​катта сакраш” биографик фильмида Сонни Ваккаро ролини ўйнаган ҳолда 2023 йилни муваффақиятли якунлади. 

    Биринчи фильм Мэтт Деймонга 4 миллион доллар олиб келди, бу унинг одатдаги нархидан анча паст. “Аир: катта сакраш” фильми Деймон карьерасидаги энг йирик фильмга айланди ва гонорари 30 миллион долларни ташкил этди.

    4-ўрин: Райан Гослинг

    Гонорари бўйича тўртинчи ўринда 43 ёшли Райан Гослинг. Уч карра “Оскар” ва икки карра BAFTA номзоди, “Ла Ла Ленд” (2016) фильми учун “Олтин глобус” соҳиби 2023 йилда жами 43 миллион доллар олган.

    Маблағнинг асосий қисми 1,44 миллиард доллар йиғган “Барби” фильмидан тушган, Райан Гослинг анча вақтгача Грета Гервигнинг мазкур фильмида роль ўйнашдан бош тортган, аммо охир-оқибат ундаги асосий роллардан бирини ўйнаган ва фильмдаги қўшиқни маҳорат билан ижро этган. Марк Ронсон ва Эндрю Уайттнинг “I’m Just Кеn” қўшиғи Spotify’да ҳитга айланди.

    3-ўрин: Том Круз

    Том Круз энг кўп маош олувчи Голливуд юлдузлари рўйхатида учинчи ўринни эгаллади. Тўрт карра “Оскар”га номзод, учта “Олтин глобус” совриндори ва Канн кинофестивалининг фахрий “Палма новдаси” соҳиби 45 миллион доллар ишлаб топган.

    62 ёшли актёр учун пулнинг асосий қисми “Уддалаб бўлмас топшириқ 7” фильмидан тушган. Бюджети 291 миллион доллар бўлган фильм Круз карьерасидаги ва Paramount компанияси тарихидаги энг қиммат картинага айланди. Круз фильмографиясидаги энг кўп даромад келтирган ва 2022 йилда иккинчи ўринни эгаллаган “Топ Ган: Маверик” (2022) фильми ҳам актёрга 2023 йилда яхшигина даромад олиб келган.

    2-ўрин: Марго Робби

    Марго Робби рўйхатга киритилган икки актрисадан бири, шу билан бирга энг ёш иштирокчи ҳам. Актриса энг кўп гонорар оладиган Голливуд юлдузлари бешлигида иккинчи ўринни эгаллади. Тўрт марта “Олтин глобус”га, олти марта BAFTA мукофотига лойиқ кўрилган, “Оскар”га уч карра номзод бўлган актрисанинг умумий даромади 58 миллион долларни ташкил қилди.

    Марго Роббининг барча даврларнинг энг юқори даромад келтирган фильмларидан бири — Барби”, “Астероидлар шаҳри” ва “Солтбурн” фильмига продюсерлик қилишдан олган даромадига асосланган. Иккинчи фильм актриса ва унинг турмуш ўртоғи Том Акерлига тегишли бўлган ЛуcкйЧап компанияси томонидан суратга олинган.

    1-ўрин: Адам Сэндлер

    Forbes журналига кўра, “Олтин глобус” ва “Эмми” мукофотига номзод Адам Сэндлер Голливуддаги энг кўп маош олувчи актёрга айланди. Унинг асосий даромад манбайи Netflix бўлди. Актёр компания билан 250 миллион долларлик шартнома имзолаган.

    Актёрнинг асосий даромади “Париждаги қотиллик” детективи, “Хаёлингга ҳам келтирма” драматик фильми, “Лео” мультфильми продюсерлиги ва дубляжидан тушган. 

    Сэндлер 2002 йилда ҳам рўйхатда биринчи ўринни эгаллаганди, ўшанда у “Зўраки миллионер”, “Муҳаббат дарди” фильмидаги бош роллари учун 47 миллион доллар ишлаб топганди.

    06.07.2024, 17:31   Изоҳ (0)   49655
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Машҳур фильмлардаги бош ролга кастинг топширган бўлса-да, ёвуз қаҳрамон образига тасдиқланган актёрлар

    05.07.2024, 14:07

    Ҳинд эри ўғлини ўғирлаб кетган, кавказлик эри тансоқчи ёллаган, учинчи никоҳи ҳақида кўп нарса маълум эмас: хонанда Согдиана ҳозир қандай яшайди?

    05.07.2024, 11:53

    Кинотавсия: ҳар бир дизи мухлиси кўриши керак бўлган 10 та турк сериали

    05.07.2024, 17:47

    Суратга олиш жараёнида Голливуд юлдузларини ҳақиқатан ҳам қўрқитиб юборган саҳналар

    06.07.2024, 15:44

    Ёзда фойдаланиш хавфли бўлган косметика турлари 

    06.07.2024, 13:10

    Фильм ва сериаллар суратга олинганидан кейин томошабинлар орасида машҳур бўлиб кетган уйлар (фото)

    06.07.2024, 11:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Японияда бувиларни ижарага олиш сервиси оммалашмоқда

    Дунё | 12 июл, 09:35

    “Мантиқсизлик. Бу футбол учун қора кун” — “Кристал Пэлас” Европа Лигасидан четлатилди

    Спорт | 12 июл, 09:14

    Тошкент ва Фарғонада университетлар кафедра ўқитувчилари пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 12 июл, 08:57

    Жейн Биркинга тегишли бўлган биринчи Hermes Birkin сумкаси кимошди савдосида 7 млн еврога сотилди

    Лайфстайл | 12 июл, 08:40

    “Реал Мадрид” ёзда тўрт футболчи билан хайрлашиши мумкин

    Спорт | 12 июл, 08:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.