• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    АҚШ яна ЮНЕСКО аъзолигидан чиқмоқчи. Бу давлат аввал ҳам, 2017 йилда айнан Трамп президентлиги пайтида ЮНЕСКОни тарк этганди. Орадан 7 йил ўтгач 2023 йилда Жо Байден Американи халқаро ташкилот сафига қайтаришга қарор қилганди. Хўш, Трамп нега АҚШнинг ЮНЕСКОга аъзо бўлишини хоҳламайди. Бунинг сабаби нима?

    Бундан бир неча кун аввал Дональд Трамп АҚШни БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (ЮНЕСКО) таркибидан чиқаришни режалаштираётгани ҳақида хабар тарқалди.

    Бу ҳақда ёзиб чиққан The New York Post газетаси Оқ уй матбуот котиби ўринбосари Анна Келлининг сўзларига асосланган. Маълум бўлишича, Трамп ташкилотнинг Америкага ва Исроилга қарши кайфиятидан норози.

    Бироқ кўпчилик сиёсатчилар, халқаро экспертлар гап ЮНЕСКОнинг қандай ишлаётганида эмас, шунчаки Трамп ҳар доим зўр бериб босқинчи Исроилни қўллаб келгани ва шу сабабли доим Фаластинни қўллаб келган ташкилотни ёмон кўришини айтишмоқда.

    ЮНЕСКО Фаластинни қандай қўллайди? АҚШ Фаластинга нисбатан нохолис сиёсат юрғизади? Трамп нега ЮНЕСКОдан безор бўлган? Қуйида шулар ҳақида мулоҳаза юритамиз.

    Фаластин БМТда кузатувчи, ЮНЕСКОда тўлақонли аъзо

    Фаластиннинг БМТ таркибидаги ташкилотлар ишида қатнаша бошлаши тарихи 1970 йилларда бошланган. 1974 йилда БМТ махсус резолюцияси қабул қилинади ва унга кўра Фаластин озодлик ташкилоти (кейинги ўринларда ФОТ) БМТ Бош ассамблеясида кузатувчи мақомини олади.

    1989 йилда Африкадаги Жазоир, Мавритания, Нигерия ва Сенегал ЮНЕСКОга Фаластинни мустақил давлат сифатида ўз сафига қабул қилишини сўраб мурожаат қилишади. Бироқ ташкилот АҚШ бошчилигидаги Ғарб давлатларнинг босими остида бу сўровни рад этади.

    1998 йилда БМТ Бош ассамблеяси махсус резолюция билан Фаластинга Бош ассамблея йиғинларида тўлақонли қатнашиш, қабул қилинадиган резолюцияларда ҳаммуаллиф бўлиш ва бошқа ваколатларни беради.

    Ўшанда бу резолюцияни дунёнинг 124 та давлати қўллайди, 4 та давлат – Исроил, АҚШ, Маршалл ороллари ва Микронезия қарши чиқади.

    21-асрда АҚШ Фаластинга нисбатан икки томонлама сиёсат юрғиза бошлайди. Бир томондан Фаластиннинг БМТга тўлақонли аъзо бўлиши мумкинлигини гапирса, иккинчи томондан Фаластиннинг БМТга тўлақонли аъзо бўлиш учун топширган аризаларига вето қўйишда давом этади.

    Масалан, 2012 йил 29 ноябрь куни БМТ Бош ассамблеясида Фаластинни ушбу ташкилотга кузатувчи сифатида қабул қилиш масаласи овозга қўйилади.

    Шунда 138 та давлат Фаластинни қўллаб овоз беради. 9 та давлат қарши чиқади. Қарши бўлганлар орасида АҚШ ҳам бор эди.  41 та давлат бетараф қолади. Шу тариқа 1988 йилда ўз мустақиллигини эълон қилган Фаластин орадан 24 йил ўтиб, мутлақ кўпчилик овоз билан БМТда кузатувчи мақомига эга бўлади.

    Фаластин БМТда кузатувчи мақомини қўлга киритгач, орадан бир неча ой ўтиб, 2013 йил 5 январда Маҳмуд Аббос Фаластин маъмурияти номини Фаластин давлати деб ўзгартириш ҳақидаги фармонга имзо чекади.

    Шу пайтгача Фаластин мустақиллигини дунёнинг 147 та давлати тан олган. Жумладан, Осиё ва Африканинг қарийб барча давлатлари, шунингдек, собиқ иттифоқ республикалари (Латвия, Литва ва Эстониядан ташқари) ва Шарқий Европа давлатлари.

    АҚШ, Канада, Австралия, Британия, Франция, Португалия, Италия ва Ғарбий Европадаги бошқа давлатлар ҳамда Япония тан олмаган. Ана шу жойда АҚШ бошчилигидаги Ғарб давлатлари Фаластинга нисбатан икки хил сиёсат олиб бораётгани ойдинлашади.

    Кўк рангда Фаластин мустақиллигини тан олмаган давлатлар, яшил рангда тан олганлар кўрсатилган

    Улар бир томондан Яқин Шарқда тинчлик ўрнатилишини хоҳлашларини айтишади. Иккинчи томондан Исроилни қўллаб, Фаластиннинг мустақиллигини тан олишмайди. Араб давлатининг ўз чегараларига эга бўлишини, БМТга тўлақонли аъзо бўлишини умуман хоҳлашмайди.

    Умуман олганда АҚШ Исроилни 1947 йилда БМТ резолюцияси билан Фаластин ҳудудида иккита араблар ва яҳудийлар давлатини ташкил этиш ҳақидаги резолюция қабул қилингандан бошлаб қўллаб келади.

    Жумладан, Америка Исроил давлатини тузишда, ундан сўнг турли йилларда кечган Араб—Исроил урушларида яҳудий давлатини қўллайди, унга ҳарбий ёрдам беради.

    Фаластиннинг ЮНЕСКОга аъзо бўлишига қарши чиққан АҚШ

    АҚШ Исроилни қўллаб, Фаластинга нисбатан нохолис сиёсат юргизишни XXI асрда ҳам давом эттирмоқда. Биргина мисол, 2011 йил 31 октябрда БМТнинг таълим, фан ва маданият масалалари бўлими бўлган ЮНЕСКО умумий овоз бериш йўли билан Фаластинни ўз аъзолигига қабул қилади.

    Бунга 107 давлат рози, 52 давлат бетараф, 14 давлат қарши бўлади. Қарши чиққанлар АҚШ, Исроил, Канада, Германия, Австралия каби давлатлар эди.

    Ўшанда сал аввал бу масала кун тартибига чиққанда, АҚШ агар Фаластин ташкилот сафига қабул қилинса, ЮНЕСКОга аъзолик бадали тўламаслигини билдиради. Исроил Американинг бу ишини қўллаб-қувватлайди.

    Париждаги ЮНЕСКО бош қароргоҳи

    Ўша пайтларда АҚШ ташкилот учун йилига 70 миллион доллар атрофида маблағ ажратарди ва бу ЮНЕСКО бюджетининг тахминан 20 фоизига тенг эди.

    Шу ўринда савол туғилади: АҚШ нега Фаластиннинг ЮНЕСКОга тўлақонли аъзо бўлганини “ҳазм” қила олмади? Бундан АҚШ манфаатларига қандай зарар етади?

    Гап шундаки, Фаластин ва Исроил ерларида Бутунжаҳон маданий мерос таркибига кирувчи кўплаб обидалар бор. ЮНЕСКО ана шу обидаларни Исроил ва Фаластиннинг 1947 йилда белгиланган чегаралари бўйлаб кимга тегишли эканини ҳисобга олади.

    Шунингдек, ҳозирги кунда Исроил назоратида бўлган Қуддус шаҳрининг бир қисмини ҳам Фаластин ҳудуди деб билади. Ташкилотнинг тарихий обидалар ва бошқа объектларни бундай тарзда ҳисобга олиши бугунги кунда Фаластинга тегишли ҳудуднинг катта қисмини эгаллаб олган Исроилга ва унинг яқин иттифоқчиси АҚШга ёқмайди. Шу сабабли ҳам Америка ЮНЕСКО билан зиддиятга борди.

    Ўшанда, кўпчилик АҚШ ЮНЕСКОга аъзолик бадалларини тўлашни тўхтаца ташкилотда молиявий қийинчилик юз бериши ва у АҚШга ён беришини кутганди. Бироқ бундай бўлмади ва ЮНЕСКО ён бермади. Ҳатто агар АҚШ аъзолик бадалини тўламаса, уни ташкилот ишларида овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум қилишини эълон қилди.

    Шу тариқа АҚШ 2011 йилдан бошлаб ЮНЕСКОга аъзолик бадалини тўлашни тўхтатди. Ташкилот ҳам қараб турмади ва АҚШни овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум қилди. 2017 йил январда Трамп президент бўлгач АҚШнинг ЮНЕСКО сафидан чиқиши ҳақида қарор қабул қилди.

    Охир-оқибат, 2018 йил 31 декабрдан бошлаб АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан расман чиқиб кетди ва унинг сафида шунчаки кузатувчи мақомида қолди.

    Маълумот учун, АҚШ 1984 йилда Роналд Рейган бошқаруви даврида ҳам ЮНЕСКО сафидан чиқиб кетганди. Ўшанда Америка ташкилотни «АҚШга қарши хатти-ҳаракатлар қилганлик»да айбланган. Кейинчалик, 2003 йилда АҚШ ЮНЕСКОга қайта аъзо бўлган эди.

    Шу ўринда кимдир, АҚШнинг ЮНЕСКО билан зиддияти Барак Обама президент бўлган даврда бошланган экан-ку дейиши мумкин. Тўғри, бироқ Обама фақат аъзолик бадалини тўхтатиб қўйган, ташкилот сафидан чиқиш ҳақида гапирмаган. Бу иш Трамп президент бўлгач содир бўлди.

    Бу шуни англатадики, ЮНЕСКОга нисбатан норозилик айнан Трмпда кучли. Шу сабабли ҳам у 2023 йилда ЮНЕСКО сафига қайтган АҚШни яна ташкилотдан чиқариб олмоқчи бўляпти.

    Фаластинни Исроилга бўйсундирмоқчи бўлган Трамп

    Дональд Трамп биринчи президентлик даврида Фаластинни деб нафақат АҚШни ЮНЕСКО сафидан чиқариб олди, балки араб давлатининг яқин йилларда БМТга тўлақонли аъзо бўлиши мумкинлигини инобатга олиб, бунга қарши “Аср келишуви” режасини илгари сурди.

    Режага кўра, Исроил, Фаластин ва Ғазо секторида назорат ўрнатган ҲАМАС ҳаракати “Янги Фаластин” деб номланадиган Фаластин давлати ташкил этилиши ҳақидаги келишувни имзолайди.

    Бу янги давлат ҳудуди фақат Иордан дарёсининг ғарбий қирғоғи ва Ғазо секторини ўз ичига олади. Исроил томонидан эгаллаб олинган Фаластин ерлари янги давлатга берилмайди ва улар яҳудийлар қўл остида қолади.

    Шунингдек, Қуддус бўлинмайди ва у “Янги Фаластин” ҳамда Исроилнинг умумий пойтахти мақомини олади. Шаҳарнинг араб аҳолиси Фаластин, яҳудийлар эса Исроил фуқаролари бўлади. Арабларга яҳудийларнинг уйларини, яҳудийларга эса араб уйларини сотиб олиш тақиқланади.

    “Янги Фаластин” Мисрдан Ғазо секторига чегарадош ерларни ижарага олади. Бу ҳудудда аэропорт, турли корхоналар қурилади, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилади ва савдо ҳудудлари барпо этилади.

    Мисрдан ижарага олинадиган ерларнинг ўлчами ва ижара нархини “Аср келишуви”ни қўллаб-қувватловчи томонлар — АҚШ, Европа Иттифоқи ва Форс кўрфази давлатлари белгилайди. Бу давлатлар “Янги Фаластин”га миллий лойиҳалар учун 5 йил давомида 30 млрд доллар маблағ беради.

    “Аср келишуви”нинг энг зиддиятли бандлари Фаластин давлатида армия ва полиция бўлинмалари бўлмаслиги, полиция ходимлари енгил қурол олиб юриши ҳақида эди. Келишув имзоланганидан сўнг, ҲАМАС ўз қуролларини топшириши, бир йил ичида Фаластинда сайловлар ўтказилиши лозим бўларди.

    Шунингдек, Иордан дарёси водийси Исроилга тегишли бўлиши керак эди. Қисқаси, Трампнинг “Аср келишуви”да Фаластин Исроил давлати ичида ҳатто етарлича автоном ҳуқуқи ҳам бўлмаган бир ҳудудга айланиши режа қилинганди.

    Ўшанда Трамп агар ҲАМАС ва Фаластин юқорида келтирилган таклифлардан воз кечса АҚШ фаластинликларга молиявий ёрдам сифатида бераётган пулларни бермай қўйишини айтади. Мабодо Исроил ва ҲАМАС ўртасида ихтилофлар келиб чиқса АҚШ Исроилни қўллаб-қувватлашга ваъда беради. Ўшандан буён жаҳон афкор оммаси Трамп Исроилни ҳар томонлама қўллаб келаётганини кўриб келмоқда.

    Трамп ва унинг маъмурияти томонидан Фаластинга таклиф этилаётган “Аср келишуви”нинг тафсилотлари оммага ошкор бўлгач, бир қатор халқаро ташкилотлар ва давлатлар раҳбарлари унга қарши чиқади.

    Жумладан, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Араб давлатлари лигаси, Туркия президенти Ражаб Эрдўғон, Эрон президенти Ҳасан Руҳоний яна бошқалар ва Европа Иттифоқи вакиллари “Аср келишуви”да илгари сурилаётган режаларни танқид қилишади.

    Лойиҳага қарши чиққанлар “Аср келишуви”да Трамп ва унинг маъмурияти Исроил манфаатлари асосий ўринга қўйгани ва Фаластин манфаатлари мутлақо инобатга олинмаганини айтиб чиқишади.

    Трампнинг Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олиши ва элчихонанинг кўчирилиши

    Трамп Исроил фойдасига ишлайдиган “Аср келишуви” лойиҳасини эълон қилар экан, яна бир иши билан Фаластин давлати ва халқидан бошқача тарзда ўч олади. У Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олишини эълон қилади кўп ўтмай Тель-Авивда жойлашган АҚШ элчихонасини Қуддусга кўчиради.

    Трампнинг бу иши БМТ резолюцияларига зид эди. Чунки БМТнинг Фаластин ерларини иккита давлат ташкил этиш ҳақидаги резолюциясига кўра Қуддус шаҳрининг шарқий қисми Фаластинга тегиши, ғарбий қисми эса халқаро мандат билан бошқариладиган алоҳида ҳудудий бирлик бўлиши керак эди.

    Агар Қуддус шаҳрининг янги тарихига назар солинса, яҳудийлар бу шаҳарни Исроил давлати тузилган заҳоти эгаллаганини кўриш мумкин. Жумладан, 1947—1949 йилларда бўлиб ўтган Араб—Исроил урушида ғалаба қозонган Исроил Фаластин ерларини ўзлаштиришни Қуддусдан бошлайди.

    Аввалига БМТ резолюциясига зид равишда бу шаҳарнинг ғарбий қисмини босиб олади. 1967 йилда бўлиб ўтган Араб—Исроил урушидан сўнг Исроил Қуддусни тўлиқ эгаллайди. 1980 йилда Исроил Қуддусни ўз пойтахти деб эълон қилади. 1995 йилга келиб Исроилнинг яқин иттифоқчиси бўлган АҚШ Конгресси мамлакатнинг Исроилдаги элчихонасини Тель-Авив шаҳридан Қуддусга кўчириш ҳақида қарор қабул қилади.

    Бу иш БМТ резолюциясига зид бўлгани учун халқаро миқёсда танқид қилинади. Шу сабабли ўша пайтда АҚШ президенти бўлиб турган Билл Клинтон, ундан кейин Американи бошқарган Кичик Жорж Буш ва Барак Обама Яқин Шарқда нотинчлик кучайишини эътиборга олиб, элчихонани Қуддусга кўчиришмайди. Бироқ ҳокимият тепасига Трамп келгач вазият ўзгаради.

    Ўзининг чиқишларида Исроил томонида эканини бот-бот таъкидлаган, мустақил Фаластин давлатини йўқ қилиш мақсадида “Аср келишуви” лойиҳасини таклиф этган Трамп 2017 йил 6 декабрь куни Қуддусни Исроил пойтахти деб тан олишини эълон қилади.

    Трамп ва унинг маъмурияти бу билан тўхтаб қолмайди. 2017 йил 18 декабрь куни БМТ хавфсизлик кенгашининг 15 аъзосидан 14 таси Қуддуснинг статуси ўзгаришига ва унинг Исроил пойтахти бўлишига қарши овоз беради. Бироқ АҚШ бу резолюцияга вето қўяди.

    Кейин эса Америка элчихонани Тель-Авивдан Қуддусга кўчиради ва 2018 йил 14 май куни унинг очилиш маросимини ўтказади.

    Ўшандан буён бир қанча давлатлар ўзининг Исроилдаги элчихонасини Тель-Авивдан Қуддусга кўчирди. Агар рўйхатга эътибор берилса, уларнинг аксарияти Фаластин мустақиллигини тан олмаган ғарб давлатлари эканини кўриш мумкин.

    Юқорида келтирилган маълумотларнинг аксарияти Трампнинг биринчи президентлиги даврида содир бўлганди.  У 2024 йил кузда ўтказилган сайловларда ғалаба қозонди ва 2025 йил 20 январдан АҚШ президентига айланди. Шундан сўнг у яна Исроилни қўллаб-қувватлашни бошлади.

    Жумладан, Исроилнинг ҲАМАС ҳаракатига қарши ҳарбий ҳаракатлар баҳонасида Ғазо секторини бутунлай вайрон қилиб, бир неча ўн минглаб одамларни қириб юборишда, шунингдек, Исроилнинг Эрон ва Ливанга нисбатан тажовузларида АҚШ ҳарбий ёрдам кўрсатиб келмоқда.

    Қуддусда АҚШ элчихонасининг очилиш маросими

    Бундан ташқари “АнтиФаластин” сиёсатини юргизаётган Трамп араб давлатини ўз сафига қўшиб олган ЮНЕСКОни тарк этмоқчи.

    Сўнгги сўз ўрнида. Дунёдаги кўплаб сиёсатчилар, экспертлар Фаластин БМТга тўлақонли аъзо бўлмас экан, Исроил—Араб можаролари тўхтамаслигини айтмоқда. Бироқ АҚШ яҳудий давлатига қурол етказиб бериб, унинг тарафини олаверар экан, Фаластиннинг БМТга аъзо бўлиши осон кечмайди.

    Ғайрат Йўлдош тайёрлади.

    2 август, 18:35   Изоҳ (0)   848
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #АҚШ#Исроил#Фаластин#Трамп

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Божхона қоъмитаси Қирғизистон чегарасида тирбандлик юзага келишидан огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 2 август, 21:00

    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

    Реклама | 2 август, 20:15

    Трамп Оқ уйда ҳашаматли тантаналар зали қуриб, уни АҚШга совға қилмоқчи

    Лайфстайл | 2 август, 20:55

    Андижонда “отпуска”даги ўқитувчилар мактаб таъмирлаётгани айтилмоқда

    Ўзбекистон | 2 август, 20:44

    Рекорд сармоялар: гигант технологик компаниялар 2025 йилда сунъий интеллект учун 115 млрд доллар сарфлади

    Дунё | 2 август, 20:40

    Трамп таҳдидларига қарамай Ҳиндистон Россиядан нефть харид қилишда давом этади — ҳинд расмийлари

    Дунё | 2 август, 20:10

    Хитойда робот кино ва драматургия йўналишида аспирантурага қабул қилинди

    Технологиялар | 2 август, 19:50

    Оъзбекистонда ҳар бешта суд қароридан биттаси ижро этилмагани айтилди

    Ўзбекистон | 2 август, 19:38
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.